I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари


Т/р  Хўжалик муомалаларининг мазмуни



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

Т/р 
Хўжалик муомалаларининг мазмуни 
Счётларнинг боғланиши 
Дебет 
Кредит 
б) қийматининг камайтирилиши 
25 
Ўзида ишлаб чиқарилган ярим тайёр маҳсулотлар 
операциялараро омборларга кирим қилинди (ярим 
тайёр маҳсулот ҳолида) 
2110 
2010 
26 
Асосий 
ишлаб 
чиқаришда 
аниқланган 
тўғриланмайдиган яроқсиз маҳсулотдан йўқотишлар 
ҳисобдан чиқарилди 
2610 
2010 
27 
Маҳсулотни ҳақиқий таннарх бўйича ишлаб чиқариш 
2810 
2010 
28 
Савдо ва таъминот корхоналарида ўзида ишлаб 
чиқарган товарларнинг (қайта ишлашдаги ва ҳоказо) 
кирим қилиниши 
2910-2990 
2010 
29 
Асосий цехларда бажарилган иш ёки кўрсатилган 
хизматларнинг сотилиши; тугалланган ва буюртмачи 
томонидан қабул қилинган ишларнинг босқичлари 
бўйича 
харажатлар 
суммасининг 
ҳисобдан 
чиқарилиши 
9130 
2010 
30 
Бошқа чиқиб кетган (текинга бериш ва бошқалар) 
маҳсулот таннархининг ҳисобдан чиқарилиши 
9110 
2010 
31 
Табиий офатлар, ёнғин ва шу кабилар натижасида 
тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги йўқотишлар 
ҳисобдан чиқарилди 
9720 
2010 
32 
Асосий ишлаб чиқаришда аниқланган моддий 
қийматликларнинг камомади 
5910 
2010 
11.4. Ёрдамчи ишлаб чиқариш ҳисоби 
Корхонанинг асосий ишлаб чиқаришига ёки асосий фаолиятига ёрдамчи ва хизмат 
кўрсатувчи ҳисобланган ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги ахборотларни 
умумлаштириш 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётида амалга оширилади.
Ушбу счёт қуйидагиларни таъминлайдиган, ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олиш 
учун қўлланилади: 
а) энергиянинг турли хиллари (электр энергияси, буғ ва бошқалар) билан хизмат 
кўрсатиш; 
б) транспорт хизматини кўрсатиш; 
в) асосий воситаларни таъмирлаш; 
г) асбоблар, 
тўртбурчак 
муҳрлар, 
эҳтиёт 
қисмлар, 
қурилиш 
деталлари 
ва 
конструкцияларини тайёрлаш ёки қурилиш материлларини бойитиш (асосан қурилиш 
корхоналарида); 
д) тош, шағал, қум ва бошқа руда бўлмаган материалларни қазиб олиш; 
е) ёғоч материалларини тайёрлаш ва тахта қилиш; 
ж) қишлоқ хўжалик маҳсулотларини тузлаш, қуритиш ва консерва қилиш (асосан, савдо 
корхоналарида). 


152 
Бундан ташқари ушбу счётларда корхона балансида турувчи илмий текшириш ва тажриба 
конструкторлик бўлинмаларининг харажатлари акс эттирилиши мумкин. 
2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётининг дебети бўйича маҳсулот ишлаб чиҳариш, 
ишлар бажариш ва хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган тўғри харажатлар 
шунингдек, ёрдамчи ишлаб чиқаришни бошқариш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган 
эгри харажатлар ва яроқсиз маҳсулот ҳисобига йўқотишлар акс эттирилади. 
Маҳсулот ишлаб чиқариш, иш бажариш ва хизмат кўрсатиш билан бевосита боғлиқ тўғри 
харажатлар 2010 "Асосий ишлаб чиқариш" счётига, ишлаб чиқариш захиралари, меҳнат ҳақи 
тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар, асосий воситаларга эскириш ва номоддий 
активларга амортизация ҳисоблаш ва бошқаларни ҳисобга олувчи счётларнинг кредитидан 
ҳисобдан чиқарилади. 
Ёрдамчи ишлаб чиқаришни бошқариш ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган эгри 
харажатлар 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётига 2510 "Умумишлаб чиқариш 
харажатлари" счётидан ҳисобдан чиқарилади. Ёрдамчи ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш 
билан боғлиқ харажатлар айрим ҳолларда бевосита 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётида 
ҳисобга олиниши мумкин. 
Яроқсиз маҳсулот ҳисобига йўқотишлар 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётига 2610 
"Ишлаб чиқаришдаги яроқсиз маҳсулотлар" счётидан ҳисобдан чиқарилади. 
2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқриш" счётининг кредитида тугалланган маҳулот ишлаб чиқриш, 
иш бажариш ва хизмат кўрсатиш ҳақиқий таннархининг суммалари акс эттирилади. Ушбу 
суммалар 2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счётининг кредитидан 2010 "Асосий ишлаб 
чиқариш", 2510 "Умумишлаб чиқариш харажатлари", 2810 "Омбордаги тайёр маҳсулотлар", 
9130 "Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи", 9420 "Маъмурий 
харажатлар" счётларига ва бошқа счётлар билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади. 
2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счёти бўйича аналитик ҳисоб харажат элементлари ва 
моддалари бўйича ва маҳсулот турлари бўйича юритилади. 
Асосий ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатувчи ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари 
ҳисоби 2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш” актив калькулацион счётида, ёрдамчи ишлаб 
чиқариш ҳар бир тури бўйича алоҳида ҳисобга олиб борилади. Бундай харажат моддаларига 
қуйидагилар мисол бўла олади: материаллар қайтарилган чиқиндилардан ташқари, сотиб 
олинадиган буюмлар ва ярим тайёр маҳсулотлар, ёнилғи, энергия, ишлаб чиқариш 
ишчиларнинг меҳнат ҳақлари, иш ҳақидан ижтимоий суғурта ажратмалари. 
Ёрдамчи ишлаб чиқаришдаги калкуляция объектлари бўлиб, таннарх ҳисобланадиган 
маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар тури ҳисобланади. Калькуляцион бирлик сифатида одатда 
натурал кўрсатгичлар қўлланилади: эҳтиёт қисмлар ёки асбобларни бирлиги ёки 100 
бирлиги, 1кВт/соат энергия, 1 куб.м. газ ёки сиқилган ҳаво, 1 кг ёки тонна материаллар 1км 
автотранспортнинг юриши ва бошқалар.
2310 "Ёрдамчи ишлаб чиқариш" счёти бўйича ой охиридаги қолдиқ тугалланмаган ишлаб 
чиқариш қийматини кўрсатади.
М
исол.
Корхона 10та юк автомобилига эга, улар корхона эҳтиёжлари учун автотранспорт 
хизматини кўрсатишади. Ой давомида қуйидаги харажатлар қилинди: ёнилғи-мойлаш 
материаллари – 2 435 минг сўм, хайдовчиларнинг меҳнат ҳақи - 500 минг сўм, ижтимоий 
суғуртага ажратмалар - 165 минг сўм, ой давомида автомобилларнинг эскириши – 15 000 
минг сўм, жами харажатлар – 18 100 минг сўм. Бу операциялар қуйидаги бухгалтерия 
ўтказмалари билан акс эттирилади: 
Дт 2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш” – 18 100 минг сўм 
Кт 1030 “Ёнилғи” – 2 345 минг сўм 


153 
Кт 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашишлар” - 500 минг сўм 
Кт 6520 “Давлат мақсадли фондларга тўловлар” - 165 минг сўм 
Кт 0260 “Транспорт воситаларнинг эскириш” – 15 000 минг сўм 
Транспорт хўжалиги бўйича харажатларнинг тақсимланиши ҳақиқий бажарилган 
автомобил-соат ишларидан олинган ҳолда амалга оширилади. 10та автомобилнинг ой 
давомида умумий бажарган ишлар соатлар сони 1230 соат, бундан: 
а) материаллар ташиш бўйича - 470 соат; 
б) тайёр маҳсулотларни - 600 соат; 
в) таъмирлаш цехига кўрсатилган хизматлар - 100 соат; 
г) асосий воситаларнинг чиқиб кетишга боғлиқ юк ташиш хизматлари - 60 соат. 
1 автомобил-соат таннархи аниқлаймиз (18 100 : 1 230 = 14,715 сўм/авт-соат) 
Транспорт хизмати харажатларини тақсимлаш қуйидагича бўлади: 
а) материаллар ташиши бўйича - 470 соат × 14,715 = 6 916 минг сўм 
б) тайёр маҳсулот бўйича - 600 соат × 14,715 = 8 829 минг сўм 
в) таъмирлаш цехига кўрсатилган хизматлар - 100 соат × 14,715 = 1 472 минг сўм 
г) асосий воситаларнинг чиқиб кетишга таалуқли юк ташиш 
хизматларига - 60 соат × 14,715 = 883 минг сўм 
Харажатлар тақсимлангандан кейин 2310 “Ёрдамги ишлаб чиқариш счёти қуйидаги 
ёпилади”: 
Дт 1010 “Хом-ашё ва материаллар” – 6 916 минг сўм 
Дт 9410 “Сотиш бўйича харажатлар” – 8 829 минг сўм 
Дт 2311 “Таъмирлаш ишлаб чиқариши” – 1 472 минг сўм 
Дт 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” - 883 минг сўм 
Кт 2310 “Ёрдамчи ишлаб чиқариш” – 18 100 минг сўм 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish