12.4. Умумхўжалик аҳамиятига эга бўлган бошқа харажатлар ҳисоби
Харажатлар таркибига ишлаб ва давр харажатларидан ташқари молиявий фаолият бўйича
ва фавқулоддаги харажатлар, даромад (фойда) бўйича солиқ харажатлари ҳам киради.
Молиявий фаолият бўйича харажатларга:
банклар ва бошқа молия-кредит ташкилотлари кредитлари бўйича фоизлар (инвестиция
даврида капитал қўйилмалар таркибига кирувчи инвестицияларга олинган банк ва бошқа
молия-кредит ташкилотлари кредитлари бўйича фоизлардан ташқари), шу жумладан,
муддати ўтган ва узайтирилган ссудалар бўйича фоизлар;
мол-мулкни узоқ муддатли ижарага олиш (лизинг) бўйича фоизларни тўлаш харажатлари;
чет эл валютаси билан операциялар бўйича салбий курс тафовутлари ва зарарлар;
сарфланган (қимматли қоғозларга, шуъба корхоналарга ва ҳоказоларга) маблағларни қайта
баҳолашдан кўрилган зарарлар;
ўз қимматли қоғозларини чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ харажатлар;
молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар, шу жумладан, салбий дисконт.
Бу харажатлар ҳисобот даврида 9610-9690 “Молиявий фаолият бўйича харажатларни
ҳисобга олувчи счётлар”нинг дебетида ҳисобга олиниб, ҳисобот даври охирида йиғилган
суммалар шу счётнинг кредитидан 9910 “Якуний молиявий натижа” счётнинг дебетида акс
эттирилади.
Мисол
. Корхонада қуйидаги операциялар бўлиб ўтди:
1) Банкдан олинган кредит учун фоиз ҳисобланди - 200 минг сўм :
Дт 9610 “Фоизлар кўринишидаги харажатлар” - 200 минг сўм
Кт 6920 “Ҳисобланган фоизлар” - 200 минг сўм
2) Қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан кўрилган зарар акс эттирилмоқда - 14 минг
сўм
Дт 9690 “Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар” - 14 минг сўм
Кт 5810 “Қимматли қоғозлар” - 14 минг сўм
3) Валюта счётнинг қайта баҳолаш натижасида салбий курс фарқи тан олинди - 16 минг
сўм
Дт 9620 “Валюталар курслари фарқидан зарарлар” - 16 минг сўм
Кт 5210 “Валюта счёти” - 16 минг сўм
4) Ҳисобот даври охирида молиявий фаолият харажатлари якуний молиявий натижага
ўчирилди - 230 минг сўм
Дт 9910 “Якуний молиявий натижа” - 230 минг сўм
Кт 9610 “Фоизлар кўринишидаги харажатлар” - 200 минг сўм
Кт 9690 “Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар” - 14 минг сўм
Кт 9620 “Валюталар курслари фарқидан зарарлар” - 16 минг сўм
Фавқулодда зарарлар - бу хўжалик юритувчи субъектларнинг одатдаги фаолиятидан четга
чиқувчи ҳодисалар ёки операциялар натижасида вужудга келадиган ва рўй бериши
161
кутилмаган одатдан ташқари харажатлар моддаларидир. Бунга фавқулодда моддалар ва давр
харажатлари таркибида акс эттирилиши керак бўлган ўтган давр моддалари кирмайди.
У ёки бу модданинг фавқулодда зарарлар моддаси сифатида акс эттирилиши учун у
қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак:
- корхонанинг одатдаги хўжалик фаолиятига хос эмаслик;
- бир неча йил мобайнида такрорланмаслиги керак;
- бошқарув ходими томонидан қабул қилинадиган қарорларга боғлиқ эмаслик.
Тегишли моддаларни фавқулодда харажатларга киритиш ёки киритмаслик тўғрисида
қарорлар қабул қилишда ишлар амалга ошириладиган шароитларни ҳам ҳисобга олиш лозим.
Масалан, агар хўжалик юритувчи субъект алоҳида иқлим шароитларида жойлашган бўлса, у
ҳолда - иқлим шароитларига боғлиқ ҳолдаги ишламай туриб қолишлар фавқулодда деб
баҳоланиши мумкин эмас, чунки ушбу модда "бир неча йил мобайнида такрорланмаслиги
керак" мезонига жавоб бермайди.
Мисол
. Момоқалдироқ натижасида тайёр маҳсулот омбори ёниб кетди ва қуйидаги
зарарлар кўрилди: тайёр маҳсулот камомади – 1 532 минг сўм, асосий воситаларнинг чиқиб
кетиши – 1 138 минг сўм, инвентар ва хўжалик ускуналари - 30 минг сўм. Зарарларга
қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари берилади:
Дт 9720 “Фавқулоддаги зарарлар” – 2 700 минг сўм
Кт 2810 “Тайёр маҳсулот” – 1 532 минг сўм
Кт 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” – 1 138 минг сўм
Кт 1080 “Инвентар ва хўжалик ускуналари” - 30 минг сўм
Ҳисобот даври охирида:
Дт 9910 “Якуний молиявий натижа “ – 2 700 минг сўм
Кт 9720 “Фавқулоддаги зарарлар” – 2 700 минг сўм
Яна бир харажат турларидан олинган фойда бўйича солиқ харажатлари. Бу харажатлар
9800 ”Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини
ҳисобга олувчи счётлар”да ҳисобга олинади. 9810 ”Фойда солиғи бўйича бўнак тўловлар
ҳисобга олинади, ялпи даромад бўйича солиқ – савдо ташкилотлари учун, ягона солиқ –
микрофирма ва кичик кирхоналар учун фойдаланилади. 9820 ”Фойдадан ҳисобланган бошқа
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар” счётида ободонлаштириш ва
ижтимоий инфрастуктурани ривожлантиришга ҳисобланган солиқ акс эттирилади. Бу
счётнинг дебетида юқори дебетида юқорида кўрсатилган солиқлар ҳисобот даврида акс
эттирилиб борилади.
Солиқлар ҳисоблаш:
Дт 9810 ”Фойда солиғи бўйича харажатлар”
Дт 9820 “Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича
харажатлар”
Кт 6410 “Бюджетга тўлов бўйича қарзлар”
Ҳисобот даври охирида қуйидаги проводка берилади:
Дт 9910 “Якуний молиявий натижа”
Кт 9810 “Фойда солиғи бўйича харажатлар”
Кт 9820 “Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича
харажатлар”
162
Do'stlaringiz bilan baham: |