Фойдаланилган адабиётлар
1. Мирзажонов Қ, Сатипов. “Ғўзадан мўл сифатли тола. уруғ етиштиришда
баъзи бир зарурий факторлар ва муаммолар” //Ўзбекистон пахтачилигини
ривожлантирш истиқболлари номли Республика илмий –амалий анжумани
материаллари тўплами.Тошкент-2014.Б 89-94.
235
2. Белоусов М.А. Физиологические основы корневого питания
хлопчатника . //Изд- во «Фан» Ташкент. 1975,стр. 157.
3. Қўзиев Р “Сурхондарё вилояти тупролқларининг ҳолати, унумдорлиги ва уни
яхшилаш технологиялари”// Ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ
унумдорлигини сақлаш, қайта тиклаш ва ошириш йўллари. Республика илмий-
амалий анжумани маърузалари тўплами. Тошкент-2012.Б 3-11.
236
ФИО автора:
Ахаджанова Гулрухсор
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий Университети мгистранти
Название
публикации:
«ЎҚУВЧИЛАРДА
ОҒИШГАН
ХУЛҚ
ПСИХОПРОФИЛАКТИКАСИ»
Аннотация.
Ўқувчиларда оғишган хулқни эрта аниқлаш ва уни олдини олишга
қаратилган чора – тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга оширш унинг
таъсир доирасини камайтиради ва жамиятимиз ҳамда ёшларимиз ҳаётидаги
салбий ўзгаришлар олдини олади.
Калит сўзлар.
Жамият, аҳлоқ, ағлоқий меъёр, шахс, оила, маҳалла, ижтимоий
муҳит, девиант хулқ, тренинг.
Мамлакатимиз келажаги бўлмиш ёшларимизни ҳар томонлама етук, билимли,
салоҳиятли шахс, комил инсон сифатида тарбиялаш масаласига бугунги
пандемия шароитида ҳам ўзига хос тарзда замонавий усуллар асосида
ёндашилоқда, уларнинг барча ҳуқуқ ва эркинликлари, имконият ва
манфаатларини ҳимоя қилишда ташкилий-ҳуқуқий асослар замон билан
ҳамнафас такомиллашиб бормоқда. Зеро, масофавий таълим, онлине режимида
узлуксиз ташкил этилган ҳолда ёшларнинг билим олиш ҳуқуқини таълимда
таъминланганининг ўзи Ўзбекистоннинг бугунги ёшларга бераётган таълим-
тарбия ва кўрсатилаётган ғамхўрлик эътиборнинг амалий ифодасидир.Шу билан
бирга ўсиб келаётган ёш авлодни аждодларга муносиб тарбиялаш бугунги кунда
нафақат оила балки, маҳалла ҳамда таълим масканларидан ҳам ўзига ҳос
масъулиятни талаб этади. Ёшларимиз тарбиясига лоқайд муносабатда бўлиш
уларнинг келажакларига қора доғларнинг оралашига сабаб бўлади. Ҳаммамиз
ҳам деярли ҳар куниижтимоий исталмаган аҳлоқнинг турли-туман кўринишлари
– тажовузкорлик, зарарли одатлар, қонунга зид ҳаракатлар билан тўқнашамиз.
Бундай ахлоқнинг сабаби нимада бўлиши мумкин?
Девиантлик, оғишган ҳулқ психологлар, шифокорлар, педагоглар, ҳуқуқни
ҳимоя қилувчи органлар ҳодимлари, сотсиологлар, файласуфларда жонли
237
қизиқиш уйғотиб келган. Оҳишган хулқ мавзуси шахслараро мунозарали
характерга эга. Инсон ахлоқи ҳақидаги илмий тасаввурлар 20-асрнинг
бошларида бхевиористлар уни психологик фаннинг предмети деб эълон қилган
вақтдан бошлаб, айниқса шиддатли ривожланиш тусини олди. Оғишган хулқ –
бу шахснинг бирмунча муҳим ижтимоий меъёрлардан оғувчи жамият ёки унинг
ўзига реал зарар етказувчи, шунингдек, унинг ижтимоий мослашмаганлиги
билан бирга борувчи турғун ахлоқи. Шахснинг оғишган ҳулқи турлича
ижтимоий институтлар томонидан бошқарилади. Жамоатчилик таъсири,
ҳуқуқий қонунлар, тиббий аралашув, педагогик таъсир, ижтимоий кўмак ва
психологик ёрдам ҳарактерини олиши мумкин. Ахлоқий бузилиш мураккаб
характери кучида уларни огоҳлантириш ва бартараф этиш яхши уйиштирилган
ижимоий таъсирлар тизимини талаб қилади. Бундай вазиятларда хулқи оғишган
ўқувчилар
билан
психопрофилактик
ишлар
олиб
борилади.
Психопрофилактиканинг вазифаси- асабий-психик бузилишларни эрта аниқлаш
ва реаблитация қилиш ҳамда “хатар гуруҳдаги”лар билан, масалан ҳозирги
вақтда бу намоиш этилмаган бўлсада, оғишган ахлоққа аниқ кўриниб турган
мойиллиги бўлган ўсмирлар билан ишлаш, асабий-психик бузилишларни
даволашдек махсус вазифаларни ҳал қилади.
Ўқувчиларда оҳишган хулқни профилактика қилишнинг бир неча шакллари
мавжуд. Биринчи шакл – ижтимоий мухитни ташкил этиш. Ижтимоий омилларга
таъсир кўрсатиб шахснинг исталмаган ахлоқи олдини олиш мумкин. Иш
объекти, шунингдек, оила, ижтимоий гуруҳ (мактаб, синф) ёки аниқ шахс
бўлиши мумкин. Психопрофилактик ишнинг иккинчи шакли – хабардор
қилишдир. Бу бевосита маъруза, суҳбат, адабиётлар ёки видео ва телефилмларни
кўрсатиш шаклида. Учинчи шакл – ижтимоий муҳим малакаларга фаол
ижтимоий ўргатишдир. Ушбу модел кўпинча гуруҳли тренинглар шаклида
амалга оширилади. Тўртинчи шакл –соғлом турмуш тарзини ташкил этиш. У
саломатлик учун шахсий жавобгарлик, атроқдаги дунё ва ўз организми билан
уйғунлик ҳақидаги тасаввурлардан келиб чиқади. Бешинчи шакл – шахсий
ресурсларнинг фаоллашуви. Ўсмирларнинг спорт билан фаол шуғулланиши,
238
гуруҳлардаги мулоқот ва шахсий ўсишдаги иштироки, арттерапия – буларнинг
барчаси шахс фаоллиги, унинг соғлиғи ва ташқи салбий таъсирга маҳкамлигини
таъминловчи шахсий ресурсларни фаоллаштиради. Олтинчи шакл – девиант
ахлоқнинг салбий оқибатларини минемаллаштириш. Ишнинг ушбу шаклидан
шаклланиб бўлган оғишган ахлоқ ҳолларида фойдаланилади.
Хулоса қилиб айтганда, ўқувчиларда оғишган хулқнинг келиб чиқиши
жамиятнинг долзарб муаммоси деб аташ мумкин. Оғишган хулқ оқибатлари
нафақат боланинг тақдирига балки атрофидаги тенгдошлари фаолиятига ҳам
таъсир кўрсатади. Психопрофилактик ишларни тўғри ва ўз вақтида амалга
ошириш болалар фаолиятини тўғри ташкил этиш, уларда юзага келиши мумкин
бўлган кризисларни олдини олиш, ҳар бир ёш босқичида юзага келиши мумкин
бўлган руҳий зўриқишлар, агрессия ва стрессларни олдини олишга ёрдам беради.
Фойдаланилган адабиётлар.
1.
Н.Ғ.Комилова “Хулқи оғишган ёшлар психологияси” ўқув қўлланма.
Тошкент:КЙИХМК.2013.
2.
www.ziyonet.uz
239
Do'stlaringiz bilan baham: |