Д. Т. Абдукаримов


-жадвал  Кўп йиллик ўтларнинг уруғчилик тизими



Download 6,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet206/238
Sana05.06.2022
Hajmi6,32 Mb.
#638228
TuriЛекция
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   238
Bog'liq
Dala ekinlari selektsiyasi va urugchiligi

20-жадвал 
Кўп йиллик ўтларнинг уруғчилик тизими
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Илмий-тадқиқот муассасалари ва олий ўқув 
юртларининг ўқув-тажриба хўжаликлари 
Элита 
Район ихтисослашган уруғчилик 
хўжаликларининг уруғчилик майдонлари 
I (ҳосил қилиш) ва II 
репродукция 
Уруғчилик шохобчалари
II ва III репродукция 
Умумий ишлаб-чиқариш майдонлари 
III ва ундан кейинги 
репродукция 
Ф
ер
ме
р х
ўжал
икла
ри


257 
Илмий-тадқиқот муассасалари ва қишлоқ хўжалик олий ўқув 
юртларининг ўқув тажриба хўжаликлари элита уруғчилигини етиштириб 
районнинг ихтисослашган уруғчилик хўжаликларига уруғлик майдонларига 
экиш учун сотади. Ҳар бир ихтисослашган уруғчилик хўжалиги 2 йилда бир 
марта элита уруғлигини сотиб олади. Ихтисослашган уруғчилик хўжаликлари 
II 
– III репродукция уруғликларини етиштириб ҳар йили шу туман (районнинг) 
хўжаликларига уруғлик майдонларида экиш учун сотади. Хўжаликларнинг 
умумий майдонлари III ва ундан кейинги репродукция уруғлари билан экилади.
Шунга ўхшаш уруғчилик тизими Россиянинг кўп вилоятларида ва МДҲ 
мамлакатларида ташкил қилинган.
 
 
Кўп йиллик ўтларнинг турғун, барқарор уруғчилигини ташкил қилиш 
учун шу ўтлар учун тупроқ – иқлим шароитлари қулай худудларидан 
фойдаланиш лозим. Бунинг учун энг қулай бўлиб сувли ерлар ҳисобланади.
Кўп йиллик тажрибалар маълумотга кўра ўтларни жумладан бедани уруғлигини 
Ўрта Осиѐ мамлакатларининг суғориладиган ерларида ва Россиянинг
Украинанинг сувли ва лалми ерларида етиштириш мақсадга мувофиқдир.
Ўзбекистон Республикасида кўп йиллик ўтлар, жумладан беда 
уруғчилигини ташкил қилиш учун тупроқ-иқлим шароитлари қулай. Айрим 
хўжаликларида бедани ўстириш, уруғлигини етиштириш ва юқори ҳосил 
олишга эришилган.
Масалан, Самарқанд вилояти Иштихон туманида беда уруғлиги 
гектаридан 8-10 ц гача ҳосил олинган (Зиѐтов Зоир), лалми ерларда ҳам 
гектаридан 1 ц гача ҳосил олишга еришилган (Ғаллаорол хўжалигида). 
Кўп йиллик ўтларнинг элита уруғлигини етиштиришнинг қуйидаги 
схемаси таклиф қилинади.
1.
Навни сақлаш питомниги. 
2.
Дастлабки кўпайтириш питомниги 
3.
Суперэлита 
4.
Элита
Агар уруғчилик хажми катта бўлмаса, унга икки звеноли схема 
қўлланилиши мумкин.
1.Навни сақлаш питомниги. 
2. Элита 
Кўп йиллик ўтлар навларининг уларга хос белги ва хусусиятларини 
сақлаб қолиш, сақлаш ва навни дастлабки кўпайтириш питомнигида амалга 
оширилади. Суперэлита ва элита асосан навдорлик ва экинбоплик сифатлари 
юқори бўлган уруғликларнинг миқдорини кўпайтириш учун ҳизмат қилади.
Навни сақлаш питомнигини нав яратган илмий тадқиқот муассасаси 
ташкил қилиши шарт. Бунда бажариладиган ишлар навга ҳос белги ва 
хусусиятларни сақлаб қолишга қаратилади; кўк массасини юқори 
ҳосилдорлиги, 2-3 йиллик экин сифатида фойдаланишга ҳосил барқарорлигини 
таминлаш, баҳорда ўримдан кейин тезликда униб –ўсиб чиқиш; пичанга ўриш 
ўтказилишда ѐтиб қолмаслик. Навнинг уруғ ҳосил қилиш махсулдорлиги яхши 
сақланиши лозим. 


258 
Навни сақлаш питомниги учун дастлабки материал ушбу навнинг юқори 
репродукцияси энг яхши экинларидан – навни сақлаш питомнигидан, 
суперэлитадан, элитадан олиш керак. Питомникдан навни сақлаш асосий 
усуллари (белги ва хусусиятлар мажмуи бўйича) оммавий танлаш, нав ичида 
эркин чангланиш ва бу иккала усулни биргаликда ўтказиш.
Оммавий танлаш ўтказиш учун навни сақлаш питомниги қуйидаги схема 
бўйича биттадан жойлаштирилади: 45х45, 60х60, 90х90 см. 
Кенг қаторли, сийрак ѐки уяли қилиб тупроқ унумдорлиги юқори бегона 
ўтлардан тоза ерларда экилади. Тупланишдан олдин текширув ўтказилиб уяда 
биттадан белги ва хусусиятлари яхши намоѐн бўлган ўсимлик қолдирилади. 
Касалланган ва типик бўлмаган (навга хос бўлмаган) ўсимликлар гуллаш 
давригача чиқариб ташланади. 
Қолдирилган ўсимликлардан йиғиб олинган уруғлар бирлаштирилиб 
дастлабки кўпайтириш питомниги ѐки суперэлита майдонида экиш учун 
фойдаланилади.
Тур ичида эркин чанглатиш навнинг ҳар хил, турлича фойдаланган 
майдонлардан, ҳар хил репродукцияли, турли ѐшдаги, йилдаги экин 
майдонларидан олинган уруғлик партиялари экилган майдонда ўтказилади. 
Питомникда ҳар хил экинзордан олинган, ҳар қайси уруғлик партияси 
алоҳида қатор-қатор қилиб экилади. Бундай тартибда экилиш ажратиб олинган 
партияларни текшириб бориш ва ѐмонларини гуллаш давригача брак қилиш 
имкониятини туғдиради. Ҳамма партиялар уруғлари биргаликда йиғиб 
олинади. Ҳосил қилинган уруғлик аралашмаси дастлабки кўпайтириш 
питомнигида ѐки суперэлита майдонида экиш учун фойдаланилади. 

Download 6,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   202   203   204   205   206   207   208   209   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish