Наргис Қосимова


Мультимедиавий сторителлингга нималар кирмайди?



Download 8,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/200
Sana03.06.2022
Hajmi8,33 Mb.
#631826
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   200
Bog'liq
онлайн журналистика-намунавий-дастур

Мультимедиавий сторителлингга нималар кирмайди? 
Ҳар қандай 
интернетдаги веб-саҳифа мультимедиавий сайтлардир. Уларга матн, аудио, 
видеони жойлаштириш мумкин. Уларда аксар ҳолатларда интерактив 
графика ҳам акс этади. Аммо мазкур сайтларга жойлаштириладиган 
воқеалар, янгиликлар асосан фақат графика ёки фотосурат билан безатилади. 
Ҳар бир матн, аудио ёки видео сайтда мустақил мазмун касб этади. 
Мультимедиавий сторителлингда эса ҳар бир кўриниш, яъни видео, матн, 
фотосурат, аудио ва графика битта ҳикояга интеграллашган бўлади. 
Мультимедиавий ҳикояни яратиш қийинми? Мультимедиавий 
сторителлингнинг контенти ва дизайни. 
Қисқа қилиб айтганда, 
мультимедиавий сторителлинг хабарни маълум бир тартибда етказиш учун 
мўлжалланган интерфаол жанрлар сирасига киради. Сторителлингда 
воқеалар бир-бирлари билан муайян уйғунликда бўлган турли элементлардан 
яратилади. Анъанавий сторителлинг, ўзига хос ҳис-туйғуларни ифодаловчи 
тузилиш, белги, атмосфера ва кайфиятга эга бўлади. Лекин энг муҳими, ҳар 
бир 
сторителлингнинг контенти
маълум бир муаммонинг ечимига 
қаратилган бўлади. 
Сторителлингларнинг анъанавий тузилиши 5 та қисмдан иборат бўлиб, 
улар қуйидагилардир:
1. 
Сторителлинг бошланиши – Созламалар ва кўргазма,
2. 
Зиддият (муаммо),


275 
3. 
Чиқувчи ҳаракат – муаммонинг ечими, энг юқори нуқтаси ёки 
кулминацион нуқтаси (муаммонинг маркази),
4. 
Тушувчи ҳаракат (муаммонинг ечимини топиш учун тўпланган 
маълумотлар базаси) 
5. 
Натижа – муаммони ҳал қилиш. 
Қуйидаги графикда сторителлинг контент тузилиши аниқ 
кўрсатилган: 
Сторителлингда 
контент 
масаласи 
жуда 
муҳим 
саналади. 
Муваффақиятли сторителлинг бир нечта қоидаларга асосланади
193


Қисқалик. Сизнинг ҳикоянгиз ўқувчи диққатини узоғи билан 10 -
15 дақиқа жалб этиши кифоя. Бу айниқса мультимедиавий 
сторителлинглар учун муҳим. 

Ҳикоянгиз учун аудиторияни қизиқтира оладиган ёрқин 
қаҳрамон зарур. 

Ҳикоядаги воқеа тугалланган бўлиши лозим. Сторителлингда 
хулосани очиқ қолдириш ярамайди. Ўқувчи воқеа нима билан 
тугашини ўйлаб ўтирмай, ўз саволларига жавоб олиши зарур. 

Матн қизиқарли бўлиши ва ўқувчини давомини ўқишга 
қизиқтириши керак. 

Муаллиф ҳикоя орқали ўз фикрини ўқувчи онгига сездирмасдан 
сингдириб, ҳикоя сўнггида ўқувчини маълум бир ҳаракатларга 
ундаши лозим. 
193
Сторителлинг 
– 
самый 
эффективный 
метод 
донесения 
нужной 
информации. 
http://www.publicsuccess.ru/info/articles/storitelling
 


276 

Аудитория 
ҳиссиётларига 
таъсир 
ўтказиш-сторителлинг 
вазифасидир. 

Матн аниқ мақсадли аудиторияга йўналтирилган бўлиши лозим. 

Агарда сторителлинг босма ОАВда берилса унда фотосуратдан, 
интернетда эса мультимедиа имкониятларидан кенг фойдаланиш 
керак. 
Мультимедиавий сторителлинг ўз ичига видео, фото, графика ва 
аудиоинформацияни олади. Албатта уларни бир жойга жамлаш ва бир 
мантиқий чизиқ бўлаб ҳикояни тузиш орқали ўқувчи ҳиссиётига сезиларли 
равишда таъсир кўрсатиш мумкин.
194
Сторителлинг оддий лонгриддан фарқли ўлароқ чизиқсиз форматга эга, 
яъни ўқувчи ҳикоядан ўзига қизиқарли бўлган қисмини кўриш, ўқиш ва 
эшитиш имконига эга бўлади. Шунинг учун ҳар бир қисм унга тугалланган 
ахборотни бера олиши лозим. Бундай журналистик сторителлинг ўз ичига 
нафақат асосий маълумотларни, балки мавзуга оид статистик маълумотлар, 
бошқа ресурсларга ҳаволаларн ҳам қамраб олиб, ўқувчига мавзуга янада 
чуқурроқ кириб бориш имконини беради.
Ҳар қандай интернетдаги веб-саҳифа мультимедиавий сайтлардир. 
Уларга матн, аудио, видеони жойлаштириш мумкин. Улар аксарият 
ҳолатларда интерактив графика ҳам акс этади. Аммо мазкур сайтларга 
жойлаштириладиган воқеалар, янгиликлар аксарият фақат графика ёки 
фотосурат билан безатилади. Ҳар бир матн, аудио ёки видео сайтда мустақил 
мазмун касб этади. Мультимедиавий сторителлингда эса ҳар бир кўриниш, 
яъни видео, матн, фотосурат, аудио ва графика битта ҳикояга 
интеграллашган бўлади. 
Мультимедиавий сторителлинг жанрида яратилган ва чет эл веб-
саҳифаларида эълон қилинган сторителлингларнинг контент ва дизайнини 
амалий кўриб чиқамиз. Бунда бизга 
www.kommersant.ru
 ва 
www.nytimes.com
 
сайтларини объект сифатида хизмат қилади.

Download 8,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish