ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
29
да камбағал хўжаликлар салмоғи 43 % бўлгани ҳол
-
да бутун СССР да 35 % ни ташкил қилган эди
42
.
Шу билан бирга, ер-сув ислоҳоти давомида со
-
вет ҳукумати ўрта ҳол деҳқонларни тугатмасликка
ҳаракат қилди. Негаки, қишлоқ хўжалик меҳнат
-
кашларини жамоаларга бирлаштиришда етарли
-
ча тажриба тўпланмаган, шарт-шароит ҳали тўлиқ
шакл ланмаган эди. Қолаверса, ўрта ҳол деҳқон
-
лар асосий пахта етиштириб берувчилар эканлиги
ҳисобга олинди. Бу даврда асосий урғу камбағал
деҳқонларни ихтиёрий равишда кооперацияларга
бирлаштиришга қаратилган эди.
Колхозларнинг тузилиши дастлаб ихтиёрий
асосда бўлди. Бу масалада большевиклар раҳбари
-
яти ягона фикрга эга эмас эди. 1927 йилнинг декаб-
рида ВКП(б) XV съезди бўлиб ўтди. Унда иқтисодий
ривожланишнинг биринчи беш йиллик режаси қа
-
бул қилинди. Бундан ташқари, съезд ўз ишида кол
-
лективизация – жамоалаштириш масаласини кўриб
чиқди. И.Сталин ўз маърузасида саноатга нисбатан
қишлоқ хўжалигида ривожланиш сустлиги, бунинг
бирдан-бир ечими коллективизация ўтиш лозим
-
лигини кўрсатиб ўтган эди. Молотов ўзининг қиш-
лоқдаги ишлар тўғрисидаги махсус маърузасида
ушбу фикрни янада ривожлантирди. Унинг якуний
резолюциясида «қулоққа қарши қатъий ҳужумга
ўтиш» айтилган эди. Аммо Сталиннинг ўзи бу ҳо
-
латда репрессив чораларнинг қўлланилиши хато
-
лик бўлиши ҳақида огоҳлантириб ўтди
43
.
Таъкидлаш жоизки, Совет мамлакатида индус-
триализация авж олган шароитда шаҳар ва қишлоқ
42
Ўзбекистон ССР тарихи. III жилд. –Т.: Фан, 1971. –Б. 470.
43
Боффа Дж. История Советского Союза. –М.: Международные от
-
ношения, 1990. –С. 296.
Якубова Диларам Таджиевна
30
аҳолиси кўпайиб борди. Мамлакатда аҳолининг
ўсиш суръати йиллик 2 фоизга етди. Гарчи ғалла
етиштириш камаймаган бўлса-да, кўпаймаган ҳам
эди. Аҳолининг ғалла ва бошқа озиқ-овқат маҳ
-
сулотларига бўлган эҳтиёжи тобора ортиб борди.
Қишлоқларда ишсизлик ва саводсизлик даражаси
юқорилигича қолаверди. Қишлоқда илғор техника
-
ни қўллаш учун катта маблағ зарур эди. Мамлакат
-
да янги саноат корхоналарини қуриш учун деҳқон
хўжаликларига мажбурий заёмлар сотиш авж ол
-
ган, ғалланинг нархи эса давлат томонидан 20-25 %
паст қилиб белгиланган бир шароитда деҳқон хў
-
жаликлари янги қишлоқ хўжалик техникасини со
-
тиб олишга қурби етмаслиги аниқ эди. Давлат то
-
монидан белгилаб қўйилган нарх деҳқонларнинг
харажатларини қопламаганидан сўнг улар давлатга
ғалла топширмай қолдилар. 1928 йилда жами 2 млн
тонна, ёки 128 млн пуд ғалла кам топширилди. Ғал
-
ла тақчиллиги шаҳарларда ҳам сезилиб қолди. Пах
-
такор районлар бўлмиш Ўрта Осиё ва Озарбайжонга
ғалла етказиб бериш режаси барбод бўлди. СССР
-
нинг ташқи аҳволи ҳам яхши эмас эди. Ҳамма уруш
бошланишидан хавотирда эди. Ана шундай шароит
-
да деҳқонлар уруш ва инқирозда оч қолмаслик учун
ғаллани омборларда сақлашни афзал кўришди. На
-
тижада чайқовчилик бозорида ғалланинг нархи ке
-
скин кўтарилиб кетди. Совет давлати ғалла танқис
-
лигини бартараф этиш учун куч ишлатиш йўли
билан деҳқонлардан ғаллани тортиб ола бошлади.
Бу жараён фуқаролар уруши йилларидаги «ҳарбий
коммунизм» сиёсатини эслатди. Сурхондарё вилоя-
тида 1928 йилги ғалла тайёрлаш кампанияси 1
ойга кечикди. Воҳа аҳолиси совет маъмурларининг
фавқулодда чораларига қарши чиқдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |