Tafakkur avlodi


ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ



Download 2,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/101
Sana06.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#640165
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   101
Bog'liq
Yakubova Dilorom (2)

ЎЗБЕКИСТОНДА ПАХТА ЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ 
ЎРНАТИЛИШИ ВА УНИНГ НАТИЖАЛАРИ
23
«Колхоз» (русча «коллективное хозяйство» - жамоа 
хўжалиги) – қишлоқ хўжалигини жамоа бўлиб юри
-
тиш мақсадида тузилган корхона. Ўз тараққиёти да
-
вомида ишлаб чиқариш воситаларини умумлашти
-
риш даражасига қараб колхозларнинг учта шакли 
юзага келди. Булар:
1. Ерни биргаликда ишлаш ширкати (ТпСОЗ ёки 
ТОЗ - «Товарищество по совместной обработке зем
-
ли») – ердан фойдаланиш ва меҳнат умумлашти
-
рилган кооперация шакли. Бунда чорва, машина, 
жиҳозлар, иморатлар деҳқонларнинг шахсий мул
-
ки бўлиб қолар эди. Фақат ерга биргаликда ишлов 
беришган. Ширкатнинг ялпи даромадидан маълум 
бир қисми бўлинмас фондга ўтказилган. Даромад 
нафақат меҳнати, балки пайчилик тўловлари, ҳамда 
ширкатга берилган ишлаб чиқариш воситалари
-
нинг қийматига қараб ҳам тақсимланган. ТОЗ лар 
НЭП бошланган вақтда пайдо бўлган ва 1924 йилга 
келиб унинг низоми ишлаб чиқилган. 1920 йиллар
-
да ТОЗ лар шубҳасиз, қишлоқ кооперациясининг 
энг оммавий тури эди. Собиқ Иттифоқ бўйича жами 
деҳқонларнинг 60% ТОЗ ларга аъзо бўлиб кирган 
эди. Коллективизация бошлангандан кейин ТОЗлар 
қишлоқ хўжалик артелларига қўшиб юборилган. 
1938 йилда эса бутунлай тугатилган.
2. Қишлоқ хўжалик артели
 
(СХА – «сельскохоз-
яйственный артель») – деҳқонларнинг йирик қи
-
шлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини юрғизиш учун 
ихтиёрий аъзо бўлган ширкат уюшмаси. Артель – 
бу унда ишлайдиган кишиларнинг жамоавий мулки 
жойлашган корхонадир. Колхоз сўзининг синони
-
ми. Артелда ердан фойдаланиш, меҳнат ва асосий 
ишлаб чиқариш воситалари – иш ҳайвони, техника, 
ускуна, чорва, хўжалик бинолари умумлаштирила
-


Якубова Диларам Таджиевна
24
ди. Шахсий мулк сифатида унга фақат турар жойи 
ва ёрдамчи хўжалиги (чорваси ҳам) қолиб, унинг 
миқдори артель низомига кўра чегараланар эди. 
Олинадиган даромад меҳнатнинг сони ва сифатига 
қараб тақсимланган. Совет колхозлари айнан ар
-
теллар негизида вужудга келган. Қишлоқ хўжалик 
артеллари асосида совет колхозлари қарор топган. 
1938 йилдан бошлаб «артель» ўрнига фақат «кол
-
хоз» сўзи қўлланила бошланди.
3. Қишлоқ хўжалик коммуналари – ишлаб чиқа
-
ришнинг барча воситалари ва ердан фойдаланиш 
умумлашган корхона. Коммуналар 1917 йилдан 
бош лаб собиқ помешчиклар ва монастир хўжалик-
ларида ташкил этилган. Коммуна аъзоларининг 
даромади меҳнатига қараб эмас, балки истеъмол
-
чисига қараб тенг бўлинган. Коллективизация бош-
лангандан кейин қишлоқ хўжалик артелларига қў
-
шиб юборилган.
Колхозлар билан бир қаторда совхозлар ҳам пай
-
до бўлди. Совхоз (русча «советское хозяйство» – дав
-
лат хўжалиги) – СССР нинг давлат қишлоқ хўжалик 
корхонаси. Агар колхозлар деҳқонларнинг шахсий 
мулки ҳисобига тузилган кооператив уюшмаси 
бўлса, совхозлар давлат корхонаси эди. Совхозлар
-
да ишловчилар ёлланма ишчилар бўлиб, белгилаб 
қўйилган иш ҳақини пул кўринишида олишар эди. 
Колхозларда эса иш ҳақи йил якунига кўра, меҳнат 
кунлари асосида берилар, шунда ҳам колхознинг 
даромадига қараб нимаики қолган бўлса, ўша бўлиб 
берилар эди. Бу тартиб колхозларда то 1960 йил
-
ларга қадар сақланиб турган.
Ўзбекистонда илк қишлоқ хўжалик коопераци
-
ялари 1920 йилда вужудга келди. Ўшанда коопера
-
тивларга 100 хўжалик бирлашган бўлса, бу рақам 



Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   101




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish