3.3. Минтақавий савдо келишувлари ва Жаҳон савдо ташкилоти
Минтақавий савдо шартномалари (Regional trade agreements – РТА)
халқаро савдо муносабатларининг асосий йўналиши ҳисобланади. Йиллар
давомида РТАлар нафақат сони, балки чуқурлиги ва мураккаблиги жиҳатидан
ҳам ортди. ЖСТ аъзолари ва Котибият шаффофликни ошириш ва уларнинг
кенгроқ кўп томонлама савдо тизимига таъсирини тушунишни ошириш учун
маълумот тўплаш ва РТА бўйича мунозараларни кучайтириш устида иш олиб
боради.
ЖСТда РТАлар икки ёки ундан ортиқ шериклар ўртасидаги ҳар қандай
ўзаро савдо битимини англатади, бунда улар бир хил минтақага тегишли
бўлиши шарт эмас. 2016 йил июнь ойидан бошлаб ЖСТнинг барча аъзоларида
РТАлар бор. ЖСТга маълум қилинган турли минтақавий савдо битимлари
бўйича ҳужжатлар, шу жумладан фактик тақдимотлар РТА маълумотлар
базасида сақланади.
Имтиёзли савдо келишувлари (Preferential trade arrangements - ПТА) эса
умумий имтиёзлар тизими (General System of Preferences – ГСП) схемалари ва
баъзи ЖСТ аъзолари ривожланаётган ва кам ривожланган мамлакатлар
маҳсулотлари учун амалга оширадиган ўзаро бўлмаган имтиёзли дастурлар
каби бир томонлама савдо имтиёзларини назарда тутади. ЖСТга маълум
қилинган имтиёзли савдо келишувлари тўғрисидаги маълумотлар ПТА
маълумотлар базасида мавжуд.
Дискриминацияга йўл қўймаслик ЖСТнинг асосий тамойилидир.
Аъзолар, умуман олганда, бир савдо шеригини бошқасидан устун қўймаслик
мажбуриятини олганлар. РТА’лар бу қоидадан мустасно. Ушбу битимлар ўз
табиатига кўра камситувчидир, чунки фақат уларни имзолаганлар бозорга
кириш учун қулайроқ шароитларга эга. ЖСТ аъзоларига учта қоидалар
тўпламида кўрсатилган махсус шартлар остида РТАга киришга рухсат
берилади. Ушбу қоидалар қуйидагилардан иборат:
48
•
божхона иттифоқларини ва товарлар савдосини қамраб олувчи эркин
савдо зоналарини шакллантириш ва фаолият юритиш (Тарифлар ва савдо
тўғрисидаги Бош келишувнинг 1994-йилдаги ХХIV-моддаси)
25
•
ривожланаётган мамлакатлар аъзолари ўртасида товарлар савдоси
бўйича минтақавий ёки глобал келишувлар
•
хизматлар савдосини қамраб олувчи битимлар (Хизматлар савдоси
тўғрисидаги Бош шартноманинг V моддаси)
26
.
ЖСТ аъзолари, шунингдек, РТА кўп томонлама савдо тизимининг
ўрнини босувчи эмас, балки бир-бирини тўлдирувчи бўлиб қолиши
кераклигини эълон қилди. Бундан ташқари, кўп томонлама тизим энг кичик ва
заиф мамлакатларнинг иштирокини таъминлайди ва ривожланаётган
мамлакатларнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувига ёрдам беради.
РТАнинг глобал савдони либераллаштиришга таъсири ҳақида турлича
қарашлар мавжуд. Гарчи РТАлар имзоланган мамлакатлар манфаати учун
мўлжалланган бўлса-да, агар ресурсларни тақсимлашда бузилишлар,
шунингдек, савдо ва инвестициялар ўзгариши минималлаштирилмаса,
кутилган фойда камайиши мумкин.
Бундан ташқари, РТАларнинг кўпайиши бир-бирини такрорлайдиган
аъзолик феноменини келтириб чиқарди. Бу савдо иштирокчилари бир нечта
савдо қоидаларига риоя қилишига тўғри келиши натижасида савдо оқимларига
тўсқинлик қилиши мумкин. Бундан ташқари, РТАлар доираси кўп томонлама
тартибга солинмаган сиёсат соҳаларини қамраб олганлиги сабабли, турли
келишувлар ўртасида номувофиқлик хавфи ортиши мумкин. Кўпгина эски
РТАлар тарифларни либераллаштириш ва тегишли қоидалар, масалан,
савдони ҳимоя қилиш, стандартлар ва фақат келиб чиқиш қоидаларини қамраб
олган.
1996 йил феврал ойида РТАлар бўйича қўмита ташкил этилганидан бери
ЖСТ аъзолари доимий равишда РТАлар тўғрисида маълумот тўплаш ва
уларнинг таъсирини муҳокама қилиш учун форум яратиш зарурлигини
таъкидлаб келишди.
2006 йил декабр ойидан бошлаб барча РТАлар минтақавий савдо
келишувлари учун шаффофлик механизми қоидалари ва тартибларига
бўйсунади. 2006 йил декабрь ойида Бош Кенгаш қарори билан ташкил этилган
бўлиб, вақтинчалик механизм сифатида янги РТА қачон ЖСТга хабар
25
Article XXIV, General Agreement on Tariffs and Trade 1994, Apr. 15, 1994, Marrakesh Agreement Establishing
the World Trade Organization, Annex 1A, 1867 U.N.T.S. 187, 33 I.L.M. 1153 (1994)
26
Article V, General Agreement on Trade in Services, Marrakesh Agreement, Annex 1B, 1869 U.N.T.S. 183, 33
I.L.M. 1167 (1994)
49
қилиниши ва тегишли маълумотлар тақдим этилиши бўйича аниқ кўрсатмалар
жорий қилинди. 2015-йилда Найробида бўлиб ўтган конференцияда ЖСТ
аъзолари жорий вақтинчалик шаффофлик механизмни доимий механизмга
айлантириш устида ишлашга келишиб олдилар. Ушбу жараёнга кўра, аъзолар
ЖСТни ўзларининг РТАлари ҳақида хабардор қиладилар ва улар ЖСТ
Котибияти томонидан тайёрланган фактик тақдимот асосида кенгроқ ЖСТ
аъзолиги томонидан муҳокама қилинади.
ЖСТнинг ҳар бир аъзочи камида битта РТАда иштирок этиш тўғрисида
хабар берган (баъзи аъзолар 20 ёки ундан ортиқ иштирокчи ҳисобланади).
Билдиришномалар, шунингдек, аллақачон мавжуд бўлган шартномага янги
томонларнинг қўшилишини ҳам кўрсатиши мумкин.
ЖСТ ташкил этилганидан бери глобал савдонинг манзараси кескин
ўзгарди. Электрон савдо, таъминот занжирларининг ўсиши ва хизматлар
савдосининг кўпайиши савдо миқёсининг жадал кенгайишига сабаб бўлди.
1995 йилдан бери ЖСТда эришилган энг катта мувафақиятлар Савдони
осонлаштириш битимининг тузилиши, Ахборот технологиялари ва Давлат
харидлари ҳақидаги битимлар борасидаги ютуқлар бўлди.
2017-йил декабр ойида Аргентинанинг Буенос-Айрес шаҳрида бўлиб
ўтган Жаҳон Савдо Ташкилотининг Вазирлар Кенгашининг охирги
конференциясида бир қанча муҳим масалалар муҳокама қилинди. Гарчи ЖСТ
аъзолари бир қанча соҳаларда таклифлар бўйича консенсусга эришиш учун
жадал ишлаган бўлсалар ҳам, бу конференцияда амалга ошмади.
ЖСТ аъзолари гуруҳлари манфаатдор томонлар учун турли соҳаларда
потентсиал кўп томонлама битимлар тузиш учун очиқ музокаралар ўтказиш
борасида баёнотлар беришди. Бу баёнотлар хизматлар соҳасидаги ички
сиёсатлар, электрон тижорат, инвестицияни осонлаштириш, кичик ва ўрта
тадбиркорлик каби соҳаларни қамраб олган эди.
Яқинда КОВИД-19 пандемияси таъминот занжирларининг узилиши, янги
савдо чекловларининг тарқалиши ва тиббий товарлар савдоси бўйича махсус
кўп томонлама келишувлар муҳокамасига олиб келди.
2022 йил июнь ойига кечиктирилган 12-Вазирлар конференцияси
олдидан ЖСТ аъзолари баъзи давом этаётган музокаралар, жумладан,
балиқчилик субсидиялари ва электрон тижорат бўйича муваффақиятга
эришишда аниқ натижалар сари давом этмоқдалар. Қишлоқ хўжалиги каби
бошқа соҳаларда
истиқболли натижалар чекланганлигича қолмоқда. Янги қоидалар ва савдони
либераллаштириш бўйича давом этаётган музокаралардан қўшимча равишда
аъзолар ўртасидаги бошқа музокаралар CОВИД-19 пандемиясига қарши
жавобларни ҳам ўз ичига олади.
50
Хулоса қилиб айтганда, кўп томонлама савдо битимлари барча
имзоловчиларни бир-бирига тенг муносабатда бўлишга мажбур қилади ва
ўйин майдонини барча учун тенглаштиради. Шунингдек, у барча савдо
шериклари учун савдо қоидаларини стандартлаштиради ва ҳар бир иштирокчи
учун савдони ошишига сабаб бўлади. Бу эса, ўз навбатида, ривожланаётган
мамлакатларда ҳам ўрта синф аҳолисининг кўпайишига олиб келади. Шу
жиҳатдан, бундай келишувлар ривожланаётган мамлакатлар учун жуда муҳим
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |