122
корхоналар устав
капиталига улуш сифатида бериш, молиявий шартнома асосида ижарага
бериш, камомад ва йўқотишлар аниқланганда.
Асосий воситалар тугатиш қуйидагича бўлади:
а) давлат корхоналари ва бюджетдан молияланган ташкилотлар - юқори ташкилот
розилиги билан;
б) унитар корхоналар – мулк
эгасининг розилиги билан;
в) бошқа корхона ва ташкилотлар - мустақил равишда.
Асосий воситалар чиқиб кетиши тугатиш акти билан расмийлаштирилади, унда
бошланғич қиймат, эскириш суммаси ва тугатиш натижалари ҳисоби тузилади. Актга асосан
инвентар карточка ёпилади ва архивга топширилади, бу ҳақда
асосий воситалар инвентар
рўйхатида ёзиб қўйилади.
Асосий воситаларнинг чиқиб кетиш ҳисоби 9210 ”Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши”
счётида олиб борилади. Счётнинг дебетида бошланғич қиймат ва тугатиш харажатлари,
кредитида чиқиб кетиш кунида ҳисобланган эскириш ва тугатишдан келган даромад акс
эттирилади. 9210 счёти дебет ва кредит
айланмаларини солиштириб, асосий воситаларни
тугатишдан молиявий натижаларни аниқлаш мумкин.Агар 9210 счёти дебет айланмаси
кредит айланмасидан кўп бўлса у ҳолда аниқланган фарқ корхонанинг зарари ҳисобланиб,
9430 ”Бошқа операцион харажатлар”га ёзилади. Агар 9210 счётнинг
кредит айланмалари
дебет айланмаларидан кўп бўлса, у ҳолда орадаги фарқ фойда деб топилиб, 9310 “Асосий
воситалар чиқиб кетишдан келган фойда” счётига ёзилади.
1-мисол
.Фойдаланишга ярамай қолган ускуна ҳисобдан чиқарилмоқда. Бошланғич баҳоси
1 200 минг сўм, эскириши – 1 000 минг сўм, пудратчига ускунани парчалаш учун 6 минг сўм,
яроқли материаллар қабул қилинди 1 минг сўм. Бу объект бўйича 8510 ”Мулкни қайта
баҳолаш бўйича тузатишлар” счётининг кредитида қайта баҳолаш суммаси - 5 минг сўм,
зарар - 30 минг сўм.
Бухгалтерия ҳужжатларида ёзув қуйидагича бўлади:
Дт 9210 ”Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” – 1 200 минг сўм
Кт 0100 Асосий воситалар ҳисоби счётлари – 1 200 минг сўм
Асосий воситаларнинг жамғарилган эскиришини ҳисобдан чиқарилганида:
Дт 0200 Асосий воситалар эскириши ҳисоби счётлари – 1 000 минг сўм
Кт 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” - 1 000 минг сўм.
Тугатиш харажатлари суммаларига:
Дт 9210 ”Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” - 6 минг сўм.
Кт 6010 ”Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счётлар” - 6 минг
сўм
Кирим қилинган рангли ва қимматбаҳо металлар,
материаллар, деталларга:
Дт 1000 Материаллар ҳисоби счётлари - 1 минг сўм
Кт 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” - 1 минг сўм
Асосий восита объектини қайта баҳолаш натижаси суммасига (сальдо), резерв капитали
ҳисоби счётларида ҳисобга олинади:
Дт 8510 ”Мулкни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар” – 5 минг сўм
Кт 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” – 5 минг сўм
Асосий воситаларни тугатишдан кўрилган зарар суммасига
Дт 9430 “Бошқа операцион харажатлар” - 200 минг сўм
Кт 9210 “Асосий воситаларни чиқиб кетиш” - 200 минг сўм
123
Асосий воситаларни тугатишдан кўрилган зарар 9210 счётнинг
дебет ва кредит
айланмалари орасидаги фарқдан аниқланади.
((1 200 000 + 600) - (1 000 000 + 1 000 + 5 000) = 200 000 сўм). Бу сумма 9430 “Бошқа
операцион харажатлар” счётига тегишли бўлиб, фойда солиғини ҳисоблашда солиққа
тортиладиган базасига киритилади, Ўзбекистон Республикаси СКнинг 147-моддасига асосан,
агар хўжалик субъекти тугатилаётган асосий воситадан уч йилдан ортиқ фойдаланган бўлса,
у ҳолда асосий воситаларни тугатишдан кўрилган зарар фойда солиғини ҳисоблашда
инобатга олинмайди.
2-мисол
. Асосий воситаларнинг устав капиталига улуш сифатида бериши. Бозор
иқтисодиёти шароитида янги корхоналарни ташкил қилиш асосан бошқа корхоналар ва
шахслар тамонидан устав капиталига улуш қўшиш йўли билан амалга оширилади. Улушлар
қиймати низом ҳужжатларида белгиланади.
Агар асосий воситалар бозор қийматида берилса, у ҳолда бозор қиймати (улуш) ва қолдиқ
қиймати орасида фарқ пайдо бўлади. Бу фарқ фойда деб кўрилмайди, балки асосий воситалар
қайта баҳоланди деб қаралиб, солиққа тортилмайди.
Фараз қиламиз, асосий восита объектининг бошланғич қиймати,
устав фондига улуш
сифатида берилган, - 1 000 минг сўм, эскириш суммаси - 700 минг сўм. Объект бозор
(келишилган) қийматда берилди - 500 минг сўм.
- асосий воситаларнинг бошланғич қиймати ҳисобдан ўчирилганда:
Дт 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” – 1 000 минг сўм
Кт 0100 Асосий воситалар ҳисоби счётлари – 1 000 минг сўм
- жамғарилган эскириш суммаларини ўчиришда:
Дт 0200 Асосий восита эскириши ҳисоби счётлари - 700 минг сўм
Кт 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” - 700 минг сўм
- бериш қийматига
Дт 0600 “Узоқ муддатли инвестициялар ҳисоби” счётлари - 500 минг сўм
Кт 9210 “Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” - 500 минг сўм
- асосий воситани беришдан кўрилган фойда суммасига:
Дт 9210 ”Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши” - 200 минг сўм
Кт 9310 “Асосий воситалар чиқиб кетишдан кўрилган фойда" - 200 минг сўм.
Корхона – олувчи улуш суммасига қуйидаги ёзувни амалга оширади:
Дт 0130 “Машина ва асбоб-ускуналар” - 500 минг сўм
Кт 4610 “Таъсисчиларга устав капиталига қўшган улушлари бўйича қарзлар” - 500
минг сўм
Do'stlaringiz bilan baham: