Международный научно-образовательный электронный журнал



Download 20,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/402
Sana01.06.2022
Hajmi20,94 Mb.
#629637
TuriСборник
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   402
Bog'liq
Международный научно-образовательный электронный журнал «образов

Фойдаланилган адабиётлар

1.
Жўраев М. Миф, фольклор ва адабиёт. – Т. : Алишер Навоий номидаги 
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2006.
2.
Матжон О. Одамнинг сояси қуёшга тушди (Шеърлар). – Т.: Ёзувчи, 1991.


223 
3.
Махмараимова Ш. Ўзбек тили теоморфик метафораларининг қисқача 
концептуал луғати. – Т.: Чўлпон, 2018. – 100 б. 
4.
Мirzayev S. XX asr o`zbek adabiyoti (Darslik). – Toshkent: Yangi asr avlodi, 
2005. – 424 b.
5.
Саъдулла Ҳ. Танланган асарлар. I жилд. – Т.: Шарқ, 2002. – 448 б. 
6.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5 жилдли. I жилд (Мадвалиев А. таҳрири 
остида). – Т.: ЎзМЭ, 2006. – 680 б. 
7.
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 5 жилдли. II жилд (Мадвалиев А. таҳрири 
остида). – Т.: ЎзМЭ, 2006. – 672 б. 


224 
ФИО автора:
Холмуродов Одил Абдумуродович 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қайта ишлаш ва механизация 
кафедраси

Название публикации:
«МОЙЛИ ЎСИМЛИКЛАРНИ ЕТИШТИРИШДА 
ЭНЕРГИЯ 
РЕСУРСЛАРИ 
САРФИНИ 
КАМАЙТИРУВЧИ 
АГРОТЕХНИКАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ» 
Аннотация:
В статье описаны преимущества масличных растений, таких 
как соя, подсолнечник, сафлор для организма человека и меры по снижению 
энергопотребления 
при 
выращивании 
этих 
растений 
на 
основе 
энергосберегающих технологий. 
Annotation:
The article describes the benefits of oil plants, such as soybean, 
sunflower, safflower for the human body and measures to reduce energy consumption 
when growing these plants based on energy-saving technologies. 
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги бўйича жуда катта салоҳиятга эга. 
Бозорларимиз тўкинлиги, халқимиз ризқининг мўл-кўл бўлиши, экспортдан 
қўшимча даромад топиш, каби жуда кўп масалалар шу йўналиш ривожига 
боғлиқ.
Юртимизда аҳолининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан, 
экологик тоза ўсимлик мойига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида соя, 
кунгабоқар, махсар етиштириш бўйича изчил чоралар кўрилаётир. Мойли 
экинларни кўпайтириш аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва фермер 
хўжаликларининг иқтисодий самарадорлигини янада ошириш имконини беради. 
Мойли ўсимликлар ичида махсар ўсимлиги бутун дунёда харидоргир 
маҳсулот сифатида етиштирилади. Унинг мағзида фойдали олеин кислотаси 
борлиги жиҳатидан у зайтун мойига тенглаштирилади. Ушбу ўсимликдан озиқ-
овқат саноатида маргарин олинади, турли бўёқларга тиниқ жило бериш учун 
техник ёғ ҳам тайёрланади. Ўсимлик уруғи, уни, кунжараси таркибида парранда 
ва чорва моллари учун бир қанча тўйимли озуқа моддалари мавжуд. Махсар
сувсизликка чидамли ва агротехникаси жуда оддий. Лалми ер майдонларида 
экиладиган бўлса, кузда шудгор қилинган ер баҳорда чизелланади ва ўт босган 
жойлари кўндаланг ишланади. 
Аҳолини инсон саломатлиги учун жуда зарур бўлган ҳар хил витаминларга 
бой бўлган соя мойи билан таъминлаш муаммоси ҳам аста-секинлик билан ўз 
ечимини топмоқда. 
Хукуматимиз томонидан ушбу тармоқ маҳсулот сифатини ошириш ва 
унинг истиқболли турларини кенгайтириш, хом ашёсидан тўлиқ ҳамда cамарали 
фойдаланишни тартибга солиш мақсадида бир қатор меъёрий ҳужжатлар қабул 
қилинди. Шу жумладан, Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг шахсий ташаббуси ва 
саъй-ҳаракатлари билан ишлаб чиқилган, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон 


225 
Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича 
“Ҳаракатлар стратегияси” Ватанимизнинг истиқболдаги юксак тараққиётини 
белгилаб берувчи оламшумул ва тарихий аҳамиятга молик дастуруламал 
ҳужжатдир. Ушбу ҳужжатнинг III-устувор йўналиш, 3.3-бандида 
“...
бўшаган 
ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш, бўйича 
тизимли чора-тадбирлар кўриш” белгилаб берилган [1]. 
Республикамиз Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “2017-2021 
йилларда Республикада соя экини экишни ва соя дони етиштиришни 
кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” ПҚ-2832-сонли қарорида аҳолини 
арзон ва сифатли истеъмол ўсимлик мойи билан таъминлаш мақсадида, турлича 
тупроқ ва иқлим шароитларига мослашган, эртапишар, серҳосил, касаллик ва 
зараркунандаларга чидамли бўлган соянинг нав ва дурагайларини яратиш ҳамда 
уни экиш, соя ўсимлигини етиштириш бўйича илғор тажрибага эга бўлган 
хорижий ҳамкорларни жалб қилишдек муҳим вазифаларни амалга ошириш 
ишлари эътироф этилган [2]. 
Соя ўсимлигининг таркиби ва унинг халқ хўжалигидаги аҳамияти 
хусусида тўхталиб ўтсак. Соя(Glycine) – дуккакдошлар оиласига мансуб бир
йиллик ўтсимон ўсимликлар туркуми, дуккакли дон ва мойли экиндир [6]. 
Маълумотларга кўра, соя дунё мамлакатларида 100 млн. гектарга яқин майдонга 
экилиб, ер шари аҳолисининг 53 фоиздан ортиғи фақатгина соя мойини истеъмол 
қилади. Соянинг кимёвий таркибида унинг инсон организми томонидан энг тез 
ҳазм бўлиши, фойдалилик жиҳатлари билан пахта ва бошқа ўсимликлар мойидан 
устун туради. Соя таркибида лактоза ва холестерин умуман учрамайди. Сояда 
қимматли ўсимлик оқсили мавжуд бўлганлиги учун бир қанча мамлакатларда 
озиқ-овқат саноати учун ягона оқсил манбаи бўлиб бормокда. Россия тиббий 
фанлар академияси озиқ-овқат институти маълумотига кўра соядан
тайёрланган маҳсулотлар 10 дан ортиқ касалликларга даво сифатида тавсия
этилган. 
Чорва маҳсулдорлигини ошириш учун ҳайвонлар соя еми билан 
озиқлантирилганда уларнинг суткалик вазн ортиши бир неча баробарга 
кўпайиши кузатилган. Ем-хашак мақсадида соянинг кунжараси, шроти, уни ва 
кўкатидан фойдаланилади. Кунжаранинг таркибида 38,7% протеин, 5,5% мой 
мавжуд бўлиб, у бузоқлар рационида сут ўрнини босади, жўжа, товуқ ва 
балиқлар учун ҳам сермаҳсул озуқадир.
Соя оқсилидан инновацион технологиялар асосида суюлтирилган пасталар 
тайёрланиб ипак қурти озиқлантирилиши натижасида Японияда бир йилда 4-5 
мартагача ипак қурти боқилмоқда.
Соя ўсимлиги тупроқ унумдорлигини ошириш борасида ҳам энг муҳим 
экинлардан биридир. У дуккакли экин сифатида тупроқни азот билан бойитиб, 
унинг унумдорлигини оширади, тупроқ майинлашади ва дала бегона ўтлардан 
анча тозаланади.
Соя ўзидан кейин тупроқда 55-60 кг миқдорда соф азот 
қолдириб кетади. Соя экилган далаларда тупроқнинг микрофлораси яхшиланиб, 
соф биологик ва экологик тизим вужудга келади. 
Соя 
ўсимлиги 
ернинг 
таркибини яхшилаши ва шунчалик кўп миқдордаги фойдали махсулотлар 


226 
олинадиган бўлса-да, бугунги кунда мамлакатимиз қишлоқ хўжалигига кенг 
тадбиқ этилмаган. 
Кейинги йилларда озиқ-овқат махсулотлари, чорва, балиқчилик ва 
товуқчилик учун омухта ем ишлаб чиқаришнинг жадаллашиши соя дони 
етиштиришни кўпайтиришни тақозо этмокда. 
“Соя экинини етиштириш ва аҳолини соя ўсимлик мойига бўлган 
эҳтиёжини тўлақонли қондириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар 
Маҳкамасининг қарорига биноан 2017-2021 йилларда соя ўсимлиги экиладиган 
майдонлар босқичма-босқич кўпайтириб борилиши, мазкур йиллар оралиғида 92 
266 гектар майдонга асосий, 40 557 гектар майдонга такрорий экин сифатида 
экилиши кўзда тутилган. Соя ўсимлигининг ҳам асосий, ҳам такрорий экин 
сифатида экилиши натижасида ишлов бериладиган ерлар майдони кенгайиб
катта миқдордаги энергия ресурсларини талаб этади. Бу эса маҳсулот 
таннархининг ошишига олиб келади. Шунинг учун уни етиштиришда ресурс 
тежамкор механизация воситаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Мойли экинларни етиштиришда механизация даражасини барқарор ушлаб 
туриш ҳамда импорт қилинадиган техника воситаларининг сонини қисқартириш 
мақсадида дастлабки даврда хўжаликлардаги мавжуд техникаларни тиклаш 
ҳамда 
такомиллаштириш 
бўйича 
ташкилий-техникавий 
ва 
илмий-
конструкторлик 
тадбирлари 
амалга 
оширилмоқда. 
Шунингдек, 
механизациялашган ишларни бажарадиган агрегатлар шундай комплектланиши 
керакки, бунда юқори иш унуми таъминланиши, агротехник талаблар тўлиқ 
бажарилиши, ишлаб чиқарилган маҳсулотларга сарфланадиган меҳнат ва 
харажатлар минимал бўлиши лозим. 
Маълумки, ерга асосий ва экиш олдидан ишлов бериш қишлок хўжалигида 
энг кўп энергия талаб этадиган жараёнлар бўлиб, экинларни етиштириш ва 
йиғиб олишга сарфланаётган умумий энергиянинг 40-50 фоизи уларни бажариш 
учун сарфланади [6]. Шу сабабли, ерга ишлов беришда энергия ресурслари 
сарфини тежамкор технологиялар асосида камайтириш, кўп миқдорда ёнилғи-
мойлаш материалларини тежаш, меҳнат сарфини камайтириш, иш 
унумдорлигини ошириш, машина ва агрегатлар иш органларининг 
чидамлилигини барқарорлаштириш имконини беради, етиштирилаётган 
махсулот таннархини камайишига олиб келади. 
Республикамиз қишлок хўжалиги тармоқларининг барча соҳаларига 
ресурстежамкор технологиялар ва уларни амалга оширадиган техник 
воситаларни жорий этиш масалалари кенг кўламда олиб борилмокда. 
Ресурстежамкор қишлок хўжалик машиналарини яратиш ва улардан 
фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасида қишлоқ хўжалигини 
механизациялаш ва электрлаштириш илмий тадқиқот институти олимлари 
салмоғли натижаларга эришганлар. Хусусан, профессор А. Тўхтақўзиев 
раҳбарлигидаги олимлар томонидан олиб борилган изланишлар ҳамда 
ўтказилган тадқиқотлар натижасида мамлакатимиз шароитида ерга ишлов 
беришда энергия-ресурстежамкорликни таъминлашнинг қуйидаги асосий 
йўллари мавжудлиги аниқланган [3]: 


227 
1. Машиналарнинг иш органлари спиралсимон эластик устунларга 
ўрнатилган ЧК-4-6 чизель-культиваторининг иш жараёнида улар тебраниб 
ишлаши натижасида тупрокнинг уваланиши яхшиланган ҳамда уларнинг 
тортишга каршилиги 25,5 фоизга ва ёнилги сарфи 15,1 фоизга камайганлиги 
кузатилган.
2. Тракторнинг олди ва орқасига осиладиган ишчи қисмлардан ташкил 
топган комбинациялашган тупроққа ишлов бериш машиналари қўлланилганда, 
тракторни юриш қисмларига тушадиган тик юкланишларни ортиши ва мақбул 
тақсимланиши туфайли уларнинг тупроқ билан тортиш-илашиш хоссалари 
яхшиланиши иш унумини 20-24 фоиз ортишига хамда ёнилғи сарфини 16,4-19,7 
фоиз камайишига олиб келган.
3. Олимлар томонидан яратилган комбинациялашган дискли KDB-3,0 
боронаси ерларни такрорий экинларни экиш учун тайёрлашда ҳамда серкесак 
ерларга экиш олдидан ишлов беришда қўлланилади. У даладан бир ўтишда 
тупроқни белгиланган чуқурликка юмшатади, унинг юза қатламини майдалайди, 
текислайди ва талаб даражасида зичлайди. 
4. Мойли экинларни экиш учун ерларни тайёрлашда энергия сарфини 
камайтирувчи технологиялар ҳисобланган ағдармасдан ишлов бериш, йўл-йўл 
ишлов бериш, ишлов бериш чуқурлиги ва сонини камайтириш, 
комбинациялашган тупроққа ишлов бериш машиналарига ўтилганда анча 
миқдорда энергия ресурслари тежалиши аниқланган. 
Қишлоқ хўжалигида тупроққа агрегатни бир ўтишида ишлов бериб, пушта 
олиб уни экишга тайёрлаб берадиган комбинациялашган агрегатлардан 
фойдаланиш катта адамиятга эгадир. Чунки бундай агрегатлардан 
фойдаланилганда ўтишлар сони кам бўлиши ҳисобига тупроқлар кам зичланади 
ва экинларнинг илдиз тизими яхши ривожланишига ҳамда мўл ҳосил олишга 
имконият яратади. 
Республикамизнинг 
тупроқ-иқлим 
шароитларига 
ва 
агротехник 
талабларига кўпроқ мос келадиган юқорида таъкидланган ресурстежамкор 
технологияларни ишлаб чиқариш зарурияти мавжуд. 
Қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда анъанавий, минимал ва 
тупроққа нул ишлов бериш технологиялари қўлланилади. Жаҳон амалиётида энг 
кўп қўлланилаётган технологиялар сифатида ресурстежовчи - тупроққа нул (No-
till) ва минимал ишлов бериш (Mini-till, Strip-till) технологиялари истиқболли 
ҳисобланади. 
Тупроққа нул ишлов бериш технологияси - тупроққа тўғридан-тўғри 
уруғни ерга ишлов бермасдан экиб кетувчи кенг қамровли сеялкалар ва юқори 
қувватли техникалар воситасида амалга оширилади. Ушбу ресурстежамкор No-
till технологияси 30 йилдан буён Бразилия, Аргентина, США, Австралия, 
Канада, Парагвай, Россия, Қозоғистон, Украинанинг олимлари ва фермерлари 
томонидан ўрганилиб, амалиётга кенг тадбиқ этиб келинмоқда. Шу билан бирга 
“ No-till” усулида барча турдаги тупроқларга экин экиш имконияти йўқ. Чунки 
ушбу технология учун экин майдонининг рельефи текис, ер сатҳида ўсимлик 
қолдиқлари кўп, тупроқ зичлашмаган бўлиши керак. Бу технологияни босқичма-


228 
босқич амалга оширилиши, яъни 4-5 йил минимал ишлов берилган майдонларда 
қўллашни талаб этади. Бундан ташқари, таркибида органик ўғитлар, гумус 
миқдори кам тупроқларда ҳам бу усулда экиш яхши натижа бермайди. Ушбу 
технология асосида Тошкент Давлат Аграр Университети ўқув хўжалигида 
экилган экинлар ижобий самара кўрсатди.
Дунё миқёсида энг кўп тарқалган тупроққа ишлов беришнинг 
ресурстежовчи технологияси минимал ишлов бериш ҳисобланади. Бу усул 
билан тупроққа ишлов беришда агрегатларнинг экин майдонларидан кам ўтиш 
натижасида тупроққа бўладиган механик таъсирнинг пасайиши ҳисобига 
тупроқнинг зичланиши ва сарф-харажатлар камаяди хамда иш унумдорлиги 
ошади. Шу билан бирга ўсимлик қолдиқлари тупроқнинг юза қатламида қолиб, 
шамол ва сув эрозиясининг олдини олади ҳамда намликнинг сақланишини 
таъминлайди [4,5]. 
Бу технологияни қўллашда албатта, иқлим-шароитларини, бегона ўтлар, 
ўсимлик касалликлари ва бошқа факторларни ҳисобга олган ҳолда алмашлаб 
экиладиган экинларни танлашга жиддий эътибор қаратиш керак.

Download 20,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   402




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish