Йуридуллоҳу бикуму-л-йусро ва ла йуриду бику-
му-л-усро'
деса, расулуллоҳ ҳазратлари усроҳу йусроҳу де-
салар, биз ўзимизча нима қийин бўлса, ани қилсак, қай-
дан муддаоға етамиз. Балки бу оғир юк илан кетамиз. Мана
мезоннинг тоши оғир тарафи мундай бўлур. Кўзимиз та-
розу ва бурнимиз...... бўлиб қолдук.
Авомунносда жорий сарфи беҳуда ва молан, яъни сўз
ва ишлар 1290 ҳижрийдан буён одати жорий бўлди. Муни
аввалги ҳолда мардуди шаҳодат ва гуноҳ қаторида халқ
назари гириҳ ила боқар эди. Алҳол урфу расм ўрнина кеч-
ди. Чунончи, халқимизда чойхона деган исмни самовар
деб юрутарлар — расм бўлди. Муни вазъи мусофир ва йўлчи
кишиларга эди. Булар — умумий нос ҳама бунга мубтало-
дурларки, аҳлия ва олия кишилар аксар мунда тааййуш
этмоқ одатларидурки, эрта намоздан чиққонда дарҳол
чойхона дўконида ўлтуруб, кўк чойга мубталодурлар. Уй-
ларида бўлса ҳам мундин ортуқ шайдо эмиш. Мунда бўлак
гуноҳи кабиралар жорий бўладурки, ул ғийбатдур. Ҳама
мунга мубталодур. Уйланмаганлари бўлса, уч ой қиш бе-
кора кеча киргандан сўнг тўкма ва гап деган суҳбат ва
ижгимоълари бордурки, уч ой кечаси мунда бўлурлар.
Иттифоқлик жиҳатина десак, жавоб чиқадур: иш йўқ,
гуноҳ бўлур деб оғизда айтурлар. Аммоки мунга равшан
бир суҳбаг тафтиш қилгон йўқ. Аммоки биз суҳбатларда
гапдан гап чиқса, ғийбат бўлмаса, китоб, масъала ўқулса,
албатта савоб бўлур. Аммоки оилалик кишиларга ўз уйида
бекалари илан емакни буюрган. Унда ўйун ёки шикоятлар
бўлур. Анда ижтимои саййиаъ бўлишида шубҳа йўқ.
Эмди булар қишда бекор ош ошамай, китоб ва ёки
масъала ўқушуб, ижтимоъ қилсалар, ҳасана бўлса керак
эди. Ман ўзумча гапчиларга айтаман, сизлардан турмада
ётган маҳбусларни(нг) илми дунёвий ва ухровийга ҳасана
бўлса керак. Нимажазоки, маҳкум анда бекор ётмоқэмас,
балки тўффи ёки шадвор банд тўқуб, санъат ўрганадурлар.
Мана сизлар ҳам бир иш ишлаб, маъишатларингизга ке- 1
1 Бақара сураси, 185-оят: 20-изоҳга қаранг.
www.ziyouz.com kutubxonasi
раклик ҳунар қилсаларингиз эди, тўғри йўлда юрган бўлур
эдингизлар. Ҳеч пайғамбар ва ҳеч авлиё беҳунар эмас. Ҳама-
лари бир касбни қилганлар. Сизлар беҳунар турсаларин-
гиз, муҳтожи нон бўлурсизлар, деб ўз ақлларига мувофиқ
насиҳат бериладур. Самарасини кўрдук: бир неча одоти
мажусийлар жорий эди, аксари йўқолди. Булар ҳам вақти
илан йўқолур, иншооллоҳ.
Бу мезонни(нг) мақсади халқни тафриқа ва иштибоҳ-
дан чиқармоқцур. Чунончи, асбоби жадидалар зуҳури ҳар
ишга осонлик ила тайёрламоқ тўғрисида бўлган мошин-
лар янги кўрулгон бўлса, бу бизни(нг) Туркистон ва Фар-
ғона халқи ҳоло ҳам таассуб қилурлар ва бидъат билурлар.
Бул тўғрида суҳбати уламо ва авом мажлислар бўлса, са-
вол тариқида сўрарлар, онларга ботинса жавоблар бериб,
бидъатму, агар бидъат бўлса, гугурд ёқманг, керосинни
тарк қилинг, чой ичманг, қанд еманг — булар ҳам пай-
ғамбар асрларида йўқ эди. Ваҳоланки, ҳамма кийиб тур-
ган либосларингиз ажнабийлар ишидур. Бу таассубларин-
гиз ўзунгизни машаққатга солмоқдур десак ҳам табиатла-
рида бир ижтиноб бўлуб турадур. Бул феъли аслий мўғу-
лия феълидурки, ажнабий таомидан ва либосидан, ашё-
сидан ижтинобға буюрган мутаассибларидан қолган феъл-
дур. Бу таассуб аксар аҳли фатво сиқотларимиздан ҳам
чиқиб турадур. Чунончи, вақтида бир аълами мамлакат
бўлган уламоларимизға эътиборлик кишини(нг) ҳовли-
ларида меҳмон эдук, баногоҳий бир аҳли талабаларимиз-
дан бирини(нг) қаламдонида бир подшоҳни(нг) расми
бор экан. Жаноб мезбон аъламимиз кўруб: «Кимники бу?» —
дедилар. Соҳиби «Бизники» деган ҳамон дарҳол: «Маҳви
даркор, қиринг» — дедилар. Қаламдон эгаси маҳв қилди
ҳам савол қилдики: «Тақсир, суратни сўрагон суғрон ав
кабирон ҳукми баробарму ёки меъёри борму?» — деган
саволига жавоб бердиларки: «Ҳамасини ҳукми бир. Хоҳ
заррача бўлсун, хоҳ кўҳи Қофдек» — деб фатво бердилар.
Аммо сойил айтмадики: «Сурат деб луғатда қандай нарса-
ни айтар?» — деб. Расм ила суратни фарқини қилмай, мунча
харжга қўйдилар. Банда ул мажлисда эдум. Суҳбатда ўртада
бир самовар бор эди, чойнак пиёла турган эди.
Банда айтдум: «Бўлмаса, мана самоварда тўрт адад су-
рат бор экан. Мана чойнакда ҳам бор, ниёлада ҳам. Мана
торилкаларда, мана гугурдларда, мана кармонингиздаги
www.ziyouz.com kutubxonasi
ақчада ҳам» — десам, Хўқанддан келган меҳмон мударрис
аъламни(нг) шериклари экан. «Эшони аълам, буларга бул
фатвони(нг) ўрни эмас эрди, мана эмди уйингизни сурат
ила тўла манбаъи сурат қилурлар» — деганда, ул киши мах-
зумларини буюруб, эговламоқ, ҳамасини маҳв қилмоққа
амр қилдилар. Мана уламои замонларимизни(нг) таассуб-
лари, расм ила суратни фарқ қилмай, бандаларни харжга
солганлар. Ваҳоланки, ассурату мужассамату-з-завату-зил-
ли ва расмун ма ла зилун лаҳу луғатидан бехабар эканлар.
(Сурат — жисмлик сояси тушадиган нарса, ҳайкал, расм -
чизиб қилинган соясиз нарса.) Агар суратни эҳгиёти бир
ҳунари қаттиқ бўлса эди, макруҳ демай, ҳаром дер эдилар.
Сурат пайкар ва ҳайкалдур. Расм бўлса, нақш ва тарсим
бўлур. Мана бул хил чакана йўлларни ўртага чиқоруб, катта
шоҳроҳлар қоладур. Лозим эди муни(нг) ўрниға халққа
фарзи айн бўлган нимарсаларни эътиқодотлардан билду-
руб, кабиралардан қайтармоқ эди. Муни матбуот воситаси
қалам илан айтсак, аксар бу уламоларимиз жаридотлар (га-
зет-журналлар)ни ҳам бидъат ва ҳаром билиб, аҳли илмни
5т<умоқдан, авомунносни эшитмакдан манъ қилур. Биз-
ни(нг) Фарғонада юздан бир киши бу янги рисола ва жа-
ридаларға муҳаббатлик чиқодур ва ҳам бизда, Фарғонада
бу илми жарида ҳам йўқ. Аҳли ҳимматлар бўлса, ўз манфа-
атлариға овора. Чунончи «Мезон»ни(нг) муқаддимасида
айтилуб ўтди. Эмди қолди қалам ила айтуб, маҳали қабул
ерларга юборуб, табъ этдурмакдан бўлак чора йўқ.
ЕТТИНЧИ МЕЗОН
Замоннинг аҳлина хизмати: замон бир фаол, бир му-
аллим, бир воиздурки, аҳлина анвоъ синоатларни чиқо-
руб, таълим қилур. Аҳли ҳам ўз оиласидек бираъси ва-л-
айн қабул қилиб олурлар ва ани(нг) таълимида юрурлар.
Мана ҳар овон ва ҳар замон аҳлини(нг) ва ишини(нг)
афъолларини синиматагроф пардаси (кино экрани)дан
кўрунган янги газетадек ҳар замонда неча минглар мас-
нуъоти жадида кўрсатуб, аҳолини(нг) ақвол ва афъолини
табдил қилур. Чунончи, маснавий:
Кас че донадки, чархи буқаламун
Аз пеш буде че урд бирун.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Мазмуни: Бу товланиб турувчи фалак ерда орқасидан
нималарни чиқаришини киши билмайди.
Бу замонни(нг) бу равиши ва қилмишига ҳеч ким та-
ассуб этмай ёки зиддиға иш юргузмоққа қодир эмас. Кўб
муқтадир подшоҳ ва ҳуккомлар ҳам иложсиз замон мас-
лагига кирган ва юрган. Бунга форсийлар айтурлар:
Замона бо ту насозад
Ту ба замона басоз1.
Ва ҳам Алиййул Муртазо дерлар: Иъламу авлодакум
лизамони ғайри замоникум (Авлодларингизни келажак
замон илми билан тарбияланг) деган сўзлар ҳаммаси бу
замон хоҳиши ва овоннинг келишидан иборат бўлиб, ҳар
қайси замонни(нг) келадурган тарафидаги, яъни атиййа-
сини, илму ҳунари даркорлигини кўрсатадур.
Мундан бир кичкина мисол кўрулса бўлур. Чунончи,
сўзда такрор қубҳ кўрунур. Бунга ўхшаган ўтганни(нг) сўзи
ва ишини, тарихий жиҳати бор бўлса-да, бу замон аҳлига
мақбул қилиб бўлмас. Чунончи, йироқ сафарга тева бирлан
боринг десангиз, поезд турганда (ёки қаниқли деган қалмоқ
чиқарган сардия аробасига избосчик турганда таклиф
қилинса), албатга қабул қилмаслар. Ёки гугурд ёқманг, чақ-
моқ чақинг деса, албатта маъқул бўлмас. Ҳам бу замон ҳама
нимарсани табдил қилиб турадур. Инсонларни(нг) феъл-
атворини, расм ва ойинларини ва хўрак ва пўшакларини,
кор-борларини, кирдорларини. Мана, чунончи, бизни(нг)
халқлар, хусусан уламо ва машойихларимиз янги чиққон
нимарсадан ижтиноб ва парҳез қилур эрдилар. Ўзлари одат
қилдилар. Мана фойтун ароба, мана калош, бўлак-бўлак
нимарсалар бу мезонни(нг) биринчи фаслида айтуб ўтган
эдук. Булар ҳаммаси замонни(нг) буйруқи илан. Аҳлига за-
мон бир ҳоким, нуфуз ул-аҳкомдурки, имконсиз фармо-
йишидан чиқиб бўлмайдур. Замон даврасига банд юрадур.
Аҳлини(нг) атворини кўруб, ўз фарзандининг афъолини
билгандек, бу аҳлини то вақти келмаса, бир ишга амр қил-
майдур. Овони келган вақтда жорий қилур. Ғарбдан бошлаб
маданиятга солуб келди, Шарқ тарафга боруб турадур. На
1 Замон сенга боқмаса,
Сен замонга боқ, мазмунида.
www.ziyouz.com kutubxonasi
учунки, аҳли арздан' кўб инсон анда эмиш. Аларни(нг)
эскидан ўз санойиъ ва касби камолотлари бўлса ҳам, мада-
нияти ҳозира йўқучун, аларни маданияти қадимани ҳозирга
коргар ўлмишлиги замонга маълум учун Шарқаҳлини Ғарб
аҳлидек ҳунар ва санойиълар ва интизомға соладур. Агар-
чанди қадимдан санойиъи нафисалар жорий, аммоки ни-
зоми сиёсиядан орий ўлганлар замон фарзандини(нг) но-
қобил мутаассиблари бўлгандан буларга кичик ўғлидан ке-
йин маданият берди. Кичик ўғли кўб қобил, атоларини(нг)
рафторига қараб юрди. Аносига ҳам мақбул бўлди. Аҳли
оламга ҳам қабул бўлди. Кўб мулкларга соҳиб бўлди. Аҳли
Шарқ ўз истилоҳларинча, аларни янги дунё деб от қўйди-
лар. Алҳолда укаларига бўйинларин қисадурлар. Балки бўлак-
лар, яъни қўшнилари уларга муҳтождурлар. Замон рави-
шига юрмаслик шунга ўхшарки, бир ҳовли ичинда бир
отадан ўн фарзанд бўлиб, буларни(нг) баъзиси ота амрида
ва баъзилари бўлак ерда юруб, оталарини(нг) сўзини ол-
май, нифоқ қилиб, иттифоқни қўлдан бериб, ер-сув ам-
локларидан бермай, оталари буларни ноқобил деб маҳру-
ми мерос қилиб, бўлакларга ўтказгандек, бу замон шу ота-
дурки, бола ақлига қарар ва ақл ҳам ўргатар. Сўзга кирма-
са, йўлдан юрмаса, ўз ҳолига ташлар-қўяр. Бул тўғрида эшон
соҳиб муддавванларида сзадурларки, фард:
Песарки, бадгуҳар уфтод
Падар че кор кунад1
2.
Бас, замон айтур: Мани хоҳлаган ишимни, кўрсатган
илмимни билиб, бул ҳунарни қил, бўлак болаларим ичин-
да хор бўлма, — дер. Булар қабул қилмаслар ва оталари-
ни(нг) амрини билмаслар. Сўнгра замон бўлак аҳлларига
таълим қиладур. Булар қолурлар. Билмам, оталарини(нг)
насиҳатларин қачон олурлар. Булар таълим олгунча аввал-
гилар муддаоға етадур. Мана тасвир. Фикр қилса, замон
ҳукми кўрунуб турадур. Аҳли замон ўзлари ҳам бунга қойил.
Чунончи, бир иш жорий бўлмагон бўлса, бир кишига шун-
даё қилинг десалар, жавобига айтурки: «Замона кўтармай-
1 Арз
- ер маъносида.
2 Фарзанд ноқобил бўлса,
Отанинг иложи қанча, — мазмунида.
www.ziyouz.com kutubxonasi
дур»,— деб. Ўздари ҳам бу замонни(нг) кўтармагон ишини
билурлар. Бул тўғрида ўз таршиҳи табъимиздан шеъри мил-
лияларни ўз ерида ёзиладур. Ҳар ишни ўз тўғрисидаги да-
лиллари илан айтиладур, ёзилур иншооллоҳ....
Мана бу «Мезон уз-замон» андозаи шаръдин, мезони
шаръдин ортуқча расму одат бўлғон нимарсаларни кўрса-
туб турубдур. Қалбида, фаҳмида мезони бор зот тортуб
билурлар ва амал қилурлар.
САККИЗИНЧИ М ЕЗОН
Бизни халқни умумий ҳаммасида бир хейли зотий
феълларидур, ўз шаҳарларини(нг) либосидин бошқа мам-
лакат либосини кўрсалар, ичи билан ишлари йўқ, салла-
си бўлса, мажусийни ҳам мусулмон деб ушлаб, эътиқод
қилурлар. Аммоки, телфак ёки шилфа, ё фас ё бўлак хил
тўффи кийган бўлса, ани Боязид ёки шул киши Баҳоуд-
дин десангиз, албатта нафрат қилурлар. Бир киши ҳажга
боруб, анда туруб қолуб, мурури замони мусофирот араб-
ча кўйлак кийиб келган экан, ани(нг) ўғли нафрат қилиб,
«Отамиз ҳаждан бузулуб келибдур», — деганлар. Бир вақг-
лар Намангондан бир мўйсафид яҳудий катта салла ўраб,
мўйлабни олдуруб, катта тасбиҳ ушлаб тоғда, қирғизда
Бухородан янги келган катта шайх деб шуҳрат бўлуб, кўб
оқчалар жамлаб турганда бир шинос киши таниб: «Эй,
фалоний яҳудий-ку», деб, ул яҳудий: «Эй, садаға шум,
айбни ошкор қилма», деб илтижо қилиб қочган экан. Биз-
ни(нг) халқни(нг) ихлоси либосга, одамга эмас. Шоир-
лар, бинобарин, айтганлар:
Жомаи кўҳна гар малак пўшад,
Дар миёни жаҳониён хор аст.
Чил атлас агар хари пўшад,
Ассалому алайкум бисёраст1.
Бизни(нг) ихлосимиз арабларга. Ихлос қилиб, кўб
нузурот олуб кетган арабларни кўруб, эмди кўб насроний
1 Агар эски либос кийган бўлса,
Фаришта ҳам жаҳон аҳли орасида хор.
Агар устига атлас ёпилган бўлса,
Эшакка ҳам ҳамма салом беради.
www.ziyouz.com kutubxonasi
араб ва қизилбошларни гадойликка ўргатуб қўйдилар. Ан-
дин ўтуб буларни(нг) соддалигини билиб, Кошғар, Хи-
той фуқаролари ҳам араб бўлуб келиб, булардан назр ола-
дурлар. Туркистон саховати, муруввати кўб фирқани гадо
қиладур. Либосга ишонадурлар. Агарда либосда динга ха-
бар бўлса эди, иқрорун бил-лисон ва тасдиқун бил-қалб
демай,
Do'stlaringiz bilan baham: |