13.3. Юклаб жўнатилган тайёр маҳсулотлар ҳисоби
164
Корхона омбордан тайёр маҳсулотларни юклаб жўнатиш буйруқ-накладной ҳужжати
билан расмийлаштирилади, бу ҳужжатда икки ҳужжат мужассамдир: омборга буйруқ ва
маҳсулот чиқаришга юк хати. Бунга асосан счёт-фактура ёзилади, унда юклаб жўнатилган
маҳсулотнинг сони ва суммаси, бу маҳсулот учун олинадиган сумма кўрсатилади. (Намунага
қаранг)
Юклаб жўнатилган лекин ҳали пули тўланмаган маҳсулотлар ҳисоби 9110 ”Сотилган
тайёр маҳсулотларнинг таннархи” счётида ҳисобга олинади.
Тайёр маҳсулотлар, товарлар, иш ва хизматларни сотишда уларнинг таннархи 9110
“Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи”, 9130 ”Бажарилган иш ва кўрсатилган
хизматларнинг таннархи” счётларнинг дебетида, харажат ҳисоби счётлари билан
корреспонденцияда 2810 ”Тайёр маҳсулотлар”, 2910 “Товар” счётларида акс эттирилади.
Ҳисобот даврининг охирида 9110 ”Сотилган маҳсулотларнинг таннархи”, 9120 ”Сотилган
товарларни таннархи”, 9130 ”Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи”
счётлари 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти билан ёпилади.
1. Сотилган маҳсулотларнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш таннархи:
Дт 9110 ”Сотилган маҳсулотларнинг таннархи”
Кт 2810 ”Тайёр маҳсулотлар”
2. Юклаб жўнатилган товарлар ҳақиқий таннархига, савдода:
Дт 9120 “Сотилган товарларнинг таннархи”
Кт 2910 ”Товарлар”
3. Бажарилган иш, кўрсатилган хизматлар ҳақиқий таннархига:
Дт 9130 “Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи”
Кт 2010 ”Асосий ишлаб чиқариш”
Ҳисобот даври охирида 9110-9130 счётлари 9910 счётига ёпилади:
Дт 9910 ”Якуний молиявий натижа”
Кт 9110 ”Сотилган маҳсулотларнинг таннархи”
Кт 9130 ”Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи”
13.4. Маҳсулотлар,товарлар,иш ва хизматларни сотиш ҳисоби
Сотиш жараёни икки амални ўз ичига олади. Бир томондан - бу маҳсулотлар, товарлар,
бажарилган иш, кўрсатилган хизматларни харидорларга бериш жараёни бўлса, иккинчи
томондан маҳсулотлар, иш хизматлар учун тўловни амалга ошириш жараёнидир. Бу
жараёнлар бир-бирига вақт жихатидан тўғри келавермайди. Корхона сотиш жараёнида
даромад олади, буни тўғри ҳисоблаш ва ўз вақтида ҳисобга олиш керак бўлади, чунки
бундан солиқ суммаси келиб чиқади ва корхона бюджетга тўлаши керак бўлади.
Маҳсулотлар (иш ва хизмат) сотишдан олинган даромад 2-сон БҲМС “Асосий фаолиятдан
олинган даромад” билан тартибга солинади. Маҳсулот, иш ва хизматлар сотиш, 9000
”Асосий (операцион) фаолиятининг даромадларини ҳисобга олувчи счётлар” счётида
ҳисобга олинади. Бу счётлар гуруҳида тайёр маҳсулот, товар, бажарилган иш ва кўрсатилган
хизматларни сотишдан олинган даромадлар, шуниндек сотилган товарларнинг қайтиши,
сотиш ва баҳолардан чегирмалар тўғрисидаги ахборотларни умумлаштирилади.
165
Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва
расмийлаштириш тартибига
ИЛОВА
Do'stlaringiz bilan baham: |