“Қор кўчкиси(Snow Fall)”
лойиҳаси
бўлиб, у 2012 йилда нашр этилган. Ўз навбатида хорижий медиа экспертлари
уни ахборотни тақдим этиш учун энг яхши мультимедиа формат деб атайди.
Лойиҳа тошқинга тушиб қолган 16 нафар чанғичи ва snowboarderларнинг
ҳикоясини баён этади. Матн 16 мингдан зиёд сўздан иборат бўлиб, унга
тоғларнинг 3D модели, расмлар, интерфаол харита, аудио ва видео
киритилган. Лойиҳада матн асосий рол ўйнайди, мультимедиа элементлари
матнига хос турли хил тезликларда ҳаракатлантирилади, бу "парда эффекти"
деб номланган ёки параллел таъсир бўлиб, у ўқувчи кўзи олдида ҳажмни
яратишга имкон беради. Лойиҳа чуқур ҳиссий муносабатни ўрнатиш,
мавжудлик туйғусини шакллантиришни мақсад қилганди ва бунга эришди.
Илгари бундай техникалар фақат тақдимотларда ишлатилган. “The New York
Times” медиа соҳасидаги ахборотни тақдим этишнинг бундай усулини
қўллаган биринчи оммавий ахборот воситаси бўлди. Хабар бир ҳафтада
4
миллиондан зиёд
марта кўриб чиқилди.
190
Бундай муваффақиятли тажрибадан сўнг, “
The New York Times
”
асаридан илҳомлантирилган материаллар турли оммавий ахборот
воситаларида пайдо бўлди. “The New York Times”нинг мультимедиа
хабарномалари соҳасидаги бошқа машҳур тажрибаси — 2013 йилнинг
октябрида чоп этилган “Forgotten Russia" номли ҳисобот дастури бўлди.
189
Герасименко, О. Сторителлинг – эффективный вариант неформального обучения / О. Герасименко //
URL: http://www.trainings.ru/library/articles/?id=6330
190
Градюшко, А.А. Лонгрид как формат визуализации контента в современных интернет-сми / А.А.
Градюшко // Визуально-семантические средства современной медиаиндустрии: сб. науч. тр. – Минск: Изд-
во БГУ, 2017. – С. 45.
(Gradyushko, A.A. Zamonaviy Internet-mediada mazmunli vizualizatsiya formati sifatida Longrid / A.A.
Gradyushko // Zamonaviy media industriyasining vizual-semantik vositalari: Sat. ilmiy tr. - Minsk: BSU nashriyoti,
2017. - 45 bet.)
269
2015 йил октябрда эса “The New York Times” газетаси ўзининг
саҳифаларида жамоасининг иш стратегияси ҳақида ҳисобот чоп этди.
“Бизнинг жамоамиз чуқур техник ва дизайн қобилиятига эга журналистлар
медиа соҳасидаги янгиликларни бошқаради. Натижада нафақат катта
мультимедиа лойиҳаларининг ҳафталик нашрлари, балки рақамли кундалик
саҳифаларда ҳам ҳикоялар, графикалар, интерактив янгиликлар, рақамли
дизайнерлар орқали кўриш мумкин. Энди биз барча журналистларни ушбу
воситалар ва усулларни қўллашда янада мослашишга мажбур қиляпмиз”
дейилади ҳисоботда.
Энг муваффақиятли ва таъсирчан ишлардан яна бири сифатида
Россиянинг “Коммерсанть” веб-сайтида эълон қилинган “Земля отчуждения.
Чернобыль и его окрестности. 28 лет после аварии” аналитик махсус
лойиҳасини киритишимиз мумкин.
У 2014 йил воқеадан
28 йил ўтиб 26 апрелда чоп
этилган. Лойиҳа устида 14
киши иш олиб борган.
Сурат жамланмасида 10
кунлик
танлов
асосида
вертолётдан олинган архив
расмларининг 12 таси жой
олган. Видеодан фойдаланилган. Чернобил(АЕС)идан 32 километр
узоқликдаги қишлоқ аҳолиси билан видео интервьюлар ҳам мавжуд.
Лойиҳада келтирилган жараён компьютер ўйинига ўхшайди. Умуман
олганда, ушбу махсус лойиҳа томошабинга иштирок этиш ва ҳиссиёт
туйғусини беради.
Чет эл манбаларига эътибор қаратадиган бўлсак, сторителлинг
хусусиятлари ҳақида турли фикрлар мавжуд. Масалан, Уляновск давлат
университетининг профессори О. Самартсевнинг фикрича, “сторителлинг —
махсус умумий жанр ёки Ғарб тадқиқотчилари томонидан “ёзилиш
хусусиятлари” деб номланган ижодий намуна”. Нижний Новгород давлат
педагогика университетининг ўқитувчилари “Сторителлинг — самарали
мулоқот технологияси” номли мақолада ҳикоя қилиш санъати ҳақида айтиб
ўтишади. Яъни, ушбу концепцияга асосан, сторителлинг — муаллифлар
тингловчиларнинг тасаввурини уйғотадиган сўзлар ва ҳаракатлардан
фойдаланишнинг интерактив санъати эканинини таъкидлашади.
Ушбу тамойилга мувофиқ, олимларнинг фикри ҳам турланади:
биринчи навбатда, ҳикоя қилиш жанр бўлиб, иккинчиси эса, бу мультимедиа
270
журналистикасининг махсус шакли эканлиги ҳақида фикр юритади ва
бошқалар буни ҳикоя қилиш ёки ахборот беришнинг ижодий услуби деб
даъво қиладилар.
Ифода шаклига кўра, ҳикоя қилиш учта турга бўлинади: оғзаки, ёзма ва
мультимедиа (рақамли):
Do'stlaringiz bilan baham: |