Microsoft Word tushda kechgan umrlar ziyouz co doc



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/146
Sana21.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#62833
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   146
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Tushda kechgan umrlar

Бир ҳафтадан кейин 
Бахтимга карвон ўтиб қолди. Пост бошлиғи карвонни бошқариб бораётган капитандан мени 
медсанбатга олиб боришни илтимос қилди. 


Тушда кечган умрлар (роман). Ўткир Ҳошимов 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
54
— Навбатдаги «ип» билан қайтасан, — деди менга. Қисмгача эллик чақиримдан кўп. Бир 
қўлим билан жағимни чангаллаб, бир қўлимда автоматим солинган сафар сумкасини ушлаган 
кўйи йўл-йўлакай инқиллаб бордим. (Қоида шунақа: ҳар қандай вазиятда ҳам қўлдан қуролни 
қўймаслик керак.) Тиш дўхтир, мендан ҳам найнов, гавдали йигит экан. Пармаловчи 
машинасини кўришим билан оғриқ тақа-тақ қолса денг! Дўхтир дўмбира бўлиб кетган жағимни 
сийпалаб кўрди. Оғзимга ялтироқ темир тиқиб, томоша қилди... Бир маҳал миямга биров мих 
ургандек ўкириб юбордим. 
— Томоша қил! — деди дўхтир омбирга қисилиб турган, ярми кўкариб кетган тишимни 
бурним тагига тиқиштириб. — Уч кун фурацилин билан оғзингни чайиб турасан! 
... Батальонга етиб келганимда рухсат этилган муддат ўтиб бўлган эди. Бу ёғи «точка»га 
йигирма чақиримча бор. Танк батальони командирига шундоқ-шундоқ, деб аҳволни 
тушунтирдим. 
— Бугун-эрта йўлга чиқадиган карвон йўқ, — деди капитан. — Майли, бир йўлини қиламиз, 
еттинчи постдан яна бир солдат бор. 
«Яна бир солдат» дегани Хайриддин экан. Минг йил кўришмагандек, қучоқлашиб кетдик. 
— Тишингиз тузукми? — деди юзимга тикилиб. 
— Қутулдим! Ўзиям лўмбоздек экан. Илдизи учта! 
— Сизсиз жуда сиқилиб кетдим, — деди Хайриддин маъюсланиб. У постдагиларга почта 
олгани келган экан. 
— Менга хат йўқми? — десам, айбдорона бош чайқади. 
— Ташвиш қилманг, жўра, — деди юпатиб. — Янаги сафар, албатта, келади. — Бир зум 
ўйланиб турди-да, юзимга тезгина қараб одди. — Пост бошлиғи нега рухсат берганини биласиз-
ми? — деди сирли кулимсираб. — Бугун — менинг туғилган куним. 
Қайтадан қучоқлаб, қутладим. Бир маҳал комбат чақириб қолди. 
— Зампотехдан илтимос қилдим. Сенларни йўлдан ташлаб кетади. 
Сочларига оқ оралаган майор мен билан Хайриддинга Қараб қўйди-да, норози тўнғиллади: 
— Қайси аҳмоқ бир экипаждан бира тўла икки кишига рухсат берди? 
Бироқ комбат билан олишиб ўтиргиси келмади шекилли, бизларга буюрди: 
— Чиқ иккалангам бортга! 
Шоша-пиша «Урал» машинасига чиқиб олдик. Машинада юк йўқ эди ҳисоб. Иккита танк 
аккумулятори, битта эски баллон. Резина ғилдиракка ёнма-ён ўтириб, гурунглашиб кетдик. 
Бугун Хайриддин ҳар пайтдагидан шод эди, дам-бадам жилмайиб қўярди. 
Хат келди, — деди кулимсираб. — Онам туғилган куним билан табриклаб, суратини 
юборибди. Худди шу бугун келганини қаранг... 
— Қани? — деб қўл чўзган эдим, хижолат чекиброқ суратни узатди. 
Бошига гулдор рўмол ўраган аёл Хайриддинникига ўхшаган ўйчан кўзлари билан маъюс 
термулиб турарди. Қизиқ, нимасинидир ойимга ўхшатдим... Ҳамма оналар бир-бирларига 
ўхшайди шекилли. Сурат орқасига нотекис ҳарфлар билан ёзилган сўзларга кўзим тушди... 
«Оллога топширдим, болам! Ўзингни эҳтиёт қил...» Негадир машина тўхтади. Иккаламиз 
баравар ўрнимиздан туриб кетдик. Машинамиз адир тепасида тўхтаган, пастда, анча олисда қоя 
панасидаги муюлишда «Бурбухайка» (афғонларнинг юк машинасини шунақа деймиз) турар эди. 
Олисда, қонталаш уфқда қуёш оғиб боряпти. Қатъий қоида бор: афғон машиналари катта 
йўлдан қоронғида юриши тақиқланган. «Бурбухайка»нинг кечга томон йўлга чиққани шубҳали 
кўринганми, бир чеккада тўхтаб туришими, ҳар қалай кекса майор «Урал» кабинасининг 
зинасида турганча ўша томондан кўз узмас эди. «Бурбухайка»дан беш-ўн қадам нарида, йўл 
устида қора чопонли бир одам тик турар, яна биттаси чўнқайиб ўтирарди. 
«Мина қўйяпти!» — Хаёлимга яшиндек урилган фикрдан сесканиб кетдим. Душманнинг 
куппа-кундузи мина қўйиши ақлга сиғмайдиган гап! Лекин улар ҳам айнан шунақа — шубҳадан 


Тушда кечган умрлар (роман). Ўткир Ҳошимов 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish