I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

Номинал қийматли 
- қимматли қоғоз бланкасида кўрсатилган сумма. Номинал қийматли 
барча акцияларнинг сумма қиймати устав капиталининг катта-кичиклигини кўрсатади. 
Жорий қийматли 
- бир-бири билан хабардор бўлган мустақил томонларнинг қимматли 
қоғозларни сотиш қоғозларни сотувчи ва харид қилмоқчи корхоналар тушунилади. 
Бозор қийматли 
– қимматли қоғозларнинг бозор баҳоси. Бу маълум вақт ичида талаб ва 
таклифнинг тенглигини кўрсатади. 
Молиявий инвестицияларни харид қилиш чоғида улар харид қиймати бўйича баҳоланади 
ва бу қийматга брокерлар хизмати учун тўланган ҳақ, банк хизмати учун тўловлар, божлар ва 
бошқа харажатлар киритилади. 
10.2. Инвестицияларнинг келиб тушиш ҳисоби 
Инвестицияларнинг келиб тушиши қуйидаги счётларда ҳисобга олинади: 
5800-5890 “Қисқа муддатли инвестициялар ҳисоби”счётларида 
0600-0690 “Узоқ муддатли инвестициялар ҳисоби”счётларида 
Молиявий инвестициялар бу счётларда харид қилиш ва келиб тушиш харажатларидан 
иборат бўлган таннархда акс эттирилади. Молиявий инвестицияларни номинал қийматидан 
паст ёки юқори қийматда харид қилиниши мумкин. Номинал қиймат-қимматли қоғозда 
кўрсатилган қийматдир. Қимматли қоғозлар бўйича фоизлар (дивиденд) ҳисобланганда 4830 
“Олинадиган фоизлар”ёки 4840 “Олинадиган дивидендлар” счётларнинг дебетида ва 9530 
“Фоизлар кўринишидаги даромадлар“ ёки 9520 ”Дивидендлар кўринишидаги даромадлар” 
счётларнинг кредитида акс эттирилади. 
Мисол
. 2018 йилнинг 1 июлида “Ванда” МЧЖ “Лидасан” ҚК облигацияларининг 10% 
сотиб олди, номинал қиймати 1 000 000 сўм, баҳоси 1 250 000 сўм, яъни облигациялар 
номинал қийматидан юқори (мукофот билан) баҳода сотиб олинди, харид қилиш пайтида 
брокерга 50 000 сўм тўланди. Облигацияларнинг сўндирилиш муддати 2019 йилнинг 30 
апрел куни. Демак, облигацияларни сўндирилиш муддати 10 ой молиявий қўйилма қисқа 
муддатли ҳисобланади. 
Харид вақтида қуйидаги ёзув берилади: 2018 йил 1 июлда. 
Дт 5810 “Қимматли қоғозлар” – 1 300 000 сўм 
Кт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти” – 1 300 000 сўм 
2018 йил 31 июлда даромад фоизи ҳисобланганда: (1 000 000 × 10% : 12 = 8 333 сўм) 
Дт 4830 “Олинадиган фоизлар” – 8 333 сўм 
Кт 9530 “Фоиз кўринишидаги даромадлар” – 8 333 сўм 
Шу вақтда номинал қийматидан юқори баҳонинг тегишли қисми ҳисобдан чиқарилади: 
(1 300 000 – 1 000 000) : 10 = 30 000 сўм 


140 
Дт 9690 “Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар” - 30 000 сўм 
Кт 5810 “Қимматли қоғозлар” – 30 000 сўм 
Мисол
. 1 октябр 2016 йил “Алман” МЧЖ “Гамра” компанияси номинал қиймати 500 000 
сўм бўлган 9%ни облигациясини, 400 000 сўмга сотиб олди, яъни чегирма (дисконт) билан. 
Сўндирилиш муддати 1 октябр 2018 йил, яъни 24 ой. 
Дт 0610 “Қимматли қоғозлар“ – 400 000 сўм 
Кт 5110 “Ҳисоб-китлб счёти“ – 400 000 сўм 
31октябр 2016 йил фоиз ҳисобланганда 500 000 × 9% : 12 = 3 750 сўм 
Дт 4830 “Олинадиган фоизлар“ – 3 750 сўм 
Кт 9530 “Фоиз кўринишидаги даромадлар” – 3 750 сўм 
Шу вақтининг ўзида чегирма (дисконт) ҳисобдан чиқарилади: 
(500 000 – 400 000) : 24 = 4 166,6 сўм 
Дт 0610 “Қимматли қоғозлар” – 4 166,6 
Кт 9590 “Молиявий фолиятдан бошқа даромадлар” – 4 166,6 сўм 
Агар молиявий инвестиция фоизлар тўланадиган вақт орасида харид қилинса, инвестор 
қимматли қоғозни сотган шахсга унинг бозор қийматини ҳамда тўпланган олдинги 
фоизларни тўлайди, фоизлар тўланадиган вақт келганида инвестор эмитентдан сотиб олиш 
вақтидаги тўлаган фоизларини ва янги харид қилинган қимматли қоғозлар учун фоизларни 
ундиради. 
Мисол
. 1 март 2018 йил ”Миринда” компанияси “Шахзод” компаниясининг 700 000 
бўлганда 600 000 сўмга. Фоизлар тўлаш вақти бир йилда икки марта (1 январ ва 1 июл). 
Сўндирилиш муддати 1 март 2019 йил. Харид қилиш вақтидаги фоизлар ва харид қилиш 
вақтигача олдинги ҳисобланган фоизлар ҳам тўланган, яъни 2 ой (700 000 × 12% : 12 : 2) = 14 
000 сўм 
Дт 0610 “Қимматли қоғозлар” – 600 000 сўм 
Дт 4890 “Бошқа дебиторларнинг қарзлари” – 14 000 сўм 
Кт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти” – 614 000 сўм 
“Шахзод” компанияси 1 мартдан 1 июнгача харид қилинган вақтдан фоизлар ҳисоблади, 
яъни март, апрел, май, июн учун (700 000 × 12% : 12 × 4) = 28 000 сўм 
Дт 4830 “Олинадиган фоизлар” – 28 000 сўм 
Кт 9530 “Фоиз кўринишидаги даромадлар” – 28 000 сўм 
1 июл фоизлар олингандаги ёзув: 
Дт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти” – 42 000 сўм 
Кт 4890 “Бошқа дебиторларнинг қарзлари” – 14 000 сўм 
Кт 4830 “Олинадиган фоизлар” – 28 000 сўм 
Маҳсулот, товарлар бериш, бажарилган иш ёки кўрсатилган хизматлар эвазига харид 
қилинган инвестициялар: 
Дт 0610 ёки 5810 “Қимматли қоғозлар” 
Кт 9010-9030 “Маҳсулот сотишдан, иш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар" 
Агар инвестициялар асосий воситалар ёки бошқа активларни бериш йўли билан харид 
қилинган бўлса: 
Дт 0610 ёки 5810 “Қимматли қоғозлар” 
Кт 9210 ёки 9220 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши”, 
“Бошқа активларнинг чиқиб кетиши” . 
Мисол
. Ускуналар бериш йўли билан инвестиция харид қилинди, бошланғич қиймати – 800 
000 сўм, эскириши 300 000 сўм, шартнома қиймати – 600 000 сўм: 


141 
- асосий воситаларнинг бошланғич қийматига: 
Дт 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши”-800 000 сўм 
Кт 0100 Асосий воситалар хисоб вараги 
- эскириш суммасига: 
Дт 0230 “Асосий воситалар эскириши” – 300 000 сўм 
Кт 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” – 300 000 сўм 
- шартнома қийматига: 
Дт 0610 “Қимматли қоғозлар” - 600 000 сўм 
Кт 9210 ”Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” – 600 000 сўм 
- Асосий воситаларнинг шартнома қиймати ҳамда қолдиқ қиймати орасидаги фарқ 
суммасига: 
Дт 9210 ”Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” – 100 000 сўм 
Кт 8510 ”Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” – 100 000 
сўм 
- Агар қимматли қоғозлар таъсисчилар томонидан устав капиталини ташкил қилиш учун 
акцияларни тўлашга келиб тушган бўлса: 
Дт 0610 ёки 5810 ”Қимматли қоғозлар” 
Кт 4610 “Таъсисчиларнинг устав капиталига улушлари бўйича қарзлари” 
- текинга олинган қимматли қоғозлар: 
Дт 0610 ёки 5810” Қимматли қоғозлар” 
Кт 8530 “Текинга олинган мулк” 
Қимматли қоғозлар узоқ муддатлидан қисқа муддатлига ва аксинча ўтказилиши мумкин. 
Бундай ўзгартириш реструктуризация дейилади. Бу ҳолда ёзувлар қуйидагича бўлади: 
Дт 0610 “Қимматли қоғозлар” 
Кт 5810 “Қимматли қоғозлар” 
- узоқ муддатлидан қисқа муддатлига ўтказилганида: 
Дт 5810 ”Қимматли қоғозлар” 
Кт 0610 “Қимматли қоғозлар” 
Узоқ муддатли ва қисқа муддатли молиявий инвестициялар аналитик ҳисобда қўйилмалар 
турлари (пайлар, акциялар, облигациялар ва бошқалар) бўйича ва объектлар бўйича 
(қимматли қоғозлар корхона-эмитент номи). 
Молиявий инвестициялар бўйича аналитик ҳисоб ўз вақтида ва тўлиқ ахборот бериш учун 
хизмат қилиши керак. Шунинг учун корхонадаги барча қимматли қоғозлар махсус журналда 
рўйхатга олиниши керак. Бу журналда қуйидаги маълумотлар бўлиши шарт: корхона-
эмитетининг номи, қимматли қоғозларнинг номинал ва харид қийматлари, серия, номер, 
умумий сони, харид қилинган сана, сотилган санаси ва бошқалар. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish