¤ТМИШГА НАЗАР | ВЗГЛЯД В ПРОШЛОЕ | LOOK TO THE PAST
№4 | 2021
42
Юқоридагилардан ташқари, Н.Поллонининг 2016 йилда эълон қилинган «Elementi per
una biografia di Dominicus Gundisalvi» («Доминго Гундисальви таржимаи ҳолига оид
бошланғич маълумотлар») [25] номли мақоласи ҳамда 2017 йилда «Domingo Gundisalvo. Una
introducción» («Доминго Гундисальви. Кириш») [26] сарлавҳаси остида нашр этилган китоби
соҳадаги энг янги тадқиқот натижалари ҳисобланади.
Санаб ўтилган тадқиқотларга қарамай, Толедо мактабнинг ташкил топиши, таркиби, у
ердаги таржима ишлари, илмий фаолият, таржимон ҳамда олимларнинг ҳаёти ва ижоди каби
масалалар ҳануз Ғарб фан оламида яхлит тарзда, тўлалигича ўрганилмай қолмоқда. Бу эса ўз
навбатида мазкур мактаб тарихи ва фаолиятига оид турли қарашларнинг шаклланишига сабаб
бўлмоқда.
3. Тадқиқот натижалари:
Фанда Толедо мактабига нисбатан «мактаб» атамасини қўллаш борасида бир-бирини
инкор этувчи турли қарашлар мавжуддир-ки, ушбу масала ҳали-ҳануз ўз ечимини топганича
йўқ. Бизнингча, бундай қарашларнинг юзага келишининг асосий сабаби, Толедо мактаби
тарихига бағишланган аниқ бир манбани ҳозирга кунга қадар сақланиб қолмаганлигидир.
Тадқиқотчилар бу масканга оид маълумотларни мактабда яратилган таржималарнинг кириш
қисмларида ёзиб қолдирилган изоҳлар, яъни таржима қандай услубда, кимнинг топшириғи
билан нечанчи йилда амалга оширилгани, жараёнда кимлар иштирок этгани, айни таржимадан
фойдаланиб кимлар ўз асарларни яратганлигига тааллуқли қайдлар, шунингдек, мактаб
аъзолари ва унинг мутасаддилари ўртасида олиб борилган ўзаро ёзишмалар, яъни турли хатлар
асосида ўрганишган ва таҳлил этишган.
Толедо мактаби «атрофидаги» қарама-қарши фикрларни нисбий жиҳатдан икки
гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳ олимлари мазкур муассасага нисбатан таржима
фаолияти тизимли йўлга қўйилган, ўз раҳбарияти ва масъул ходимларига эга бўлган, иш
фаолияти марказлаштирилган илмий мактаб сифатида баҳо беришади ҳамда уни фан тарихида
муҳим ўринга эга эканлигини қайд этишади. Биз, бу олимларнинг асосий қисми хусусида
юқорида тадқиқотларни таҳлил этиш асносида тўхталиб ўтдик.
Иккинчи гуруҳ олимлари эса Толедо мактаби аслида муассаса сифатида мавжуд
бўлмаган, бу атама А.Журденнинг «Recherches critiques sur l’âge et l’origine des anciennes
traductions latines d’Aristote et sur les documents grecs ou arabes employés par les docteurs
scholastiques» номли ишида Толедо ва ундан анча олисда ижод қилган таржимонлар жамоасига
нисбатан ноўрин ишлатилиши натижасида илмий истеъмолга кириб қолган [27: P. 31] деб
таъкидлашади. Мисол учун, мазкур қараш тарафдорларидан бири Леон университети
(Испания) олими Ҳулио Цезарь Сантойо ўзининг 2006 йилда эълон қилган «Blank Spaces in
Translation History» («Таржима тарихидаги бўшлиқлар») номли мақоласининг [27: P. 11–43]
«Mistakes» («Хатоликлар») деб аталган кичик қисмида юқоридаги мулоҳазани илгари суриб,
уни айрим жиҳатларини исботлашга ҳаракат қилиб кўрди. Аммо, олим ўз мулоҳазаларини
манбалар асосида эмас, балки Толедо мактабига бевосита бағишланмаган бир нечта замонавий
тадқиқотларга таяниб исботлашга уринганлиги, муаллиф «назарияси»ни тўғри ва ишончли
эканлигига шубҳа уйғотади. Қизиқ жиҳати, муаллиф мазкур бўлимда ҳатто Толедо
мактабининг Шарқдаги «параллели», Ўрта асрларнинг энг йирик таржима маркази – «Байт ал-
ҳикма»нинг мавжуд бўлганлигига оид маълумотлар манбаларда сақланмаганлигини айтиб, бу
марказнинг ҳам фан тарихидаги аҳамиятини гумон остида олади. Ваҳоланки, бу марказга доир
маълумотлар машҳур муаррихлар Ибн ан-Надимнинг (ваф. 993) «Китиб ал-Фиҳрист ли-н-
Надим» («Ибн ан-Надимнинг ал-Фиҳрист китоби»), ал-Хатиб ал-Бағдодийнинг (1002–1072)
«Таʾрих Бағдод» («Бағдод тарихи»), Заҳир ад-Дин ал-Байҳақийнинг (1106–1169) «Татимма
сивон ал-ҳикма» («Ҳикматлар хазинасига қўшимчалар»), Ибн ал-Қифтийнинг (1172–1248)
«Иҳбор ал-ʿуламоʾ би аҳбор ал-ҳукамо» («Олимларни ҳакимлар ҳақидаги маълумотлар билан
таништириш»), Ёқут ал-Ҳамавийнинг (1178–1229) «Муʿжам ал-удабо» («Адиблар қомуси»),
Ибн ал-Усайбиъанинг (1200–1270) «ʿУйун ал-анбоʾ фи табақот ал-атиббо» («Табибларнинг
тоифалари ҳақида асосий маълумотлар»), Ибн Халликаннинг (1211–1286) «Китоб вафойот ал-
аʿйон ва анбоʾ абноʾаз-замон» («Машҳур кишиларнинг вафоти ва замондошлар ҳақида
Do'stlaringiz bilan baham: |