Наргис Қосимова


Armstrong  International



Download 8,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/200
Sana03.06.2022
Hajmi8,33 Mb.
#631826
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   200
Bog'liq
онлайн журналистика-намунавий-дастур

Armstrong 
International
халқаро компанияси раҳбари Девид 
Армстронг ихтиро қилган. У ўзининг 
“Managing by Storying Around: A New 
Methodof Leadership
” (Ҳикоя орқали бошқариш: Раҳбарликнинг янги усули) 
номли қўлёзмасида аудитория ва ходимларга жонли воқеалар орқали таъсир 
этиш усуллари борасида айтиб ўтади.
187
У китобдаги ҳикояларини корхона 
ишчиларининг шахсий ҳаётидан реал воқелик асосида олади. Ҳар бир 
бўлимда бир ишчини қаҳрамон қилиб олади ва шу орқали “жонли ҳикоя”ни 
яратади. Яъни, умумий йиғилишларда, корхонасида фаолият олиб борган 
ишчилар ютуқларини ҳикоя қилиб бериш орқали, қолганларни ҳам уларга 
ўхшашга ундаган. Ҳар бир киши учун ўзи билмаган одамнинг тарих ва ҳаёти 
қизиқ бўлган. Худди шундай услубдан америкалик машхур руҳшунос олим 
Дейл Карнеги(1888-1955) 
ҳам ўзининг
“Қалб ҳаловат топмаса”
номли 
китобида фойдаланган.
188
Яъни, у ҳаёти давомида дуч келган турли 
тоифадаги одамлар ҳаётидан мисоллар келтирган ҳолда ўқувчига қалб 
ҳаловатига эришиш, қандай яшаш керак, оғир вазиятлардан қандай қилиб 
чиқиб кетиш, ютуқларга қандай қилиб эришиш кераклигини кишилар 
ҳаётидаги реал воқеликларни мисол қилиб олди, ҳикоя қилди. Ҳар 
иккисининг ҳам услуби ҳикоя қилиш орқали мақсадга эришиш бўлди. 
Ушбу услуб психологик нақш асосида ажойиб бир ҳикоя шаклида 
маълумотларни тақдим этишдан иборат: ҳикоялар янада мазмунли, 
қизиқарли матнга (қоидаларга, ҳисоботларга, директивларга) нисбатан 
шахсий тажриба билан боғланишни осонлаштиради. Шундай қилиб, 90 
йилларнинг ўрталарига келиб, ҳикоялар ходимларга таъсир кўрсатишнинг 
самарали усули сифатида ишлаб чиқилади ва фақатгина менежментлик 
соҳасида қўлланила бошлайди. 
1980 йилларнинг ўрталарига келиб, америкалик психолог Жероме 
Брунер ҳикоя тушунтиришнинг самарали воситаси эканлигини маълум 
қилган. У ҳикоялар алмашинуви орқали одамлар нафақат “мен”ни ифода 
этиши, балки ички дунёсини қайта тиклашига ҳам ишонган. “Бир бири билан 
ҳикоя алмашиш инсон учун ҳатто зарурдир. Ҳикоялар, томошабинларга 
янада яхши ва кучли таъсир кўрсатади.”, – дейди психолог. Айнан шунинг 
учун журналистика соҳасида ҳикоя қилиш усули фаол қўлланила бошланди 
ва касбий луғатлар яна бир термин билан бойиди.
Сторителлинг –
 “жонли 
187
Armstrong David. Managing by Storying Around: A New Method of Leadership. New York: Doubleday 
Currency, 1992. 346 p. 
188
Дейл Карнеги. “Қалб ҳаловат топмаса” Таржима: Хайрулло Қосимов, —Тошкент: Yurest-media markazi, 
2013 йил, 264


268 
ҳикоя” журналистика ва адабиёт хусусиятларини бирлаштирувчи 
ҳодисадир. Бир томондан у ижтимоий жиҳатдан таъсир қилади. Муҳим 
мавзулар, тақдим этилган маълумотларнинг турли фотосуратлар аниқлиги, 
бошқа томондан эса, у жонли бир тилда ёзилган ажойиб драматик 
воқеаларни, муаллифнинг овози аниқ талаффуз қилинган драматик ҳодисани 
тақдим этади.
189
Демак, сторителлинг, аудиторияга ахборотни тўлиқ, содда 
ва тушунарли тилда етказишдир. Бугунги кунда ривожланиб бораётган 
мультимедиа воситалари сторителлинг аҳамиятини янада кучайтирди. 
Шундай қилиб, ҳикоя қилишнинг асосий мақсади — одамнинг хаёлларини 
қўлга 
киритиш 
ва 
ҳис-туйғуларини 
“қитиқлаш”дан 
иборатдир. 
Мультимедиавий сторителлинг ишлатилган дунёдаги биринчи лойиҳа 
бу “The New York Times” нашрининг 

Download 8,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   200




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish