Microsoft Word tushda kechgan umrlar ziyouz co doc



Download 1,4 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/146
Sana21.02.2022
Hajmi1,4 Mb.
#62833
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   146
Bog'liq
@Kutubxona Elektron-Tushda kechgan umrlar

Май ойининг охирлари 
Энг совуқ жой — Оймакон, энг иссиқ нуқта — Кушка, дейишади. Билмадим! Менга қолса - 
энг иссиқ жой - Тажан! Ҳаммаёқ саҳро. Қумбарханлари... Кавушдек жағини осилтирган кўйи 
сўлак оқизиб юрган туяларни, рўпарангдан чиқиб қолса, икки лунжини шишириб одамни 
қўрқитиш учун вишиллаб қўядиган — «саҳро тимсоҳлари» — эчкиэмарларни ҳисобга 
қўшмасанг, тирик жонзод йўқ ҳисоби! Шунақаям Худо қарғаган жой бўладими? Хаёлингда 
яккаш бир ўй чарх уради: «Сув!» «Сув!» Қани энди, Тошкентда кўча четида шовиллаб оқиб 
турган жўмракка шундоқ лабингни боссанг-да, тўйгунча, ёрилиб кетгунча ичсанг! Ёки 
Пскентдаги сойнинг ажриқлар қоплаб ётган соҳилига ётиб олсангу, юз-кўзингни сувга ботириб, 
ичаверсанг... Ичаверсанг... 


Тушда кечган умрлар (роман). Ўткир Ҳошимов 
www.ziyouz.com kutubxonasi 
42
Эрталаб томоғинг қақраб, кўзларинг ачишиб уйғонасан. Сув эмас, аллақандай тахир сарғиш 
нарса ичасан. Темур ака тушунтирди: бу ернинг сувини ичиб бўлмас экан. Аскарлар орасида 
сариқ касали тарқалганмиш. Шунинг учун сувга янтоқ қўшиб қайнатиб бераркан. Флягангдаги 
сув кун чиқмасдан қизиб кетади. Бурама қопқоғига бир қултум қуйиб ичсанг-томоғингни 
ачиштириб, баттар чанқатади. Кечқурун ётаётиб, тағин хаёлингда ўша гап чарх уради: «Сув! 
Бир қултум, ақалли бир қултум муздеккина сув бўлса-чи!» 
Июнь ойининг бошлари 
Туш кўрдим. Олма тагидаги сўрида ўтирган эмишман. Сўри остидан шарқираб сув 
оқаётганмиш. Ҳовучлаб ичаверибман-ичаверибман. Чанқоғим ҳеч босилмасмиш. Бир маҳал 
ойим коса олиб чиқибди. «Вой болам-ей! Ҳалиям ёш болага ўхшайсан-а! Косада ича 
қолмайсанми», дебди. Косани ботирсам, сув қумга айланиб қолибди. 
Июнь ойининг ўрталари 
Қумлар орасида «Душман шаҳарчаси» бор. Бўлажак «душман объекти» тахминан шунақа. 
Пахса деворли пастак уйларга «ҳужум» қиламиз. «Душман» бизни «ўққа тутади». Биз бостириб 
борамиз. Ҳаммаси ҳарбий тактикага мувофиқ қилинади. Разведгруппа... Сапёрлар. Зирҳли 
қисмлар: Т-62 танклари, БТРлар, кейин пиёдалар... 
Мактабда ўқиб юрганимда дадамнинг «Нива»сини ҳайдаб, права олганим яхши бўлган экан. 
Танкчиликка ўқитяпти. Темур аканинг айтишига қараганда, «у ёқда», айниқса, сапёрларга 
қийин бўлармиш. Темир қутида ўлиги келаётганларнинг кўпчилиги - сапёрлар эмиш. 

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   146




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish