157
умумий ва маъмурий харажатлар дейилади. Бу харажатлар ишлаб чиқарилган ва реализация
қилинган маҳсулотлар ҳажмига бўлмай, балки хўжалик фаолиятининг доимийлиги билан
боғлиқдир.
Бу харажатлар ҳисобот даврида жамланиб, ҳисобдан чиқарилади. Давр харажатлари ўз
ичига қуйидаги моддаларни олади:
•
маҳсулотни сотиш харажатлари;
•
бошқарув харажатлар;
•
бошқа операцион харажатлар, бунга илмий – текширув, ишлаб чиқаришни ва бошқарув
тизимини ривожлантириш харажатлари.
9410 “Сотиш харажатлари” счётида маҳсулотни сотиш бўйича харажатлар, яъни
маҳсулотни истеъмолчига етказиб бериш билан боғлиқ, транспорт воситаларига ортиш,
маркетинг билан шуғулланувчи ходимлар ва бўлимларнинг харажатлари ва қуйидаги
харажатлар акс эттирилди.
Товарларни темир йўл, ҳаво, автомобиль, денгиз, дарё транспортида ва от-уловда ташиш
харажатлари. Ушбу моддага ташиш харажатлари ҳамда транспорт воситалари бекор туриб
қолганлиги учун тўланган жарималар киритилади.
Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари сотиш бўйича харажатлар, шу жумладан:
маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш билан боғлиқ меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари,
маъмурий-бошқарув ходимларидан ташқари;
ижтимоий суғуртага харажатлар;
савдо эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва хоналарни ижарага
олиш, сақлаш ва тузатиш харажатлари;
асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;
инвентарлар ва хўжалик буюмлари қийматини ҳисобдан чиқариш харажатлари ҳамда
уларни белгиланган мақсадда фойдаланиш учун яроқли ҳолатда сақлаш (таъмирлаш, ювиш,
тузатиш, дезинфекция қилиш ва ҳ.к.) билан боғлиқ бошқа харажатлар;
газ, ёқилғи, электр энергияси харажатлари;
товарларни сақлаш, уларга ишлов бериш ва уларни сортларга ажратиш харажатлари;
савдо рекламаси харажатлари;
ташиш, сақлаш ва сотиш чоғида товарларнинг йўқотилиши;
ўраш-жойлаш материаллари харажатлари;
мол-мулкни мажбурий ва ихтиёрий суғурта қилиш харажатлари;
меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги харажатлари;
вентиляторлар, машиналар ва уларнинг ҳаракатланувчи қисмларини ўрнатиш ва сақлаш,
туйнуклар, ўйиқлар ва бошқаларнинг атрофини ўраш бўйича жорий (номукаммал тусдаги)
харажатлар;
умумий овқатланиш ва савдо ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилганлиги учун тиббиёт
муассасаларига ҳақ тўлаш;
касса хўжалигини ва тушум инкассациясини юритиш чиқимлари;
умумий овқатланиш корхоналарида қоғоз салфеткалар, қоғоз дастурхонлар, қоғоз
стаканлар ва тарелкалар, бир марта фойдаланиладиган анжомлар қиймати;
cотиш бозорларини ўрганиш бўйича харажатлар (маркетингга, рекламага сарфланган
харажатлар);
юқорида санаб ўтилмаган сотиш бўйича бошқа харажатлар.
Ҳисобот даврининг охирида 9410 “Сотиш харажатлари” счёти 9910 “Якуний молиявий
натижа” счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.
Do'stlaringiz bilan baham: