I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари


Корхонанинг бошқа даромадлари ҳисоби



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

13.6. Корхонанинг бошқа даромадлари ҳисоби 
Бошқа даромадларга асосий фаолиятининг бошқа даромадлари киради. Буларга: 
- шартнома шартларини бузганлиги учун қарздорлардан ундирилган жарималар, пеня ва 
устамалар, ҳамда келтирилган зарарларни қоплашдан келган даромадлар; 
- ҳисобот йилида аниқланган ўтган йил фойдаси; 
- асосий воситалар ва хўжалик субъектининг бошқа мулкларини сотишдан даромадлар; 
- даъво муддати ўтиб кетган кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан 
даромадлар; 
- текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам; 
- бошқа операциялар бўйича даромадлар, корхонанинг асосий фаолияти бўйича маҳсулот 
ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлмаган даромадлар. 
Буларга корхона балансида бўлган соғлиқни сақлаш объектлари, болалар боғчалари, уй-жой 
коммунал хўжалиги, маданият ва спорт объектларидан олинадиган даромадлар киради; 
- бошқа операцион даромадлар. 
Ҳисобот даври мобайнида юқоридаги даромадлар 9300 ”Асосий фаолиятининг бошқа 
даромадларини ҳисобга олувчи счётлар”нинг дебетида акс эттирилиб, ҳисобот даври 
охирида якуний молиявий натижа билан ёпилади. 
Мисол. 
Корхона ҳисобот давр мобайнида қуйидаги бошқа даромадларга эга 
бўлди:шартнома мажбуриятларини бажармагани учун мол етказиб берувчидан 114 минг сўм 
жарима суммаси олинди, харидор билан тузилган шартномада ўтган йил фойдаси аниқланди 
- 40 минг сўм, даъво муддатли ўтган кредиторлик қарзлари ҳисобдан чиқарилди – 6 минг 
сўм, инвентаризацияда аниқланган ортиқча тайёр маҳсулотлар кирим қилинди – 10 минг сўм. 
Бу суммаларни бухгалтерия ўтказмалари билан ифодалаймиз: 
Дт 5110 ”Ҳисоб-китоб счёти” - 114 минг сўм 
Кт 9330 ”Ундирилган жарима, пеня ва устамалар” 
Дт 4010 ”Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар” - 40 минг сўм 


171 
Кт 9340 ”Ўтган йил фойдалари“ - 40 минг сўм 
Дт 6990 ”Бошқа мажбуриятлар” - 6 минг сўм 
Кт 9360 ”Кредитор ва депонент қарзларини ҳисобдан чиқаришдан даромадлар” - 6 
минг сўм 
Дт 2810 ”Тайёр маҳсулотлар” - 10 минг сўм 
Кт 9390“Бошқа операцион даромадлар”-10 минг сўм 
Ҳисобот давр охирида бошқа даромадлар ҳисоби счётлари ёпилади: 
Дт 9330 ”Ундирилган жарима,пеня ва устамалар” - 114 минг сўм 
Дт 9340 ”Ўтган йиллар фойдалари” - 40 минг сўм 
Дт 9360 ”Кредитор ва депонент қарзларини ҳисобдан чиқариш” - 6 минг сўм 
Дт 9390 ”Бошқа операцион даромадлар” - 10 минг сўм 
Кт 9910 ”Якуний молиявий натижа” - 170 минг сўм 
Кейинги даромад тури - бу молиявий фаолият даромадларидан. Бунга қуйидагилар
киради: 
- роялти кўринишидаги даромадлар; 
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва ундан ташқарида бошқа корхоналар фаолиятида 
улуш билан иштирок этишдан олинган даромадлар, корхонага тегишли бўлган акциялар 
бўйича дивидендлар ва облигация ва бошқа қимматли қоғозлардан даромадлар; 
- валюта курслари фарқидан даромадлар; 
- қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан даромадлар; 
- молиявий фаолиятининг бошқа даромадлари. 
Юқоридан кўрсатилган даромадлар ҳисобот даврида 9500 ”Молиявий фаолият 
даромадларини ҳисобга олувчи счётлар” кредитида ҳисобга олиниб, ҳисобот даври охирида 
якуний молиявий натижа счёти билан ёпилади. 
Мисол
. Корхона ҳисобот даврида молиявий фаолиятидан қуйидаги даромадларни олди: 
шўъба корхонасига қўйилган инвестициялардан дивидендлар ҳисобланди - 50 минг сўм, 
берилган қарзга фоиз ҳисобланди - 40 минг сўм, дебиторлик қарз бўйича ижобий валюта 
курс фарқи акс эттирилади - 70 минг сўм узоқ муддатга ижарага берилган объектлар бўйича 
фоизлар ҳисобланди - 100 минг сўм. 
Бу операциялар қуйидагича акс эттирилади : 
Дт 4840 ”Олинадиган дивидендлар” - 50 минг сўм 
Кт 9520 ”Дивидендлар қўрнишидаги даромадлар” - 50 минг сўм 
Дт 4830 ”Олинадиган фоизлар” - 40 минг сўм 
Кт 9530 ”Фоизлар кўринишидаги даромадлар” - 40 минг сўм 
Дт 4010 “Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар” - 70 минг сўм 
Кт 9540 ”Валюталар курслари фарқидан даромадлар” - 70 минг сўм 
Дт 4830 ”Олинадиган фоизлар” - 100 минг сўм 
Кт 9550 ”Молиявий ижарадан даромадлар” - 100 минг сўм
Ҳисобот давр охирида: 
Дт 9520 ”Дивидендлар кўринишидаги даромадлар” - 50 минг сўм 
Дт 9530 ”Фоизлар кўринишидаги даромадлар” - 40 минг сўм 
Дт 9540 ”Валюталар курслари фарқидан даромадлари” - 70 минг сўм 
Дт 9550 ”Молиявий ижарадан даромадлар” - 100 минг сўм 
Кт 9910 ”Якуний молиявий натижа“ - 260 минг сўм 
Даромадлар таркибига шунингдек фавқулодда фойда ҳам киради. Корхонанинг одатий 
ҳўжалик фаолиятидан кескин фарқ қиладиган фавқулоддаги ҳодисалар (тасодифий, 


172 
кутилмаган ва одатий бўлмаган) натижада вужудга келадиган фойда. Ҳисобот даврининг 
охирида 9710 ”Фавқулоддаги фойдалар” 9910 ”Якуний молиявий натижа” счёти билан 
боғланган ҳолда ёпилади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish