Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қумитаси тошкент ахборот технологиялари университети


Фуқаро муҳофазаи махсус- тактик ўқув машғулотлари ва



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/96
Sana21.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#62330
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   96
Bog'liq
favqulotda vaziyatlarda hayot faoliyati xavfsizligi

Фуқаро муҳофазаи махсус- тактик ўқув машғулотлари ва 
қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларини ташкил этиш,
ўтказиш. 
Ўқув машқларини ташкил этиш асослари. Тактик-махсус машқлари 
- фуқаро муҳофазасининг ҳарбий ва махсус бўлинмалари ҳамда авария-
қутқарув тузилмаларининг амалий ишларни бажаришга ўргатиш, табиий ва 
техногея хусусиятли вазиятларнинг оқибатларини бартараф этишга 
қаратиш асосий шаклидир. Унинг асосий мақсадлари; 
- сардор-бошлиқлар таркибининг авария-қутқарув ва шошилинч 
ишларни ва аҳолини муҳофаза қилишни ташкил этиш, тузилмаларни 
бошқариш ишларида амалий кўникмаларни такомиллаштириш; 

тузилмаларни ҳамда авария-қутқарув бўлинмаларини аҳолини 
муҳофаза этиш тадбирларини мустақил равишда бажариш ҳамда бошқа 
тузилмалар, қидирув-қутқарув хизмати бўлинмалари, фуқаро муҳофазаси 
хизматлари билан биргаликда ҳаракат қилишга тайёрлаш;
-
аҳолини 
фавқулодда 
вазиятлардан 
ва 
замонавий 
қирғин 
воситаларини қўлланганда унинг оқибатларидан муҳофаза қилишнинг энг 
самарали усулларини қидириб топиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси 
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, фуқаро муҳофазаси бошлиқлари, 
вазирликлар, бошқарма ва ташкилотларнинг қарорларига биноан тузилмалар 
ҳаракатлари бўйича меъёрий ҳужжатлардаги айрим ҳолатларни текшириш 
мақсадида тажриба-тадқиқот тактик-махсус ўқув машқларини ўтказиш. 
Уларда кучли вайронагарчиликлар, ёнғинлар, сув босишлари, 
радиоактив ва кимёвий зарарланиш шароитида, сардор-бошлиқлар таркиби, 
авария-қутқарув тузилмалари ва бошқа шошилинч ишларни олиб боришга 
мўлжалланган тезкор тузилмаларнинг моҳирона ҳаракатини талаб этувчи 
мураккаб ва ибратли шароит яратилмоғи зарур. 
Ўқув машқлари унинг миқёси ва ўргатилаётганларнинг таркибига 
боғлиқ ҳолда белгиланган талабларга мувофиқ махсус кийим-бош, техника ва 
ускуналар билан жиҳозланиб, ўқув машқларига тўла бутланган шахсий 
таркибда олиб чиқиладиган тузилмалар, командалар, гуруҳлар ва бошқа 
бўлинмалар билан олиб борилади. 
Умумий вазифаларни бажарувчи тузилмалар билан ўқув машқлари 
одатда, хизмат тузилмалари билан биргаликда ўтказилади. Масалан, қутқарув 
отряди (команда, гуруҳ) билан биргаликда санитар дружиналар (постлар), 


173 
разведка, жамоат тартибини сақлаш, ёнғинга қарши кураш, панажойларга хизмат 
кўрсатиш гуруҳлари иштирок этишлари керак. Фуқаро муқофазаси 
хизматларидан жалб этиладиган тузилмаларнинг сони ўқув машқи мавзусига 
тўлиқ мақсадларига, характери, авария-қутқарув ва шошилинч ишларнинг 
ҳажмига боғликдир. Агар фуқаро муҳофазаси хизматларининг бирор-бир 
(махсус) тузилмаси у ёки бу сабабга кўра объект тактик-махсус ўқув машқига 
жалб этилмаган бўлса, навбатдаги комплекс ўқув машқигача у билан албатта 
мустақил тактик-махсус ўқув машқи ўтказилиши керак. 
Ҳудудий тузилмалар ва қутқарув отрядлари билан махсус-тактик 
машқларни тайёрлаш ва ўтказиш учун раҳбарият штаби тузилади. Бўлинмалар, 
гуруҳлар ва бошқа тузилмалар билан бошқарув гуруҳи ташкил этилади, 
тузилмалар ва тақлид бўйича раҳбарнинг ёрдамчилари (воситачилар) 
тайинланади. Айрим ҳолларда раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази 
(РТТМ)нинг ўқитувчилари жалб этилиши мумкин. 
Ўқув машқи рақбарининг мажбуриятлари 
  
 ўкув машқини тайёрлашда: 
-тегишли меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатларни (қонунлар, қарорлар, 
йўриқномалар) ўрганиш, тузилмаларнинг тайёргарлик ҳолатини таҳлил 
этиш, дастлабки маълумотларни яъни мавзуни, ўқув машқининг 
мақсадини, ўтказиш муддатини, ўқув босқичи ва саволларини, жалб 
этилаётган тузилмаларнинг сони ва таркибини, ўқув машқи 
ўтказиладиган ҳудудни, тақлид воситаларини, моддий-техник таъминот 
масалаларини аниқлаш; 
-машқ ўтказиладиган ҳудудларни тайёрлаш тартибини, қандай кучлар 
билан қандай муддатларда улар тайёр бўлиши лозимлигини белгилаш; 
-ўринбосарлар, 
ёрдамчилар, 
воситачилар 
ва 
барча 
қатнашчиларни тайёрлашни ташкил этиш. Сардорларни авария-қутқарув 
ишлари олиб борилаётганда бошқарувни моҳирона ташкил этишга ўргатиш. 

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish