I-бўлим. Бухгалтерия ҳисоби асослари 1-мавзу. Бухгалтерия ҳисоби, унинг моҳияти ва турлари


Узоқ муддатли молиявий қатнашиш усули ҳисоби



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/139
Sana05.06.2022
Hajmi3,89 Mb.
#638597
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   139
Bog'liq
0 dan balansgacha darslik

10.3. Узоқ муддатли молиявий қатнашиш усули ҳисоби 
Корхона молиявий инвестицияларни қиммати қоғозларга қўйиши, яъни бошқа 
корхонанинг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган акцияларини харид қилиши мумкин. Агар 
корхона бошқа корхонанинг назорат пакет акцияларини (50% юқори) харид қилган бўлса, у 
ҳолда инвестор–компания эмитентга нисбатан бош корхона, эмитент эса инвестор 
компанияга нисбатан шўъба корхона бўлиб ҳисобланади. Шўъба корхонанинг оддий 
акцияларига қўйилмалар бош компаниянинг бухгалтерия ҳисобида молиявий инвестициялар 
деб ҳисобланиб, улар улуш билан қатнашиш усулида ҳисобга олинади. Бош компания 
консолидациялаштирилган (йиғма) ҳисобот тузганда, у шўъба корхона билан ягона хўжалик 
субъекти ҳисобланади. Консолидациялашган ҳисобот тузишда ҳисоботдан қайталанадиган 
моддаларини олиб ташлаш лозим. 


142 
Ҳисоботдан қуйидаги моддаларни олиб ташлаш керак: 
- биргаликдаги қўйилмалар ҳисоби счётларни; 
- шўъба ташкилотининг капитал ҳисоби счётларини; 
- бош ва шўъба компанияларнинг ўзаро дебитор ва кредиторлик қарзларини; 
- бош ва шўъба компанияларнинг ўзаро операцияларидан ҳосил бўлган даромад ва 
харажатларни. 
Агар узоқ муддатли молиявий инвестициялар бошқа корхонанинг оддий акциялари 
умумий сонининг 20%дан 50 гача бўлиб, овоз бериш ҳуқуқи бўлса, у ҳолда инвестор 
компания–эмитентга ўз таъсири мавжудлигини кўрсатади ва инвестициялар бухгалтерия 
ҳисобида улушли қатнашиш усулида олиб бориши мумкин. Бу усулдан фойдаланишда 
молиявий инвестиция харид қилиш вақтида жорий қийматда акс эттирилади, бу корхона–
эмитент молиявий фаолиятидаги инвесторнинг улуши кўпайгани ёки камайганини 
кўрсатади. Бу усулни қўллашда дивидендлар инвестицияларни қайтарилиши кўринишида 
акс эттирилади, шунинг учун дивиденд ҳисобланганда даромад кўпаймайди, балки 
инвестиция қиймати камаяди. 
Мисол
. ”Фонон” АЖ, ”Фотон” АЖнинг овоз бериш ҳуқуқли 10 мингта оддий акцияларни 
сотиб олди. Ҳар бир акция 500 сўмдан бўлиб “Фотон” АЖнинг умумий акцияларнинг 40% 
ташкил қилади. Эълон қилинган дивидендлар 18 000 сўмни, тақсимланмаган фойда 160 000 
сўмни ташкил қилди. 
- акциялар харид қилинганда (10 000 × 500) = 5 000 000 сўм 
Дт 0610 “Қимматли қоғозлар” – 5 000 000 сўм 
Кт 5110 ”Ҳисоб-китоб счёти” - 5 000 000 сўм

“Фотон” АЖ эълон қилган дивидендлар - 18 000 сўм 
18 000 × 40% = 7 200 сўм 
Дт 4840 “Олинадиган дивидендлар” – 7 200 сўм 
Кт 0610 ”Қимматли қоғозлар” – 7 200 сўм 
- дивидендлар олинганда: 
Дт 5110 “Ҳисоб китоб счёти” – 7 200 сўм 
Кт 4840 “Олинадиган дивидендлар” – 7 200 сўм 
- тақсимланмаган фойда акс эттирилганда: 
160 000 × 40% = 64 000 сўм 
Дт 0610 “Қимматли қоғозлар” – 64 000 сўм 
Кт 9520 “Дивидендлар кўришидаги даромадлар” – 64 000 сўм 
Агар корхона–инвестор акцияларнинг сотиб корхонага нисбатан ўз таъсирини тўхтатиб, 
ўз инвестициялари учун қиймат усулига ўтиши мақсадга мувофиқ бўлади. Агар узоқ 
муддатли инвестициялар бошқа корхонанинг умумий оддий акцияларнинг 20%гача, овоз 
бериш ҳуқуқи бўлса, у ҳолда инвестор пассив улушга эга бўлади, шунинг учун бухгалтерия 
ҳисобида бундай инвестициялар қиймат усулида олиб борилади. Бу улуш билан қатннашиш 
усулидан фарқи шундаки, дивидендлар эълон қилинган пайтида даромад кўпаяди ва
дебиторлик қарз ҳам кўпаяди, дивидендлар олинганда эса дебиторлик қарз камаяди. 
Мисол
. 1 январ 2018 йил “Диана” компанияси “Наргиз” компаниясининг 1 000 дона 
оддий акцияларни 10 000 сўмдан сотиб олди. Бу “Наргиз” компаниясининг умумий акция 
сонининг 10% ташкил қилади. Эълон қилинган дивидендлар 1 300 000 сўм. “Наргиз” 
компаниясининг тақсимланмаган фойдаси 25 000 000 сўм. 
- акцияни харид қилиш 
Дт 0610 ”Қимматли қоғозлар” – 10 000 000 сўм 
Кт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти” – 10 000 000 сўм 

эълон қилинган дивидендлар 
1 300 000 х 10% =130 000 сўм 
Дт 4840 “Олинадиган дивидендлар” – 130 000 сўм 


143 
Кт 9520 “Дивидендлар қўринишидаги даромадлар” – 130 000 сўм 
- дивидендлар олинганда 
Дт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти” – 130 000 сўм 
Кт 4840 ”Олинадиган дивидендлар” – 130 000 сўм 
Акционерлик жамиятлари пул маблағларни сақлаш учун акционерлар ўртасида 
дивидендларни тақсимлашда дивидендларни акциялар билан ҳам тўлаши мумкин. Бу ҳолда 
акционерлар қайта чиқарилган акциялар олишади. Акциялар кўринишидаги дивидендлар 
инвесторнинг активларига, мажбуриятларига, акционерлик капиталига ва фоиз улушларини 
ўзгаришига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди. 
Инвестор акциялар кўринишидаги дивидендларни олганда, эмитентдан ҳеч қандай актив 
олмаган бўлади, фақатгина инвесторнинг акциялар сонини кўпайишига, уларнинг қиймати 
эса ўзгармай қолади. Шундай қилиб, инвестор даромад ҳисобига ҳеч қандай бухгалтерия 
ўтказмасини бермайди, фақатгина инвесторда акциялар сони кўпаяди.

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish