Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қумитаси тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/96
Sana21.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#62330
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96
Bog'liq
favqulotda vaziyatlarda hayot faoliyati xavfsizligi

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, вазирликлар, идоралар, 
муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассислари 40 ва 
80 соатлик дастурлар асосида тайёргарликдан ўтадилар. Уларни ҳар уч йилда 
бир марта тайёргарликдан ўтказиб туриш кўзда тутилган. 
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган аҳолини 
тайёрлаш иш жойларида машғулотлар ўтказиш ва тавсия қилинган 
дастурларга мувофиқ фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишни мустақил 
равишда ўрганиш, кейинчалик ўқув машқларда ва машғулотларда олинган 
билимлар ва малакаларини мустаҳкамлаш йўли билан амалга оширади. Бу 
гуруҳга кирувчиларни бешта гуруҳчаларга ажратиш мумкин: 
1) мактабгача тарбия муассалари тарбияланувчилари; 
2) умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари; 
3) академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари талабалари; 
4) олий ўқув юртлар талабалари; 
5) корхона, ташкилот, муассасалар ишчи ва хизматчилари. 
1.Мактабгача тарбия муассасалари. Ҳозирги кунда Ўзбекистон
Республикасида боғча ёшдаги болаларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза 
қилиш соҳасида тайёрлаш йўлга қўйилмаган. Бу муассаларда болаларга 
хавфсизликнинг оддий элементларини ўргатиб бориш муҳим ҳисобланади. 
2.Умумий ўрта таълим муассасалари. Ўзбекистон Республикаси 
“Кадрларни тайёрлаш миллий дастури”, “Таълим тўғрисида”ги қонунига 
мувофиқ таълим муассасаларида фуқаро муҳофазаси бўйича дарслар олиб 
борилиши кўзда тутилган. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими 
вазирининг 2000 йил 4 январдаги буйруғига асосан ўрта умумтаълим 
мактабларининг 1-9 синфларида “Инсон хавфсизлиги асослари” курси жорий 


188 
этилган. Курсни ўқитишда асосий эътибор шахсий ва жамоа хавфсизлиги 
асосларини ўргатиш, хавфли вазиятларни кўра билиш, уни баҳолаш ҳамда 
фавқулодда вазиятлар содир бўлганда уйда, кўчада, жамоат жойларида 
бажарилиши керак бўлган ҳатти-ҳаракатларни ўргатишга қаратилган. 
3. Академик лицей ва касб – ҳунар коллежлари. Академик лицейлар, 
иқтисослашган коллежларнинг ўқувчиларига таълим бериш мақсадида 
ташкилий кўрсатмаларга асосан “Фуқаро муҳофазаси ва ҳаёт хавфсизлиги 
асослари” курси ишлатилиши лозим. Ҳозирги кунда талабалар тайёргарлиги 
2001 йилда Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан 
тасдиқланган “Чақириққача ёшларни тайёрлаш” фани дастури билан йўлга 
қўйилган. Дастурда фуқаро муҳофазаси дарсларига 35 соат вақт ажратилган. 
4. Олий ўқув юртлари. Университетлар, институтлар ва бошқа олий 
таълим муассасалари талабаларига таълим бериш ишлари “Фуқаро 
муҳофазаси ва фавқулодда вазиятлар” фани асосида олиб бориш кўзда 
тутилган. Таълим бериш жараёнида фавқулодда вазиятларда бошқариш, 
ҳатти-ҳаракатлар масалаларига ҳамда аҳолини ва ҳудудларни табиий ва 
техноген тусдаги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш усулларини 
ўргатишга катта аҳамият берилган. 
5. Иқтисодиёт объектлари раҳбарлари ҳамда мутахассисларини 
тайёрлаш, уларга таълим бериш Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда 
вазиятлар вазирлиги томонидан 2000 йили тасдиқланган 40 ва 80 соатлик 
дастурлар асосида Фуқаро муҳофазаси институтида олиб борилади. 
Раҳбар ходимларга таълим беришдан асосий мақсад аҳоли ва 
ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга тайёрлаш, авария, 
ҳалокат, табиий офатлар содир бўлганда унинг оқибатларини бартараф этиш, 
фуқаро муҳофазаси куч ва воситаларини ташкил этишнинг йўл-йўриқларини 
ўргатишдир. 
Раҳбар ходимларни, тузилма раҳбарлари, ташкилотлар, муассасалар, 
корхоналарнинг авария-қутқарув отрядлари таркибидаги хизматчиларини, 
ҳарбийлаштирилган ҳамда доимий тайёр махсус тузилмаларнинг 
ходимларига фуқаро муҳофазасидан таълим бериш ишлари фавқулодда 
вазиятлар бошқармаларига қарашли ҳудудий раҳбарлар таркибини тайёрлаш 
марказларида ҳамда ўқув машқлари ва машғулотларда олиб борилади. 
Таълим бериш жараёнида раҳбарларнинг фуқаро муҳофазасидан ўз 
функционал вазифаларини ўзлаштириб олишларига, хавфли шароитда 
муҳитни таҳлил қилиш ва баҳо бериш, фавқулодда вазиятлар содир бўлган 
ҳудудда хизмат лавозимидан келиб чиққан ҳолда тўғри қарор қабул қилиш 
кўникмаларини беришга асосий эътибор берилади. 
Ташкилотлар, корхоналар ва объектларнинг раҳбарлари жорий 
тайёргарлиги иш жойларида фуқаро муҳофазаси бошлиқлари томонидан ўқув 
йили учун 15 соат ҳажмида ташкил этилади. Тайёргарликдан ўтаётган раҳбар 
ходимлар содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдиндан 
кўра билиш, улар содир бўлганда оқибатларини бартарф этиш ва унга 
раҳбарлик қилиш билимларини эгаллашларига аҳамият берилади. 
Тузилмалар таркибидаги корхоналар, муассасалар ва ташкилот 


189 
ходимларига фуқаро муҳофазасидан таълим бериш ишлари иш жойининг 
ўзида 15 соат ҳажмида, ҳамма учун умумий бўлган мавзуларни (10 соат) 
ўрганиш шарти билан олиб борилади. Бу тузилмалар таркибига таълим 
бериш жараёнида фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш 
кўникмаларини амалиётга яқинлаштирилган ҳолда олиб бориш йўл-
йўриқларига алоҳида эътибор берилади. 
Ишчилар, хизматчилар, иқтисодиёт тармоқлари ходимларини ишлаб 
чиқаришдан ажратмаган ҳолда, режалаштирилган машғулотларда (15 соат), 
махсус тайёрланган раҳбарлар бошчилигида ўқув гуруҳларида ҳамда 
мавзуларни мустақил ўрганиш ва ўрганган мавзуларни амалий машғулотлар, 
объект миқёсидаги машқлар ва комплекс ўқув машқлари давомида 
мустаҳкамлаш орқали амалга оширилади. 

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish