I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

 
 
 
9.4. Номоддий активларнинг чиқиб кетиши 
Номоддий активлар: 
а) тугатиш; 
б) сотиш; 
в) айирбошлаш; 
г) текинга бериш; 
д) таъсис улуши кўринишида устав капиталига бериш; 
е) иштирокчининг юридик шахс иштирокчилари таркибидан чиқишида номоддий 
активлар билан ҳисоблашиш; 
ж) камомад далилларини аниқлаш натижасида балансдан чиқарилади. 
Номоддий активлар чиқиб кетишидан молиявий натижани (фойда ёки зарарни) 
аниқлаётганда илгари қайта баҳоланган номоддий активларни қўшимча баҳолаш 
суммасининг қолдиғи, яъни номоддий активлар ушбу объектини аввалги қўшимча 
баҳолашлар суммаларининг бу объектни аввалги арзонлаштиришлар суммасидан ошиши 
бошқа активлар чиқиб кетишини ҳисобга олиш ҳисобварағи кредитига киритилиб, айни 
вақтда 8510 - “Мол-мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” ҳисобварағи бўйича резерв 
капитал камайтирилади. 
Номоддий активлар қуйидаги ҳолларда уларни тугатиш муносабати билан балансдан 
чиқарилиши мумкин: 
а) фойдали хизматнинг белгиланган муддати тугаганидан (амортизация ажратмалари 
тўлиқ ҳисоблаб ёзилганидан) кейин; 
б) тегишли давлат ваколатли органларининг қарорларига мувофиқ; 
в) маънавий эскирган номоддий активлар; 
г) бундан кейин фойдаланишга яроқсиз аҳволга келиб қолган номоддий активлар. 
Ташкилотларда уларни тугатиш муносабати билан номоддий активларни ҳисобдан 
чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш учун раҳбар томонидан тайинланадиган шахс 
раислигида комиссия тузилади. Комиссия таркибига тегишли мутахассислар, бухгалтерия 
ходимлари ва ташкилотнинг моддий жавобгар шахслари киритилиши керак. Комиссия 
ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тузилади. 
Уларни тугатиш муносабати билан номоддий активларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида 
қарор қабул қилиш учун тузиладиган комиссия қуйидаги ваколатларга эга бўлади: 


135 
а) ҳисобдан чиқариладиган номоддий активларнинг ҳолатини ўрганишни амалга ошириб, 
бунда мутлақ ҳуқуқларни тасдиқлайдиган зарур ҳужжатлар (патент, паспорт ва бошқа 
ҳужжатлар), шунингдек бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан фойдаланади; 
б) уларни тиклашнинг мумкин эмаслиги ёки иқтисодий мақсадга номувофиқлигини 
белгилайди; 
в) номоддий активларни ҳисобдан чиқариш сабабларини белгилайди (амортизация 
ажратмаларини тўлиқ ҳисоблаб ёзиш, фойдаланишнинг нормал шароитлари бузилиши, 
табиий офатлар ва ҳоказо); 
г) номоддий активларнинг фойдаланишдан муддатдан аввал чиқиб кетишида айбдор 
бўлган шахсларни аниқлайди. 
Уларни тугатиш муносабати билан номоддий активларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида 
комиссия қабул қилган қарорнинг натижалари НМ-4-сон шаклда номоддий активларни 
тутагиш далолатномаси билан расмийлаштирилади. 
Тугатилаётган номоддий активларни йўқ қилиш учун асос бўлиб ҳисобланадиган 
номоддий активларни тугатиш далолатномаси (НМ-4-сон шакл) икки нусхада тузилади, 
ташкилот раҳбари тайинланган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва ташкилот 
раҳбари томонидан тасдиқланади. Биринчи нусха бухгалтерияга берилади, иккинчиси 
номоддий активлар объектларининг сақланиши учун жавобгар шахсда қолади. 
НМ-4-сон намунавий шакл 
“Тасдиқлайман” 
_________________ 
раҳбар Ф.И.О. 
____________ 
имзо 
"_____" ____________ 20___ й. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish