140
Дт 9690 “Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар” - 30 000 сўм
Кт 5810 “Қимматли қоғозлар” – 30 000 сўм
Мисол
. 1 октябр 2016 йил “Алман” МЧЖ “Гамра” компанияси номинал қиймати 500 000
сўм бўлган 9%ни облигациясини, 400 000 сўмга сотиб олди, яъни чегирма (дисконт) билан.
Сўндирилиш муддати 1 октябр 2018 йил, яъни 24 ой.
Дт 0610 “Қимматли қоғозлар“ – 400 000 сўм
Кт 5110 “Ҳисоб-китлб счёти“ – 400 000 сўм
31октябр 2016 йил фоиз ҳисобланганда 500 000 × 9% : 12 = 3 750 сўм
Дт 4830 “Олинадиган фоизлар“ – 3 750 сўм
Кт 9530 “Фоиз кўринишидаги даромадлар” – 3 750 сўм
Шу вақтининг ўзида чегирма (дисконт) ҳисобдан чиқарилади:
(500 000 – 400 000) : 24 = 4 166,6 сўм
Дт 0610 “Қимматли қоғозлар” – 4 166,6
Кт 9590 “Молиявий фолиятдан бошқа даромадлар” – 4 166,6 сўм
Агар молиявий инвестиция фоизлар тўланадиган вақт орасида харид қилинса, инвестор
қимматли қоғозни сотган шахсга унинг бозор қийматини ҳамда тўпланган
олдинги
фоизларни тўлайди, фоизлар тўланадиган вақт келганида инвестор эмитентдан сотиб олиш
вақтидаги тўлаган фоизларини ва янги харид қилинган қимматли қоғозлар
учун фоизларни
ундиради.
Мисол
. 1 март 2018 йил ”Миринда” компанияси “Шахзод” компаниясининг 700 000
бўлганда 600 000 сўмга. Фоизлар тўлаш вақти бир йилда икки марта (1 январ ва 1 июл).
Сўндирилиш муддати 1 март 2019 йил. Харид қилиш вақтидаги фоизлар ва харид қилиш
вақтигача олдинги ҳисобланган фоизлар ҳам тўланган, яъни 2 ой (700 000 × 12% : 12 : 2) = 14
000 сўм
Дт 0610 “Қимматли қоғозлар” – 600 000 сўм
Дт 4890 “Бошқа дебиторларнинг қарзлари” – 14 000 сўм
Кт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти” – 614 000 сўм
“Шахзод” компанияси 1 мартдан 1 июнгача харид қилинган вақтдан фоизлар ҳисоблади,
яъни март, апрел, май, июн учун (700 000 × 12% : 12 × 4) = 28 000 сўм
Дт 4830 “Олинадиган фоизлар” – 28 000 сўм
Кт 9530 “Фоиз кўринишидаги даромадлар” – 28 000 сўм
1 июл фоизлар олингандаги ёзув:
Дт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти” – 42 000 сўм
Кт 4890 “Бошқа дебиторларнинг қарзлари” – 14 000 сўм
Кт 4830 “Олинадиган фоизлар” – 28 000 сўм
Маҳсулот, товарлар бериш, бажарилган иш ёки кўрсатилган
хизматлар эвазига харид
қилинган инвестициялар:
Дт 0610 ёки 5810 “Қимматли қоғозлар”
Кт 9010-9030 “Маҳсулот сотишдан, иш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар"
Агар инвестициялар асосий воситалар ёки бошқа активларни бериш йўли
билан харид
қилинган бўлса:
Дт 0610 ёки 5810 “Қимматли қоғозлар”
Кт 9210 ёки 9220 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши”,
“Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” .
Мисол
. Ускуналар бериш йўли билан инвестиция харид қилинди, бошланғич қиймати – 800
000 сўм, эскириши 300 000 сўм, шартнома қиймати – 600 000 сўм:
141
- асосий воситаларнинг бошланғич қийматига:
Дт 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши”-800 000 сўм
Кт 0100 Асосий воситалар хисоб вараги
- эскириш суммасига:
Дт 0230 “Асосий воситалар эскириши” – 300 000 сўм
Кт 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” – 300 000 сўм
- шартнома қийматига:
Дт 0610 “Қимматли қоғозлар” - 600 000 сўм
Кт 9210 ”Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” – 600 000 сўм
- Асосий воситаларнинг шартнома қиймати ҳамда қолдиқ қиймати орасидаги фарқ
суммасига:
Дт 9210 ”Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” – 100 000 сўм
Кт 8510 ”Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” – 100 000
сўм
- Агар қимматли қоғозлар таъсисчилар томонидан устав капиталини ташкил қилиш учун
акцияларни тўлашга келиб тушган бўлса:
Дт 0610 ёки 5810 ”Қимматли қоғозлар”
Кт 4610 “Таъсисчиларнинг устав капиталига улушлари бўйича қарзлари”
- текинга олинган қимматли қоғозлар:
Дт 0610 ёки 5810” Қимматли қоғозлар”
Кт 8530 “Текинга олинган мулк”
Қимматли қоғозлар узоқ муддатлидан қисқа муддатлига ва аксинча ўтказилиши мумкин.
Бундай ўзгартириш реструктуризация дейилади. Бу ҳолда ёзувлар қуйидагича бўлади:
Дт 0610 “Қимматли қоғозлар”
Кт 5810 “Қимматли қоғозлар”
- узоқ муддатлидан қисқа муддатлига ўтказилганида:
Дт 5810 ”Қимматли қоғозлар”
Кт 0610 “Қимматли қоғозлар”
Узоқ муддатли ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар аналитик ҳисобда қўйилмалар
турлари (пайлар, акциялар, облигациялар ва бошқалар) бўйича ва объектлар бўйича
(қимматли қоғозлар корхона-эмитент номи).
Молиявий инвестициялар бўйича аналитик ҳисоб ўз вақтида ва тўлиқ ахборот бериш учун
хизмат қилиши керак. Шунинг учун корхонадаги барча қимматли қоғозлар махсус журналда
рўйхатга олиниши керак. Бу журналда қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт:
корхона-
эмитетининг номи, қимматли қоғозларнинг номинал ва харид қийматлари, серия, номер,
умумий сони, харид қилинган сана, сотилган санаси ва бошқалар.
Do'stlaringiz bilan baham: