ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
39
жасига етган эди. Бундай кишилар ниҳоятда кўп
бўлиб, уларнинг ҳаммаси турли йўллар билан жазо
-
ланган
59
.
Колхозга кирганлар орасидан ҳам «қулоқ ун
-
сурлари»ни топиб, олдиндан рўйхат қилишган.
Юқоридан қулоқларни сургун қилиш ҳақида кўр
-
сатма келиши биланоқ рўйхатга тушганларнинг
мол-мулклари мусодара қилиниб, ўзлари сургун
қилиб юборилган. Бу рўйхат Денов тумани колхоз
-
лари бўйича қуйидагича эди: Кенагас қишлоғида
-
ги «Қизил Шарқ» колхозидан 2, Юрчи қишлоғидаги
«Қизил маслаҳат» колхозидан 5, Бокати қишлоғи
-
даги «Хурсанд» колхозидан 2, Чўнтош қишлоғидаги
«Қизил деҳқон» колхозидан 4, Денов қишлоғидаги
«Бурнашев» колхозидан 3 хўжалик бўлган
60
.
ВКП (б) Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси 1931
йил 20 июнда Ўрта Осиёдан қулоқларни кўчириш
тўғрисида қарор қабул қилди ва қулоқлар бўйича
комиссия раиси СССР Халқ Комиссарлари Совети
Раи си ўринбосари А.А.Андреев тақдим этган қа
-
рорни ҳам тасдиқлади. Сургун қилинаётган ҳар бир
оила камида уч ойлик озиқ-овқат заҳираларини,
қишлик кийимларини, уй-хўжалик анжомларини
ўзи билан бирга олишлари, меҳнатга яроқли қу
-
лоқлар қочиб кетмасликларини олдини олиш учун
ГПУ ходимлари бундайларни олдиндан, тахминан
аниқлаб, уларнинг ижтимоий аҳволини пухта тек
-
шириб чиқишлари телеграммада кўрсатиб ўтилган
эди. ушбу директивани бажариш шахсан Г.П.Матсон
(ОГПУ нинг Ўрта Осиёдаги вакили) зиммасига юкла
-
59
Турсунов С.Н ва бошқалар. Шеробод тарихидан лавҳалар. –Б.
233.
60
Даминова З.Ш. «XIX аср охири - XX аср Термиз шаҳри тарихи».
Тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган дис
-
сертация –Тошкент, 2004.– Б. 3.
Якубова Диларам Таджиевна
40
тилди
61
. 1931 йил августдаги операция натижасида
Термиз оператив сектори (Жарқўрғон, Сариосиё ва
Денов туманлари) бўйича 100 хўжалик (482 жон),
Ўзбекистон бўйича 3795 та хўжалик (17839 жон),
Ўрта Осиё бўйича 5681 та хўжалик (27745 жон) қу
-
лоқ қилиниб Шимолий Кавказга сургун қилинди
62
.
Шерободда 1931 йил жами деҳқон хўжаликлари
сони 11848 та бўлиб, улардан 86 таси қулоқ сифати
-
да Шимолий Кавказга сургун қилинди
63
. Ана шу 86
хўжалик «сургун сафари»га жўнатиш чоғида одам
-
лар орасида: «Иккинчи беш йилликда барча му
-
сулмонлар РСФСРга кўчирилади, сургун қилинган
мусулмонлар жойларига руслар жойлаштирилади,
сургун қилинаётган аёллар ГПУда қолдирилаяпти,
эрлари қамоққа олинмоқда, хориж мамлакатларига
муҳожир бўлиб чиқиб кетишдан бошқа илож қол
-
мади» деган гаплар ҳам тарқатилган. Қулоқ қилиш
ишлари 1932 йилда ҳам давом этди. Ўша йили Са
-
риосиё туманидан 110 нафар, Денов туманидан 162
нафар, Паттакесардан 27 нафар, Жарқўрғон тума
-
нидан 15 хўжалик, Шерободдан 86 та хўжалик Ши
-
молий Кавказга сургун қилинди
64
.
Колхозлаштириш даврида «қулоқ»ларнинг қо
-
чиб кетиш ҳоллари ҳам кўп бўлди. Уларни ушлаш,
қайтариб келиш қийин кечди, энг кўп қочиш 1932
йил майида Гиламбоб қишлоғида юз берди. Уларни
тутиб келтириш учун совет ҳокимияти барча чора
-
61
Шамсуддинов Р. Ўзбекистон деҳқонларининг Шимолий Кавказ
-
га сургун қилиниши // Ўзбекистон тарихи, 2003 йил, 1-сон. –Б.55.
62
Шамсуддинов Р. Ўзбекистон деҳқонларининг Шимолий Кавказ
-
га сургун қилиниши. –Б.56.
63
Турсунов С.Н ва бошқалар. Шеробод тарихидан лавҳалар. –Б.
241.
64
Авлиёқулова Д. Мустабид тузум сургуни қурбонлари // Мулоқот,
2005 йил, 5-сон. –Б.34.
Do'stlaringiz bilan baham: |