Наргис Қосимова


Сторителлингга қўйиладиган талаблар



Download 8,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet140/200
Sana03.06.2022
Hajmi8,33 Mb.
#631826
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   200
Bog'liq
онлайн журналистика-намунавий-дастур

Сторителлингга қўйиладиган талаблар: 


272 
1. Мантиқий тузилма; 
2. Томошабинларнинг ҳикоядаги ҳиссий ва руҳий иштироки; 
3. Қизиқ бир воқеанинг мавжудлиги; 
4. Томошабинларнинг ҳиссий муносабатига қаратилган мультимедиа 
элементларининг 
уйғунлиги 
ва 
онлайн 
муҳитда 
осон 
навигацияни(позициясини аниқлаб бериш) таъминлаш; 
5. Мультимедиа ҳикояси учун фақат бир белги эмас, балки 
китобхонларга ҳикояга шўнғийдиган қаҳрамон керак; 
6. Белгилар билан содир бўлган ўзгаришлар жуда муҳим, ҳикоянинг 
“драмасини” қуриш натижасида фойдаланувчи охир оқибатда матнга 
“бўйсуниши” керак. Ҳикояда муаммоли вазиятни келтириб чиқариш(зиддият 
яратиш);
7. Муаммони ҳал қилиш, вазиятдан чиқиб кетиш ва ҳаракат қилишни 
рағбатлантириш;
8. “Очиқ тугатиш” иборасини қўллашингиз мумкин, у алданган 
тахминларни келтириб чиқаради ва тингловчиларга ҳикоянинг охирини 
беради; 
9. Эмпатик(расмлар билан ишлаш) ҳикоялар — ўқувчини охиригача 
сақлашнинг энг самарали усули; 
10. Тасвирнинг салоҳияти бўлиши керак. Бу эмпатияга эришишга 
имкон беради, чунки расм инсоний руҳга сўздан кўра кучли таъсир қилади.
191
Бу шахсий призма(турфа шакл ва қарашлар билан маъносида) орқали 
ахборотни тақдим этишнинг афзал йўлидир. “Сторителлинг” — бу ўз 
навбатида, жараён ёки технология. Чунки унинг таъсирчан чиқиши 
технологиядан қай даражада фойдалана олишга боғлиқ. Таъкидлаш жоизки, 
сторителлинг яхши ўрганилмаган, ҳозирги пайтда унинг пайдо бўлиши 
тарихини очиб берувчи расмий манбалар йўқ. Шунга қарамай,
 
мультимедиавий сторителлинг шаклланиш тарихини турли манбаларга 
юзланган ҳолда ўрганишга ҳаракат қидик.
 
Тарихий жиҳатдан журналистика мультимедиа ва Интернет пайдо 
бўлиши билан ўзгарди. Турли жанрларнинг доимий равишда бирлашиши ва 
ахборотнинг янги шакллари пайдо бўлиши натижасида жанр тизими доимий 
янгиланди. Оммавий ахборот воситалари тадқиқотчиларининг илмий 
ишларига асосланиб, биз мультимедиали журналистиканинг матнли, 
мультимедиа ва синтетик жанрларига бўлинишни билиб олдик. Ўрганишлар 
шуни кўрсатдики, тармоқ журналистикаси истеъмолчини иложи борича 
узоқроқ “тутиб туриш” учун жанрларни аралаштиришдан кўпроқ 
191
Качкаева А.Г., Шомова С.А. Указ. соч. с. 131–150 


273 
манфаатдор. Мультимедиавий сторителлинг эса турли жанрларнинг 
интеграцияси натижасида вужудга келган муваффақиятли жанр деб тан 
олинди. 
Сторителлинг орқали қандай мақсадларга эришиш мумкин? 
Аввало сторителлингдан фойдаланган инсон қуйидаги мақсадларга 
эришади: 
Ўқувчи, тингловчи, томошабиннинг онгостига таъсир кўрсата олади. 
Зарур ахборотни биринчи уринишдаёқ етказади. Ўқувчи “Муаллиф ўзи 
нима демоқчи?” деган савол билан қийналмайди. 
Фуқароларда ватанпарварлик ҳиссини кучайтириш. (Айнан мазкур 
усулдан собиқ Иттифоқ журналистлари самарали фойдаланиб, газета, радио 
ва телевидениеда беш йиллик илғорлари, қаҳрамонлари бўлган шахтёрлар, 
сут соғувчилар, пахта теримчилари билан тўлиб-тошган эди) 
Реклама материалида товарнинг сотилишига эришиш (бир суртишда 
ажинларни йўқотадиган кремлар, ҳаракатсиз оздирадиган дори воситалари 
аниқ қаҳрамон мисолида берилиши). 
Энг асосийси ҳикоя структураси тўғри тузилган ва оддий ўқувчига 
яқин бўлиши лозим. 
Муваффақиятли сторителлинг бир нечта қоидаларга асосланади
192

Қисқалик. Сизнинг ҳикоянгиз ўқувчи диққатини узоғи билан 10-15 
дақиқа жалб этиши кифоя. Бу айниқса мультимедиавий сторителлинглар 
учун муҳим. 
Ҳикоянгиз учун аудиторияни қизиқтира оладиган ёрқин қаҳрамон 
зарур. 
Ҳикоядаги воқеа тугалланган бўлиши лозим. Сторителлингда хулосани 
очиқ қолдириш ярамайди. Ўқувчи воқеа нима билан тугашини ўйлаб 
ўтирмай, ўз саволларига жавоб олиши зарур. 
Матн қизиқарли бўлиши ва ўқувчини давомини ўқишга қизиқтириши 
керак. 
Муаллиф ҳикоя орқали ўз фикрини ўқувчи онгига сездирмасдан 
сингдириб, ҳикоя сўнггида ўқувчини аълум бир ҳаракатларга ундаши лозим. 
Аудитория ҳиссиётларига таъсир ўтказиш-сторителлинг вазифасидир. 
Матн аниқ мақсадли аудиторияга йўналтирилган бўлиши лозим. 
Агарда сторителлинг босма ОАВда берилса унда фотосуратдан, 
интернетда эса мультимедиа имкониятларидан кенг фойдаланиш керак. 
192
Сторителлинг 
– 
самый 
эффективный 
метод 
донесения 
нужной 
информации. 
http://www.publicsuccess.ru/info/articles/storitelling 


274 
Энди долзарб аҳамият касб этаётган мультимедиавий сторителлинг 
хусусида сўз юритамиз. Зеро, у бугун жаҳон журналистикасининг етакчи 
жанрига айланиб улгурди. Ҳаттоки АҚШнинг Беркли шаҳридаги 
Калифорния университети журналистика факультетида Digital Storytelling, 
яъни 
рақамли 
сторителлинг 
асосий 
фанлар 
сирасига 
киради. 
Мультимедиавий сторителлинг ўз ичига видео-, фото-, графика ва 
аудиоинформацияни олади. Албатта уларни бир жойга жамлаш ва бир 
мантиқий чизиқ бўлаб ҳикояни тузиш орқали ўқувчи ҳиссиётига сезиларли 
равишда таъмир кўрсатиш мумкин. Сторителлинг оддий лонгриддан фарқли 
ўлароқ чизиқсиз форматга эга, яъни ўқувчи ҳикоядан ўзига қизиқарли бўлган 
қисмини кўриш, ўқиш ва эшитиш имконига эга бўлади. Шунинг учун ҳар бир 
қисм унга тугалланган ахборотни бера олиши лозим. Бундай журналистик 
сторителлинг ўз ичига нафақат асосий маълумотларни, балки мавзуга оид 
статистик маълумотлар, бошқа ресурсларга ҳаволаларни ҳам қамраб олиб, 
ўқувчига мавзуга янада чуқурроқ кириб бориш имконини беради. Қанчалик 
чуқур киришни ҳар бир ўқувчи ўзи танлайди. 

Download 8,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish