Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил " " апрелдаги


Хизматлар ва интеллектуал мулк сектори



Download 1,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/49
Sana01.06.2022
Hajmi1,19 Mb.
#627920
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   49
Bog'liq
ЖСТ ўқув қўлланма (3)

Хизматлар ва интеллектуал мулк сектори 
Хизматлар савдоси бўйича Бош шартнома
22
(General Agreement on 
Trade in Services – ГАТС) хизматларнинг халқаро савдосини тартибга солувчи 
биринчи ва ягона кўп томонлама қоидалар тўпламидир. Уругвай раундида 
муҳокама қилинган бу битим хизматлар иқтисодиётининг ўсиши ва жаҳон 
савдосида хизматларнинг аҳамияти ошишига жавобан ишлаб чиқилган. 
Хизматлар жаҳон иқтисодиётининг энг тез ривожланаётган сектори 
ҳисобланади ва ишлаб чиқаришнинг учдан икки қисмидан ортиғини ва жаҳон 
савдосининг қарийб 20 фоизини ташкил қилади. Қўшилган қиймат нуқтаи 
назаридан хизматлар жаҳон савдосининг тахминан 50 фоизини ташкил 
қилади. 
Хизматлар савдоси бўйича Бош шартнома (ГАТС) учта элементдан 
иборат: умумий мажбуриятлар ва интизомларни ўз ичига олган асосий матн, 
алоҳида тармоқлар бўйича қоидаларни ўз ичига олган иловалар ва алоҳида 
аъзоларнинг ўз бозорларига кириш кафолатларини таъминлаш ва 
камситмасдан муомала қилиш бўйича аниқ мажбуриятлари. 
Шартнома халқаро миқёсда сотиладиган барча хизматларни ўз ичига 
олади, масалан, банк, телекоммуникатсия, туризм, профессионал хизматлар ва 
ҳоказо. ГАТС доирасидан чиқарилган хизматлар давлат ҳокимияти ва 
бошқаруви остида кўрсатиладиган хизматлар, ҳаво транспорти хизматлари
бундан самолётларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, ҳаво транспорти 
хизматларини сотиш ва маркетинги ва компютерни брон қилиш тизими 
хизматларидир. 
Шунингдек, битим савдо хизматларининг тўртта усулини ажратади: 

бир аъзодан бошқасига етказиб бериладиган хизматлар (масалан, 
халқаро телефон қўнғироқлари), расмий равишда “трансчегаравий таъминот” 
(ЖСТ жаргонида “1-режим”) номи билан танилган. 
22
General Agreement on Trade in Services, Marrakesh Agreement, Annex 1B, 1869 U.N.T.S. 183, 33 I.L.M. 1167 
(1994) 


45 

Бир аъзонинг истеъмолчиларига бошқа аъзо давлат ҳудудида 
кўрсатиладиган хизматлар (масалан, туризм), расмий равишда "чет элда 
истеъмол қилиш" ("2-режим") 

бошқа давлатда хизматлар кўрсатиш учун шўъба ёки филиалларини 
ташкил этувчи хорижий компания (масалан, бирор мамлакатда ўз фаолиятини 
йўлга қўйган хорижий банклар), расмий равишда "тижорат иштироки" ("3-
модда") 

ўз мамлакатидан бошқасига хизмат кўрсатиш учун саёҳат қилаётган 
шахслар (масалан, мода моделлари ёки маслаҳатчилар), расмий равишда 
"жисмоний шахсларнинг иштироки" ("4-модда") 
ГАТСга доирасида “Энг қулай мамлакат” (Most-favoured-nation) принципи 
агар бирор мамлакат бирор секторда хорижий етказиб берувчиларга рухсат 
берса, ушбу секторда барча бошқа ЖСТ аъзоларининг хизмат кўрсатувчи 
провайдерларига тенг имкониятлар берилиши кераклигини ифодалайди. 
Ушбу принцип барча хизматларга тааллуқлидир, бироқ Битим аъзоларга 
шартнома кучга кирган санада II-моддага зид бўлган айрим амалиётларни 
ҳимоя қилиш учун истиснолар рўйхатини кўрсатишга рухсат берди.
23
Шартномада ушбу имтиёзлар, қоида тариқасида, 10 йилдан ошмаслиги 
кераклиги кўзда тутилган. Ҳозирда 90 дан ортиқ аъзолар бундай имтиёзларга 
эга. 
1986-94 йиллардаги Уругвай раундида музокаралар олиб борилган 
ЖСТнинг 

Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   49




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish