Международный научно-образовательный электронный журнал


дон ҳосилининг 4,9-6,5 ц га ошганлиги баён этилган



Download 20,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/402
Sana01.06.2022
Hajmi20,94 Mb.
#629637
TuriСборник
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   402
Bog'liq
Международный научно-образовательный электронный журнал «образов

дон ҳосилининг 4,9-6,5 ц га ошганлиги баён этилган. 
Таҳлилларга қараганда, Республика аҳолисини дон ва дон маҳсулотлари 
билан таъминлаш учун йилига 6,5-7,0 миллион тонна дон керак бўлади.
Республикамиз аҳолисини ўзимизда етиштириладиган дон маҳсулотлари 
билан тўла таъминлаш мақсадида кейинги йилларда мамлакатда 1 млн 80 минг 
га дан ортиқ суғориладиган, 290 минг гектар лалми ер ғаллачиликка 
ажратилганини ҳисобга олсак, аҳоли эҳтиёжини тўла қондириш учун мазкур 
майдонларда йилига гектаридан ўртача 60-70 центнердан дон ҳосили олишга 
эришиш зарур бўлади. Олимлар томонидан олиб борилаётган илмий 
изланишлар, 
илғор 
хўжаликлар 
ва 
деҳқонларнинг 
тажрибалари 
Республикамизнинг 
суғориладиган 
майдонларида 
ғалланинг 
ўртача 
ҳосилдорлигини 60-70 центнерга етказиш учун имкониятлар мавжудлигини 
кўрсатмоқда. 
Бошоқли дон экинларидан юқори сифатли ва мўл ҳосил олиш эса 
навларнинг минтақалар бўйича тўғри танланиши, уруғчилик тизимининг тўғри 
йўлга кўйилиши, агротехник тадбирларини ўз вақтида сифатли ўтказилиши, 
суғориш тартиби, суғоришнинг замонавий технология усулларидан самарали 
фойдаланишни тақоза этади. 


230 
Кузги бошоқли дон экинларини ёппасига экиш ва уни парваришлаш 
агротехнологияси бизда суғориладиган дехқончиликда ҳали яхши ўрганилмаган. 
Бошоқли дон экинларини ғўза мажмуасига киритиш, уни етиштиришни ўрганиш 
ҳамда агротехник тадбирларни ишлаб чиқиш куннинг долзарб масаласидир. 
Агротехник тадбирлар ичида айниқса кузги буғдойни минерал озиқлантириш ва 
суғориш усуллари, тартиби ва технологияси ҳали яхши ўрганилмаган. 
Илмий-тадқиқот ишининг мақсад ва вазифаларига кўра кузги буғдой 
парвариши агротехнологияси элементларини такомиллаштиришга бағишланган 
тажрибада кузги буғдойни суғориш ва минерал озиқлантиришда, минерал 
ўғитларни сувда эритиб томчилатиб суғориш усулида суғоришнинг кузги 
буғдойнинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига тасири таҳлил этилди.
Тадқиқот объекти сифатида кузги буғдой навларидан ”Половчанка” навида 
ўрганилди. 
Кузги бошоқли дон экинларини суғориш тартиби ва муддатлари, суғориш 
сони, суғориш меъёри минтақанинг иқлими, тупроқ-гидрогеологик шароитларга, 
шуниндек навнинг биологик хусусиятларига ва қўлланиладиган агротехник 
тадбирларга қараб белгиланади. Кузги буғдойни суғориш муддати, меъёри ва 
сувнинг тежамкор технологияларини қўллаш ҳозирги сув тақчиллиги 
сезилаётган даврда беҳуда сув сарф бўлиши олди олиниб, тупроқнинг ювилиши 
хамда маъдан ўғитлар исроф бўлиши, атроф-муҳит ифлосланишининг олди 
олинади. 
Суғориладиган майдонларда кузги буғдойдан юқори ҳосилдорликни 
таъминлашнинг илмий асосланган технологияларини ишлаб чиқиш мақсадида 
Сурхон-Шеробод воҳасининг қарийб 70 фоиз майдонини ташкил этадиган тақир-
ўтлоқи тупроқлари шароитида кузги буғдойни суғориш тартиби ва 
технологияларини ишлаб чиқариш муҳим ахамият касб этади. Дала тажрибаси 
Қизириқ туманидаги «Олимжон» илмий ишлаб чиқариш фермер хўжалиги 
далаларида қуйидаги тизимда кузги буғдойни «Паловчанка» нави устида олиб 
борилди.


231 
Тажриба даласи тақир-ўтлоқи тупроқ бўлиб, ер ости сизот сувларини сатҳи 
баҳорда 1,5-2,0, кузда 1,0-1,5 метргача ўзгариб туради. Тажриба 6 вариантдан 
иборат булиб, 4 такрорланишда жойлаштирилди. Тажриба булакчалари майдони 
240 кв. м. дан, эгат узунлиги 50 метрдан, (эгат оралиғи 60 см) 8 қатордан иборат.
Дала тажрибаларида суғориш тартибини ва суғориш технологияларини ва 
уларнинг кузги буғдойнинг ўсиши, ривожланиши, хосилдорлигига таъсирини 
ўрганиш Ўзбекистон пахтачилик, дончилик, ўсимликшунослик илмий тадқиқот 
иниститутларида ишлаб чиқилган услубий қўлланмалар асосида олиб борилди. 

Download 20,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   402




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish