Toshkent davlat pedagogika universiteti tabiiy fanlar fakulteti


Список использованных литератур



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/183
Sana01.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#624787
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   183
Bog'liq
50996 ТДПУ-ТЎПЛАМ -14.04.2020 (7)

 
Список использованных литератур: 
1. Гигиенические аспекты среды обитания и здоровья населения. 
Сборник научных трудов. Пермь, 1997.
 
2. 
Двинских С.А., Зуева Т.В.
Экологические проблемы городских 
территорий (на примере г. Березники) // География и регион: материалы 


153 
международной научно-практической конференции / Перм. ун-т. Пермь, 
2002. С. 17–23.
 
3. 
Кожеватов Е.Д., Савельева Л.Ю.
Экологические условия и 
заболеваемость населения г. Казани // География и регион: материалы 
международной научно-практической конференции / Перм. ун-т. Пермь, 
2002. С. 125–129. 
 
ЭКОЛОГИК ХАВФСИЗЛИК МУАММОЛАРИ ВА УНИ ҲАЛ 
ҚИЛИШ ЙЎЛЛАРИ 
Сафарова С.О., Муродова Ж. (ТДПУ) 
 
Экологик хавфсизлик муаммоси аллақачонлар миллий, регионал 
доирадан чиқиб глобал муммолар даражасига кўтарилди. Инсон ва табиат 
аниқланган қонунлар асосида ўзаро фаолият кўрсатади, унга эътибор 
бермаслик экологик ҳалокатга олиб келади. Бир неча минг йиллар давомида 
инсон фаолияти натижасида табиатта анчагина зарар етди. 
Ишлаб чиқариш, транспорт, энергетика, саноат, қишлоқ хўжалигининг 
ривожланиши натижасида инсониятнинг атроф муҳитга таъсири кучайиб 
бормоқда. Ҳар йили миллионлаб тонна қаттиқ ва газ ҳолидаги чиқиндилар 
атроф муҳитга ва сув ҳавзаларига чиқариб ташланмокда. Бунинг натижасида 
тупроқ, сув, атмосфера ҳавосида турли заҳарли ва чиқинди моддалар микдори 
ортиб кетмокда. Бугунги кунда экологик мувозанатнинг бузилиши билан 
боғлиқ атмосфера ҳавосида тирик табиат учун заҳарли моддалар микдорининг 
ортиб кетиши, озон қатламининг емирилиши, тупроқнинг ифлосланиши 
натижасида ер унумдорлигининг пасайиши, заҳарли химикатлар миқдорининг 
ортиб кетиши, шўрланиш, сув ҳавзаларининг ифлосланиши натижасида 
ичимлик суви танқислиги, ноёб сув ўсимлик ва ҳайвонларининг йўқолиб 
кетиши, турли юқумли касалликларнинг тарқалиши экологик кризисни 
келтириб чиқармокда. 
Қишлоқ 
хўжалиги 
маҳсулотларини 
етиштиришда 
заҳарли 
химикатлардан фойдаланиш, ерга турли кимёвий ўғитларни меъёридан ортиқ 
солиш, саноат чикиндиларини йўқ қилиш мақсадида ерга кўмиш натижасида 
тупроқ ва ернинг заҳарли моддалар ва чиқиндилар билан ифлосланиши юзага 
келмоқда. 
Айниқса, пестицидлардан фойдаланиш ва уларни қишлоқ хўжалигида, 
ўрмончиликда ҳаво транспортлари ёрдамида сепиш атроф муҳитнинг кенг 
кўламда ифлосланишига олиб келади. Улар атмосферада узоқ масофаларга 
тарқалади, шунингдек, сув орқали дарё

кўллардан ўтиб, дунё океанларида 
тўпланади. Энг хавфлиси шундаки, улар экологик озиқ занжири орқали тупроқ 
ва сувдан ўсимликларга, ҳайвонларга ва қушларга, озиқ ва сув билан одам 
организмига ўтади. Натижада, биосферада жуда катта ўзгаришларнинт юзага 
келишига сабаб бўлмокда. 
Тоғ-кон ишлари ва
 
инсон омили натижасида ер юзасининг ҳалокатли 
чўкиши, кўчки, ўпирилиш ҳодисалари юз беради. Ҳозир республикамизда 


154 
кўплаб кон-руда саноати корхоналари мавжуд. Республикада мис, қўрғошин 
ва рух конлари асосида ишловчи кон-металлургия комбинати ишламоқда. 
Бухоро, Қашқадарёда газ
 
конлари, Оҳангарон, Шаргун кўмир конлари ишга 
туширилган. Булар ўз навбатида мамлакатимиз аҳолисининг турмуш 
шароитини яхшилашта хизмат килиш билан бирга тирик организмлар ҳаёт 
фаолиятига маълум бир хавф солувчи (ҳалокатли чўкиши, кўчки, ўпирилиш 
ҳодисаларининг юз бериши) манбалари ҳамдир. 
Сувдан фойдаланишда, қишлоқ хўжалигини кимёлаштиришда йўл 
қўйилган хатоликлар туфайли ерларнинг табиий чўлга айланиши, шўрланиш, 
ичимлик суви сифатини бузилишига олиб келмоқда. 60- йилларнинг 
бошларида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши катта шаҳарлар ва саноат 
марказларида локал муаммо ҳисобланган бўлса, ҳозирги кунга келиб глобал 
муаммога айланди. Инсонларнинг хўжалик фаолияти натижасида ҳаво муҳити 
турли газлар (карбонад ангидрид, олтингугурт икки оксиди, азот оксиди), 
металлар ва чанглар билан ифлосланади. Ҳавонинг газ ва чанглар билан 
ифлосланиши кўпроқ ишлаб чиқаришга ихтисослашган туманларда 
кузатилади. 
Ҳозирги кунда Тошкент ва Фарғона вилоятларининг саноат районлари, 
Навоий вилоятлари энг ифлосланган жойлардир. Андижон шаҳрида ҳавонинг 
заҳарли моддалар билан ифлосланиши 24,62% ни ташкил этади. Олмалиқ 
шаҳрида ҳавонинг олтингугуртли газ билан ифлосланиши, Тошкент вилояти 
ҳудудида ёғадиган ёғингарчиликда сульфат кислотаси юқори бўлиши 
кузатилган. Ҳавонинг ифлосланиши атмосфера таркибидаги табиий газлар 
концентрациясининг 
пасайишига 
олиб 
келиши 
мумкин, 
масалан 
стратосферадаги озон қатлами емирилади.
Атмосфера - бу ернинг термостатик ва радиацион ҳимоя қобиғидир. 
Атмосферанинг юқори катламларида ер қобиғидан 15-50 км. баландликда
кислород ва озон қисқа тўлқинли радиацияларни қабул қилади. Булар ультра 
бинафша нурлар, рентген, ва гамма-нурлар бўлиб, улар кўпроқ физик табиати 
жиҳатдан инсонларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. 
Экологларнинг фикрича, стратосферада озон миқдорининг 5% га пасайиши ер 
юзасида ультрабинафша нурларнинг 7,5-15% га ортишига сабаб бўлади ва 
терининг рак билан касалланишини 10 мартагача орттиради. Ҳозирги кунда 
хлорфторметанлар (фреонлар) дан кенг фойдаланиш туфайли ҳамда азотли 
ўғитлар, авиация газлари, атом бомбаларини портлатишлар атмосферада 
етарли миқдорда озон тўпланишига имкон бермаяти ва натижада озон қатлами 
емирилиб боряпти. Шу сабаб планетамизда ультрабинфша нурларнинг тирик 
организмларига салбий таъсири кузатилмокда. 
Қишлоқ хўжалигида кимёвий ўғитлардан интенсив фойдаланиш, саноат 
чиқиндиларини сувга ташланиши натижасида 21 асрнинг долзарб 
муаммоларидан бири - сув ҳавзаларининг ифлосланиши юзага келди. Бундай 
вазиятлар ер шарининг гоҳ у, гоҳ бу чеккасида содир бўлиб турибди. Мисол 
учун, 1988 йилнинг ёзида планктон сув ўтларнинг зарарланиши «гуллаши» 


155 
Шимолий денгизда бир неча мил жойни қамраб олди ва то Балтикагача етиб 
борди. 
Саноат йилига 160 км3 оқава сувларини дарёларга ташлайди. Бу 
кўрсаткич дарёларнинг умумий сув миқдорининг 10 % ни, баъзи ривожланган 
мамлакатларда 30% ни ташкил этади. Дарёлардаги тоза сувларда йилдан йилга 
ҳар хил эриган моддалар ва бактерияларнинг миқдори ортиб бормоқда. 
Бугунги кунда ичимлик суви танқислиги муаммоси ҳам долзарб 
муаммолардан бири ҳисобланади. Охирги ўн йилликларда ичимлик сувининг 
ҳолати анча ёмонлашди ва ифлосланиш ҳолати давом этмоқда. Истеъмол 
сувларининг талаб даражасида тозаланмаслиги, аҳоли яшаш пунктига яқин 
сув ҳавзаларига турли чиқиндиларни ташлаш натижасида денгизда 
чўмиладиган одамларнинг соғлирига ва денгиз ҳайвонларининг қирилиб 
кетишига сабаб бўлмоқда. 
Ўзбекистонда йирик экологик муаммолардан бири ернинг юқори 
даражада шўрланиши ҳисобланади. Ернинг керагидан ортиқ даражада 
ўзлаштирилиши натижасида кўп миқдорда сувнинг сарфланиши, ер 
шўрланиши, ерга етарли даражада ишлов бермаслик, сизот сувларидан ер 
юзасига якин ерлардан фойдаланиш оқибатида шўрланиш даражасининг 
ортиб кетишига олиб келди.
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси 
айрим турларининг йўқолиб кетишига: табиий танланиш, яшаш учун кураш, 
иқлим ўзгаришлари, антропоген таъсирлар туфайли, атмосферада турли 
заҳарли моддалар концентрациясининг ортиб кетиши, тупроқ ва сув 
муҳитининг ифлосланиши сабаб бўлиши мумкин. 
Шунингдек, йирик ҳудудлардаги ўсимликларнинг нобуд бўлишига 
табиий ҳодисалар (ёнғинлар, вулқон отилиши, зилзила ва ҳ.к.), инсонларнинг 
хўжалик фаолияти таъсири сабаб бўлади. Ўзбекистон Республикасининг 
табиатни муҳофаза қилиш ва ундан оқилона фойдаланиш борасидаги асосий 
стратегик мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади: 
Аҳоли саломатлигини яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш; 
биосфера мувозанатини сақлаш; ижтимоий-иктисодий ривожланиш 
самарадорлиги ва барқарорлигини кўзлаган ҳолда табиий ресурслардан 
фойдаланиш, қайта тикланадиган табиий ресурслар ишлаб чиқариш ва 
истеъмол 
жараёнларининг 
мувозанатини 
сақлаш, 
тикланмайдиган 
ресурсларни ишлаб чиқариш, чиқиндиларни қайта ишлаш; регионал ва локал 
даражаларда табиатни қайта тикланиш хусусиятини тиклаш; табиатнинг 
дастлабки турлари ва уларнинг генофонди ландшафтларининг хилма-
хиллигини сақлаш, Орол муаммоси билан боғлиқ ҳалокатли экологик 
иқтисодий ва ижтимоий аҳволни яхшилаш, Орол денгизини сақлаб қолиш 
мақсадида аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш. 
Орол бўйи аҳолисини меъёр талаблари даражасидаги санитар 
шароитлар билан таъминлаш учун Марказий Осиё давлатлари билан 
биргаликда қисқа вақт ичида ягона сув хўжалиги сиёсатини ишлаб чиқиш 
ҳамда ҳар бир республиканинг Орол денгизига қуйиладиган суви, яъни Орол 


156 
бўйидаги барча табиий кўлларни сақлаб қолиш каби ишлар режалаштирилган. 
Орол денгизининг қуриши иқлим ўзгаришига ҳам сабаб бўлди. Қурғоқчилик 
туфайли иқлимнинг кескин континенталлиги ортиб кетди. Денгиз ва қуруқлик 
ўртасидаги ҳароратнинг ўзгариши, шамол тезлигининг ортиши, сувнинг 
тўлқинланиш ҳодисасини кучайтиришига олиб келди. Сут эмизувчи 
ҳайвонлар ва қушлар камайиб кетди, қуриган майдонлар хавфли 
касалликларни тарқатувчи кемирувчилар билан тўлиб бормокда. Орол 
бўйининг санитар эпидемиологик аҳволи оғирлашмокда. Агар ушбу 
муаммолар ҳал қилинмаса барча тирик организмларнинг ҳаёти хавф остида 
қолади. 
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг асосий йўналиши шаҳар ва 
аҳоли яшайдиган пунктларда атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш
шунингдек санитар-гигиеник қоидаларга риоя қилиш, бунинг учун 
республикамизнинг барча ҳудудларида атмосферага чиқадиган чиқиндиларни 
камайтириш, кам чиқиндили технологияларни яратиш, чанг тўпловчи ва 
тозаловчи янги қурилмаларни яратиш ва уларнинг ишлаб чиқариш 
самарадорлигини ошириш, эскирган қурилмаларни янгилаш ва бошқалар. 
Экологик фавқулодда вазиятларнинг келиб чиқиш сабабларини 
ўрганиш, уларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида 
амалиётга жорий этиш, аҳолининг экологик саводхонлигини ошириш 
экологик мувозанатни яхшилашнинг энг самарали усуллари ҳисобланади. 

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish