57
Ер ва сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш учун
қуйидагилар назарда тутилади:
а) ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
ставкаларини 15 фоизга индексация қилиш;
б) айрим берилган имтиёзларнинг ўрнига алоҳида
тоифадаги ер
участкалари учун ер солиғи ставкаларига 0,1 миқдоридаги коэффициентни
қўллаш;
в) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларида қуйидаги
ўзгаришлар кўзда тутилмоқда:
саноат корхоналари учун белгиланган ставкани алкоголсиз ичимликлар
ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан бошқа мақсадларда
ишлатиладиган
сув ҳажми бўйича қўллаш;
алкоголсиз корхоналар учун белгиланган ставкани алкоголли ичимликлар,
шу жумладан пиво ишлаб чиқарадиган корхоналарга қўллаш.
г) қуйидаги ҳолларда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
ставкалари базавий ставкадан 5 баравар кўп миқдорида белгилаш жорий
қилинмоқда:
сувдан фойдаланиш ва ваколатли орган томонидан тасдиқланган сув
истеъмоли лимитларидан ортиқча сув олишда (белгиланган ҳажмдан ошган
қисми учун);
сув манбаларидан рухсатномасиз фойдаланилганда;
ер усти сувларидан автотранспорт воситаларини
ювадиган корхоналар
фойдаланганда.
Шуни таъкидлаш керакки, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик
учун солиқни ҳар йили индексация қилиш маҳаллий бюджетларнинг даромадлар
базасини кенгайтиради, шунингдек давлат бюджетига тушумларнинг умумий
ҳажмида ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ
улушини
сақлаб қолишни таъминлайди.
Тош (ошхона) тузи, доломит оҳактош, қурилиш қумлари, мармар майдаси
(ушоғи), ғишт ва плитка хомашёлари, гипс, ангидрит, қумли тош, ҳарсанг тош ва
майдаланган тошлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ
ставкаларининг, ҳисобланган солиқ суммаси кам бўлиши мумкин бўлмаган
мутлақ миқдорлари 15 фоизга индексация қилинмоқда.
Цемент ишлаб чиқаришда муқобил (кўмир) ёқилғи ишлатадиганлар учун,
оҳактош бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг 1 тоннаси учун
белгиланган минимал миқдори икки баробарга камайтирилмоқда.
Табиий пардозлаш тошларидан қилинган блоклар, қум-шағал қоришмаси,
оҳактош-чиғаноқтош, қумнинг 1 тоннаси учун ер қаъридан фойдаланганлик учун
солиқнинг минимал миқдорларини киритиш кўзда тутилмоқда.
Бир хил турдаги фойдали қазилмани ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари
учун фойдаланишда ва сотишда тенг солиқ солиш шароитини яратиш мақсадида,
58
ишлаб чиқариш харажатлари асосида белгиланган солиқ базасини 20 фоизга
ошириш таклиф қилинмоқда. Бунда, қазиб олинган фойдали қазилмаларнинг бир
қисми сотилиб, бошқа қисми қайта ишланган ёки ўз ишлаб чиқариш ёки маиший
эҳтиёжлар учун ишлатилган тақдирда, солиқ солиш базаси қазиб олинган
минералнинг ўртача тортилган сотиш қийматини умумий ҳажмига нисбатан
қўллаш орқали аниқланади.
Мисол учун, амалдаги тартиб бўйича цемент хомашёсига ишлаб чиқариш
таннархидан келиб чиққан ҳолда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ
солинади. Солиқ базасини ишлаб чиқариш харажатларидан келиб чиққан ҳолда
аниқлашнинг ўхшаш тартиби кенг тарқалган фойдали қазилмаларни саралаш,
майдалаш шаклида қисман қайта ишлаш учун тақдим этилади. Бунда, заводларда
ишлаб чиқариш таннархлари ҳар хил, бу солиқ
солиш объектларининг
камайтирилиши ҳолатларига олиб келади. Солиқ солинадиган объектнинг ўртача
сотилган нарх асосида аниқланиши ер қаъридан қазилманинг таннархидан эмас
балки сотишнинг нархига асосланишига олиб келади.
Ягона ер солиғини бекор қилиш таклифи муносабати билан қишлоқ
хўжалигига мўлжалланган ерларни солиққа тортишнинг қишлоқ хўжалик
ерларининг меъёрий баҳосидан келиб чиқиб солиққа тортишни сақлаб қолиш таклиф
этилади. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган барча ерларни қишлоқ
хўжалик ерларининг меъёрий қийматидан келиб чиққан ҳолда ер солиғини тўлашга
ўтказиш таклиф қилинади. Ушбу меъёрнинг киритилиши қишлоқ хўжалигига
мўлжалланган ерларни солиққа тортиш учун тенг шароитларни таъминлайди.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича солиққа тортиш
масалаларида мол-мулк солиғи ставкасини кадастр қийматининг 0,2 фоизи
миқдорида қолиши ва минимал кадастр қиймати сақланишини назарда тутади.
Солиқ миқдорининг кескин ўсишига йўл қўймаслик учун 2019 йилда
ҳисобланган солиқ миқдорига нисбатан
Do'stlaringiz bilan baham: