I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

9-мавзу. Номоддий активлар ҳисоби 
Режа: 
9.1. Номоддий активлар ва уларнинг гуруҳлари 
9.2. Номоддий активларнинг келиб тушиши 
9.3. Номоддий активлар бўйича амортизация ҳисоби 
9.4. Номоддий активларнинг чиқиб кетиш 
Қонуний ҳужжатлар: 
№ 
Ҳужжатнинг номи 
Қабул 
қилинган 
сана 
Адлия вазирлигида рўйхатга 
олинган сана ва рақам 

Бухгалтерия ҳисобининг 7-сонли 
“Номоддий 
активлар” 
Миллий 
стандарти (БҲСМ)
27.06.2005 й. 1485-сон 

Номоддий активларни балансдан 
чиқариш 
тартиби 
тўғрисидаги 
низомни тасдиқлаш ҳақида 
14.01.2006 й. 1539-сон 
9.1. Номоддий активлар ва уларнинг гуруҳлари 
Номоддий активлар 
деб, корхона томонидан улардан ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, 
хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш жараёнида фойдаланиш мақсадида ёхуд 
маъмурий ва бошқа функцияларни амалга ошириш учун узоқ муддат мобайнида тутиб 
туриладиган, моддий-ашёвий мазмунга эга бўлмаган мол-мулк объектлари тушунилади. 


129 
Номоддий активларнинг таърифи активдан хўжалик фаолиятида фойдаланилишини ва у 
моддий моҳиятга эга бўлмаслигини талаб этади. Моддий моҳиятга эга бўлмаган (пул 
маблағлари кўринишида бўлмаган) активлар, агарда юридик ҳуқуқлар, жумладан мулк 
ҳуқуқи билан ўзаро муносабатда бўлиши мумкин бўлган ва улардан узоқ муддат давомида 
фойдаланилган тақдирда номоддий активлар таърифига жавоб беради. 
Номоддий активларга 7-сонли БҲМСнинг 6-бандида келтирилган барча шартларга жавоб 
берувчи қуйидаги объектлар киритилиши мумкин: 
а) патент эгасининг ихтиро, саноат намуналари ва фойдали моделларга бўлган мутлақ 
ҳуқуқи; 
б) муаллиф ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаларига 
бўлган мутлақ ҳуқуқи; 
в) муаллиф ёки бошқа ҳуқуқ эгасининг интеграл микросхемаларнинг топологияларига 
бўлган мутлақ ҳуқуқи; 
г) ҳуқуқ эгасининг товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқи, 
шунингдек товар ишлаб чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи; 
д) ҳуқуқ эгасининг селекция ютуқларига бўлган мутлақ ҳуқуқи; 
е) гудвилл; 
ж) табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи, яъни ер ости бойликлари, атроф-муҳитдаги 
бошқа ресурслар, атроф-муҳит тўғрисидаги геологик ва бошқа маълумотлар ва шу 
кабилардан фойдаланиш ҳуқуқи; 
з) ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи; 
и) бошқа номоддий активлар (маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар 
кўрсатиш, иқтисодий ва бошқа имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи ва шу кабилар). 
Патентлар
- бу қонуний расмийлаштирилган, кашфиёт ёки маҳсулотнинг янги туридан 
ҳуқуқий фойдаланишни билдиради. Патент эгаси патентланган маҳсулотдан фойдаланиш, 
ишлаб чиқариш ва сотиш ҳуқуқига эга бўлади. 
Лицензия
- ваколатли ташкилот ва органларнинг рухсати бўлиб, фаолият турлари бўйича 
шуғулланиш ҳуқуқини беради. Фаолият турлари ва лицензия берувчи органлар қонуний 
тасдиқланган. Лицензияланган фаолият турлари билан лицензия олмасдан шуғулланиш 
ноқонуний ҳисобланади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish