186
ФИО авторов:
С. Болтаев, Қ.х.ф.доктори
Д. Тунгушова, Қ.х.ф.доктори
А.А.Туракулов, катта ўқитувчи
О.А.Холмуродов, ассистент
З.Ж.Бўриев, ассистент
Название публикации:
«МИНЕРАЛ
ХОМ-АШЁЛАР ВА САНОАТ
ЧИҚИНДИЛАРИНИ
МИКРОЭЛЕМЕНТЛАР
МАНБАИ
СИФАТИДА
ИШЛАТИШНИНГ ПАХТА ҲОСИЛДОРЛИГИГА ТАЪСИРИ»
УДК: 633.51.631.879.5
Аннотация
В натоящей статъе, приведены данные о проведенных исследований в
условиях такырных почв применение нетрадитсионного агроруды и
промышленных отходов способствуют повышению физические свойство
почве, интенсивному росту и развитию хлопчатника и увеличению урожая
хлопка-сырца 3-4 ц/га в сравнении с контролем.
Бугунги кунда дунёда мавжуд 1,5 млрд суғорма деҳқончилик
қилинадиган унумдор тупроқларнинг турли даражада деградацияга учраши
натижасида ер юзасида яшаётган 7.2 миллиард ахоли ҳар йили 6,5 млн гектар
унумдор тупроқлардан жудо бўлмоқда. Шунинг учун ер юзи аҳолисини қишлоқ
хўжлиги махсулотлари жумладан озиқ-овқат махсулотлари билан таьминлаш
муоммолари пайдо бўлдики бу ҳолат мавжуд суғориладиган ерлардан интинсив
фойдаланишни тақазо этади. Аҳолининг тез суратлар билан ўсиб
бориши ва
дехқончилик қилинадиган ерларнинг маьлум даражада камайиши тупроқ
унумдорлигини ошириш қишлоқ хўжалик экинларидан олинаётган ҳосилнинг
салмоғи ва сифатини яхшилаш чора тадбирларини ишлаб чиқиш ва илмий
асослаш зарурятини пайдо қилмоқда
187
Қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ва сифатли ҳосил олиш учун
кейинги йилларда тупроққа солинаётган минерал ва маҳаллий ўғитларнинг
кескин камайиб кетганлиги ҳамда маҳаллий ўғитларнинг анча тақчиллиги
қийинчиликлар туғдирмоқда. Шу сабабдан анча арзон ва заҳираси мавжуд хом
ашёлар маҳаллий глауконит уни, фосфорит, бентонит лойқаси ва кўплаб минерал
хомашёлар саноат чиқндиларидан қўшимча озиқа сифатида фойдаланиш яхши
самара бериши мумкин.
Қўшимча ноанъанавий минерал озиқаларнинг таркибида кўплаб
макро ва
микроэлементлар мавжуд бўлиб, тупроқдаги мавжуд озиқа унсурларининг
ўсимликлар томонидан ўзлаштирилишини тезлаштиради, тупроқ
намлигининг
сақланишига унинг донадорлик хусусиятининг ошишига ва мавсумий маъдан
ўғитларнинг тупроқдан ювилиб кетишининг камайишига сабаб бўлиши
иноботга олиниб, шулардан қўшимча озиқа сифатида фойдаланилди.
Сурхондарё вилоятининг ўтлоқлашиб бораётган тақирсимон тупроқлар
шароитида ноанъанавий минерал хом ашёларнинг қўшимча озиқа сифатида
ишлатилиши тупроқнинг сув-физик хоссаларининг яхшиланишига сабаб бўлиб.
Тупроқнинг ҳайдов ва ҳайдов ости қатламларида ҳажм массаси 0,02-0,03 г/см
3
га, ғоваклиги эса 1,7% га ошиб, тупроқ ҳайдов қатламида озиқа элементларининг
ўсимлик тамонидан ижобий ўзлаштирилишига сабаб бўлиб, натижада ғўзанинг
ўсиши ва ривожланишига хамда пахта ҳосилига таъсири сезиларли бўлди.
Ғўзанинг ривожланиш фазасига кўра бўйи мавсум охирида 1
августда
назорат вариантда ушбу вариантда мавсумий маъдан ўғитлар қўлланилмаганда
ғўзанинг бўйи 91,3 см,тўпланган ҳосил шохлари 13,7 дона, ҳосил элементлари
сони 13,1 дона ва мавжуд кўсаклар 7,2 донани ташкил этди, шуни алоҳида
таъкидлаш керакки ўртача бир дона кўсакнинг вазни кескин камайиб кетганлиги
кузатилди ва бу 3,8гр ни ташкил қилди. 2- андоза вариантда минерал ўғитлар
тўлиқ (200кг/га азот, 140кг/га фосфор,100кг/га калий) қўлланилганда ғўзанинг
бўйи 99,1 см ни ташкил қилиб мос равишда ҳосил шохлари 15,6 дона, ҳосил
элементлари 18,8 дона ва тўпланган кўсаклар сони 9,1 донани ташкил этди.
188
Бу вариантда ғўзанинг ривожи биринчи ва учинчи назоратлардан анча устун
бўлишига сабаб мавсумда ғўзга тўлиқ маъдан ўғитлар қўлланилди.
3-вариантда эса яъни камайтирилган меъёр маъдан ўғитлар фонида ғўзанинг
ривожи ва ҳосил тўплаши биринчи нол вариантдан устун бўлсада тўлиқ маъдан
ўғитлар вқўлланилган андоза вариантга нисбатан анча паст эканлиги аниқланди.
Камайтирилган меъёр маъдан ўғитлар фонида қўшимча равишда 5 т/га
бойитилган кўмир қолдиғи қўлланилганда бу кўрсаткич яъни ғўзанинг бўйи
101,8 см/ни ташкил этиб, ҳосил шохлари 16,1дона, ҳосил элементлари сони 20,9
дона ва мавжуд кўсаклар сони 10,1донани ташкил
этди ва учинчи назорат
вариантга нисбатан ғўзанинг бўйи 5,6 см/га, ҳосил шохлари 1,2 донага ва ҳосил
элементлари 3,1 донага кўп бўлганлиги аниқланди.
Ушбу вариантда пахта ҳосили 36,1 ц/га ни ташкил этиб. назоратдан 3,4 ц/га
,андоза тўлиқ маъдан ўғитлар берилган вариантдан 1,3 ц/га ва мавсумда умуман
маъдан ўғитлар берилмаган биринчи назорат вариантдан 12,8 ц/га юқори бўлди
буни биз қўшимча қўлланилган озиқаларнинг тупроқдаги озиқ элементларининг
ғўза тамонидан актив ўзлаштирилишига ҳамда тупроқнинг ҳайдов қатламида
сув-физик ҳолатларнинг яхшиланганлигидан деб ҳисобладик.
Тажрибада 5- вариантида камайтирилган маъдан ўғитлар меъёрига 5 т/га
ҳисобида 10% фосфорит қўшиб бойитилган кўмир қолдиғи ишлатилганда
ғўзанинг ўсиши ривожланиши ва ҳосил тўплаши 4- вариант қўшимча равишда 5
т/га бойитилган кўмир қолдиғи қўлланилганга нисбатан катта фарқ
қилмаганлиги аниқланди. 1-жадвал. Шунингдек қўлланилган қўшимча минерал
озиқаларнинг таъсирида ўртача бир кўсакнинг вазнида ҳам вариантлар ўртасида
0,1 гр дан 0,4 гр гача фарқ борлиги аниқланди ва пахта толасининг технологик
сфат кўрсаткичлари ҳам қўшимча озиқа минералхом ашёлар қўлланилганда
яхшиланганлиги аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: