Мундарижа I. Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2018 йилги



Download 3,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/97
Sana01.06.2022
Hajmi3,73 Mb.
#626451
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   97
Bog'liq
byudjetnoma 2020

30 фоиздан 8 фоизга
камайтирилади. 
Шу билан бирга, жорий йилда жисмоний шахсларга тегишли кўчмас мулк 
объектлари нархини бозор нархларига яқинлаштириш мақсадида уни баҳолаш 
тартибини янада такомиллаштириш мақсадида таклифларни ишлаб чиқиш 
бўйича ишлар олиб борилмоқда. Кўчмас мулк турар жой бирликларининг 
кадастр қийматини аниқлаш тартибини тайёрлашда, жисмоний ва юридик 
шахсларга тегишли бўлмаган турар-жой мулкларининг кадастр (бозор) 
қийматини аниқлаш тартибини ишлаб чиқиш зарурлигига ҳам эътибор 
қаратилади. 
Ҳозирги кунда мол-мулк солиғи бухгалтерия маълумотлари асосида 
аниқланадиган кўчмас мулк объектларининг ўртача йиллик қолдиқ қиймати 
асосида ҳисобланади. Солиқ солинадиган базани кадастр қиймати асосида 
аниқлаш юридик шахслар мол-мулкининг ҳақиқий қийматидан келиб чиқиб 
солиқ солишнинг адолатлилигини таъминлайди. 
Солиқ тўловчилар инвестицион фаолиятига салбий таъсирини камайтириш 
мақсадида, солиқ солиш объектидан ўз вақтида ўрнатилмаган ускуналар чиқариб 
ташлаш режалаштирилган. 


 57 
Ер ва сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш учун 
қуйидагилар назарда тутилади: 
а) ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 
ставкаларини 15 фоизга индексация қилиш; 
б) айрим берилган имтиёзларнинг ўрнига алоҳида тоифадаги ер 
участкалари учун ер солиғи ставкаларига 0,1 миқдоридаги коэффициентни 
қўллаш; 
в) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларида қуйидаги 
ўзгаришлар кўзда тутилмоқда: 
саноат корхоналари учун белгиланган ставкани алкоголсиз ичимликлар 
ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан бошқа мақсадларда ишлатиладиган 
сув ҳажми бўйича қўллаш; 
алкоголсиз корхоналар учун белгиланган ставкани алкоголли ичимликлар, 
шу жумладан пиво ишлаб чиқарадиган корхоналарга қўллаш. 
г) қуйидаги ҳолларда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 
ставкалари базавий ставкадан 5 баравар кўп миқдорида белгилаш жорий 
қилинмоқда: 
сувдан фойдаланиш ва ваколатли орган томонидан тасдиқланган сув 
истеъмоли лимитларидан ортиқча сув олишда (белгиланган ҳажмдан ошган 
қисми учун); 
сув манбаларидан рухсатномасиз фойдаланилганда; 
ер усти сувларидан автотранспорт воситаларини ювадиган корхоналар 
фойдаланганда. 
Шуни таъкидлаш керакки, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик 
учун солиқни ҳар йили индексация қилиш маҳаллий бюджетларнинг даромадлар 
базасини кенгайтиради, шунингдек давлат бюджетига тушумларнинг умумий 
ҳажмида ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ улушини 
сақлаб қолишни таъминлайди. 
Тош (ошхона) тузи, доломит оҳактош, қурилиш қумлари, мармар майдаси 
(ушоғи), ғишт ва плитка хомашёлари, гипс, ангидрит, қумли тош, ҳарсанг тош ва 
майдаланган тошлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 
ставкаларининг, ҳисобланган солиқ суммаси кам бўлиши мумкин бўлмаган 
мутлақ миқдорлари 15 фоизга индексация қилинмоқда. 
Цемент ишлаб чиқаришда муқобил (кўмир) ёқилғи ишлатадиганлар учун, 
оҳактош бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг 1 тоннаси учун 
белгиланган минимал миқдори икки баробарга камайтирилмоқда. 
Табиий пардозлаш тошларидан қилинган блоклар, қум-шағал қоришмаси, 
оҳактош-чиғаноқтош, қумнинг 1 тоннаси учун ер қаъридан фойдаланганлик учун 
солиқнинг минимал миқдорларини киритиш кўзда тутилмоқда. 
Бир хил турдаги фойдали қазилмани ўзининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари 
учун фойдаланишда ва сотишда тенг солиқ солиш шароитини яратиш мақсадида, 


58 
ишлаб чиқариш харажатлари асосида белгиланган солиқ базасини 20 фоизга 
ошириш таклиф қилинмоқда. Бунда, қазиб олинган фойдали қазилмаларнинг бир 
қисми сотилиб, бошқа қисми қайта ишланган ёки ўз ишлаб чиқариш ёки маиший 
эҳтиёжлар учун ишлатилган тақдирда, солиқ солиш базаси қазиб олинган 
минералнинг ўртача тортилган сотиш қийматини умумий ҳажмига нисбатан 
қўллаш орқали аниқланади. 
Мисол учун, амалдаги тартиб бўйича цемент хомашёсига ишлаб чиқариш 
таннархидан келиб чиққан ҳолда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 
солинади. Солиқ базасини ишлаб чиқариш харажатларидан келиб чиққан ҳолда 
аниқлашнинг ўхшаш тартиби кенг тарқалган фойдали қазилмаларни саралаш, 
майдалаш шаклида қисман қайта ишлаш учун тақдим этилади. Бунда, заводларда 
ишлаб чиқариш таннархлари ҳар хил, бу солиқ солиш объектларининг 
камайтирилиши ҳолатларига олиб келади. Солиқ солинадиган объектнинг ўртача 
сотилган нарх асосида аниқланиши ер қаъридан қазилманинг таннархидан эмас 
балки сотишнинг нархига асосланишига олиб келади. 
Ягона ер солиғини бекор қилиш таклифи муносабати билан қишлоқ 
хўжалигига мўлжалланган ерларни солиққа тортишнинг қишлоқ хўжалик 
ерларининг меъёрий баҳосидан келиб чиқиб солиққа тортишни сақлаб қолиш таклиф 
этилади. Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган барча ерларни қишлоқ 
хўжалик ерларининг меъёрий қийматидан келиб чиққан ҳолда ер солиғини тўлашга 
ўтказиш таклиф қилинади. Ушбу меъёрнинг киритилиши қишлоқ хўжалигига 
мўлжалланган ерларни солиққа тортиш учун тенг шароитларни таъминлайди. 
Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи бўйича солиққа тортиш 
масалаларида мол-мулк солиғи ставкасини кадастр қийматининг 0,2 фоизи 
миқдорида қолиши ва минимал кадастр қиймати сақланишини назарда тутади. 
Солиқ миқдорининг кескин ўсишига йўл қўймаслик учун 2019 йилда 
ҳисобланган солиқ миқдорига нисбатан 

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish