Эргаш Ғозиев



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   100
Bog'liq
псих

Саккизинчи давр
, яъни қарилик инсон сифатида ўз бурчини уддалай 
олганлигидан, турмушнинг кенг қамровлилигидан қаноатланиш туйғулари 
билан тавсифланади. Салбий хусусият сифатида эса ҳаёт фаолиятидан 
ноумидлилик, кўнгил совиш туйғуларини айтиш мумкин. Донолик, софлик, 
гуноҳлардан фориғ бўлиш ҳар бир ҳолатга шахсий ва умумий нуқтаи 
назардан қараш бу ёшдаги одамларга хос энг муҳим жиҳатлардир. 
Э.Шпрангер “Ўспиринлик даври психологияси” номли асарида бу 
даврга 13−19 ёшли қизларни, 14−22 ёшли йигитларни киритишни тавсия 
қилади. Унингча, бу ёш даврида юз берадиган асосий ўзгаришлар: а) шахсий 
“Мен”ни кашф қилиш; б) рефлексиянинг (ўзини ўзи ва ўзгаларни англаш) 
ўсиши; в) ўзининг индивидуаллигини англаш ва шахсий хусусиятларини 


34 
эътироф қилиш; г) ҳаётий эзгу режаларнинг пайдо бўлиши; д) ўз шахсий 
турмушини онгли холда қуришга интилиш ва ҳоказолардир. 14−17 ёшларда 
вужудга келадиган инқироз ўсмирларда ўзларига катталарнинг болаларча 
муносабати доирасидан қутулиш туйғуси пайдо бўлишидан иборатдир. 
17−21 ёшлиларнинг яна бир хусусияти уларда тенгқурларидан “ажралиш” 
инқирози ва танҳолик истагининг пайдо бўлишидир. Бу ҳолат тарихий шарт-
шароитлардан келиб чиқади. 
Э.Шпрангер, К.Бюлер, А.Маслоу ва бошқалар персонологик 
назариянинг йирик намояндалари ҳисобланадилар. 
Когнитивистик йўналишнинг асосчилари қаторига Ж.Пиаже, Дж.Келли 
ва бошқаларни киритиш мумкин. 
Ж.Пиаженинг 
ақл-идрок 
назарияси, 
ақл-идрок 
функциялари 
(вазифалари) ҳамда унинг даврлари ҳақидаги таълимотни ўз ичига олади. 
Ақл-идрокнинг асосий функциялари (вазифалари) уюшқоқлик ва мослашиш, 
кўникишдан иборат бўлиб, ақл-идрокнинг функционал инвариантлиги деб 
юритилади. 
Муаллиф интеллектни (ақлни) қуйидаги ривожланиш даврларига 
ажратади: 1) сенсомотор (ҳиссий­ҳаракат) интеллекти (туғилишдаи 2 
ёшгача); 2) операциялардан (фикрий ҳаракатлардан) илгариги тафаккур 
даври (2 ёшдан 7 ёшгача); 3) яққол хатти­ҳаракат даври (7−8 ёшдан 11−12 
ёшгача); 4) расмий саъй­ҳаракатлар даври. 
Ж.Пиаженинг ғояларини давом эттирган психологларнинг бир 
гуруҳини когнитив-генетик назариячиларга қўшиш мумкин. Бу йўналишнинг 
намояндалари Л.Колберг, Д.Бромлей, Дж.Биррер, А.Валлон, Г.Гримм ва 
бошқалардан иборатдир. 
А.Валлон (Франция) нуқтаи назарича, ёш даврлари қуйидаги 
босқичларга ажратилади: 1) ҳомиланинг она қорнидаги даври; 2) импульсив 
ҳаракат даври − туғилгандан 6 ойликкача; 3) эмоционал (ҳис-туйғу) даври − 6 
ойликдан 1 ёшгача; 4)
 
сенсомотор (идрок билан ҳаракатнинг уйғунлашуви) 
даври − 1 ёшдан 3 ёшгача; 5) персонологизм (шахсга айланиш) даври − 3 
ёшдан 5 ёшгача; 6) фарқлаш даври − 6 ёшдан 11 ёшгача; 7) жинсий етилиш ва 
ўспиринлик даври − 12 ёшдан 18 ёшгача. 


35 
Туғилишдан аввалги ривожланиш босқичлари. 
а
­
уруғлангандан бир неча соат ўтгач содир бўладиган ҳужайралар бўлиниши 
б-терминал давр 
в-21 кунли эмбрионда орқа мия шаклланиши 
г-тўрт ҳафталик эмбрионда бош, тана ва думнинг шаклланиши. Бу даврда юрак ҳамда асаб тизими 
ўз фаолиятини бошлаб юборади. 
д-беш ҳафталик эмбрионда қўл ва оёқнинг шаклланиши. 
е-тўққиз ҳафталик эмбрионда киндик билан плацента бирлашишининг намоён бўлади.
ж-олти ҳафталик эмбрионда барча ички аъзолар шаклланиб бўлган бўлса ҳам, бироқ уларнинг 
ҳаммаси ўз фаолиятини бажара олмайди. 
з-йигирма ҳафталик эмбрионда аксарият ички аъзолар фаолиятини бошлайди. Эмбрион 
ҳаракатланиши, юз ифодасини ўзгартира олиши мумкин.
Яна бир франциялик йирик психолог Р.Заззо ўз ватанидаги таълим ва 
тарбия тизимининг принципларидан келиб чиққан ҳолда, мазкур муаммога 
бошқачароқ ёндашиб ва уни бошқача талқин этиб, инсоннинг улғайиб 
боришини қуйидаги босқичларга ажратишни тавсия қилади: 
1. Биринчи босқич − боланинг туғилганидан 3 ёшгача даври. 
2. Иккинчи босқич − 3 ёшидан 6 ёшигача. 
3. Учинчи босқич − 6 ёшидан 9 ёшигача.
4. Тўртинчи босқич − 9 ёшидан 12 ёшигача. 
5. Бешинчи босқич − 12 ёшидан 15 ёшигача. 
6. Олтинчи босқич − 15 ёшидан 18 ёшигача. 
Ёш 
даврларига 
ажратишидан 
кўринадики, 
Р.Заззо 
инсон 
ривожланишининг 
босқичларига 
шахс 
сифатида 
таркиб 
топиш, 
такомиллашув назариясидан келиб чиқиб ёндашгани шахс шаклланиши 
палласининг юқори нуқтаси, яъни ижтимоийлашуви билан чекланишга олиб 
келган. Шунинг учун унинг таълимоти инсоннинг туғилганидан умрининг 
охиригача 
психологик 
такомиллашуви, 
ўзгариши, 
ривожланиши 
хусусиятлари ва қонуниятлари тўғрисида мулоҳаза юритиш имконини 
бермайди. 
Г.Гримм онтогенезда инсоннинг камолотини қуйидаги даврларга 
ажратишни лозим топади: 1) чақалоқлик − туғилгандан 10 кунликкача; 2)
гўдаклик − 10 кунликдан 1 ёшгача; 3) илк болалик − 1 ёшдан 2 ёшгача; 4) 
биринчи болалик − 3 ёшдан 7 ёшгача; 5) иккинчи болалик − 8 ёшдан 12 


36 
ёшгача; 6) ўсмирлик − 13 ёшдан 16 ёшгача ўғил болалар, 12 ёшдан 15 ёшгача 
қизлар; 7) ўспиринлик − 17 ёшдан то 21 ёшгача йигитлар, 16 ёшдан 20 ёшгача 
қизлар; 8) етуклик − биринчи босқич: 22 ёшдан 35 ёшгача эркаклар, 21 ёшдан 
35 ёшгача аёллар; иккинчи босқич: 36 ёшдан 60 ёшгача эркаклар, 36 ёшдан 
55 ёшгача аёллар; 9) кексайиш (ёш қайтиши) − 61 ёшдан 75 ёшгача эркаклар, 
55 ёшдан 75 ёшгача аёллар; 10) қарилик − 76 ёшдан 90 ёшгача (жинсий 
тафовут йўқ); 11) узоқ умр кўрувчилар 91 ёшдан юқориси. 
Дж.Биррер ёш даврларини қуйидагича тасаввур этади: 1) гўдаклик − 
туғилгандан 2 ёшгача; 2) мактабгача − 2 ёшдан 5 ёшгача; 3) болалик 5 ёшдан 
12 ёшгача; 4) ўспиринлик даври − 12 ёшдан 17 ёшгача; 5) илк етуклик − 17 
ёшдан 20 ёшгача; 6) етуклик − 20 ёшдан 50 ёшгача; 7) етукликнинг охири − 
50 ёшдан 75 ёшгача; 8) қарилик − 76 ёшдан юқориси. 
Д.Бромлейнинг таснифи бошқаларникига мутлақо ўхшамайди, чунки 
унда ёш даврларининг ўзи ҳам давр ва босқичларга ажратилган: 

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish