147
конференция материаллари тўплами, 2-4 май
, pp. 14-15 бет, 2019.
[3] Рашидов. Ю К.. Рашидов.К. Ю.Ш Каршиев, “Разработка
способов
защиты самодренируемых гелиоустановок от гидравлических ударов
при пуске и остановке циркуляционных насосов.,”
//2019 yilning 29-30
mart kunlari Farg’ona politexnika institutida “Muxandislik Kommun.
loyihalash, qurish va foydalanishda Innov. texnologiyalar” mavzusidagi Resp.
miqyosidagi ilmiy-texnik anjumani.
, pp. 69-72 бет., 2019.
АЙДАР-АРНАСОЙ КЎЛЛАР ТИЗИМИГА ТУТАШ
ЛАНДШАФТЛАРНИНГ ЭКОЛОГИК ҲОЛАТИНИ
БАРҚАРОРЛАШТИРИШДА МОНИТОРИНГ ТИЗИМИНИ РОЛИ
Сабирова Н.Т. (СамДУ)
Бугунги кунда Айдар-Арнасой кўллар тизимига туташ бўлган
ҳудудларда ландшафт компонентларини кузатиш учун мониторинг тизимлари
мавжуд. Жумладан, иқлим кўрсаткичлари 6 та (Жиззах, Нурота, Янгиқишлоқ,
Қўшработ, Дўстлик) станцияда мониторинг қилинади. Кўл атрофидаги
агроирригацион ландшафтлардаги тупроқ шўрланиши, ер ости сувларининг
сатҳи ва минерализацияси, улардаги кимёвий ўзгаришлар каби масалаларни
Сирдарё ва Зарафшон ҳавза бошқармаси томонидан мониторинг қилади.
Ундан ташқари, кўлга туташ ландшафт
компонентларидаги сифат ва
биохилма-хилликдаги ўзгаришларни Жиззах вилояти Экология ва атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси
ҳамда Самарқанд вилояти Экология ва
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Самарқанд, Жиззах, Навоий
вилоятлари биохилма-хиллигини муҳофаза қилиш ҳамда табиий ҳудудлардан
фойдаланиш ва уларни назорат қилиш инспекцияси томонидан мониторинг
қилинади.
Бу каби мониторинг тизимлари яхши албатта, ландшафтлардан оқилона
фойдаланишни таъминлайди. Лекин, жамият ва табиат муносабатлари ўзаро
жадаллашиб бораётган ҳозирги даврда ландшафт экологик ҳолати
мониторингини кенгайтириш, кузатиш структурасини бироз ўзгартириш
заруриятлари келиб чиқмоқда.
Бугунги кунда «Табиат- жамият- хўжалик» тизими билан боғлиқ бўлган
кўплаб
муаммоларнинг
ечимини
топишда
масофавий
зондлаш
маълумотларидан фойдаланилмоқда (Bogaert, Hong, 2004; Newton, et al., 2009;
Franklin, et al., 2000). Сўнгги 48 йил ичида (1972
йилда Landsat сунъий
йўлдоши ишга туширилган) масофадан туриб зондлашнинг ҳаво орқали
кўриш тизимлари, жуда юқори фазовий пикселлар сони ва гипер спектриал
қобилиятлари сезиларли даражада яхшиланди (Vina, et al., 2004). Landsat
сунъий йўлдошининг атроф-муҳитнинг мониторинг қилиш бўйича кўпгина
индекслари мавжуд. Индекслар маҳаллий, минтақавий ҳамда глобал даражада
атроф-муҳитни табиий, кимёвий ва биологик таркибий қисмларининг
ҳолатидаги ўзгаришларини ўлчайдиган қиймат ҳисобланади. Шу билан бирга
148
индекслар, табиатдаги турли ўзгаришларнинг инсон ҳаёти хавфсизлигига ва
табиий экотизимларга таъсирини баҳолашга имкон беради.
Сунъий йўлдош тасвирларининг
техник имкониятлари ГАТ
технологияси билан биргаликда ландшафтларнинг экологик ҳолатини таҳлил
қилиш учун идеал комбинация бўлиб хизмат қилади. Масофавий зондлашдан
фойдаланиб мониторинг қилиш параметрларига қуйидагилар киритилган:
Ердан фойдаланиш, суғориладиган майдонларнинг ҳажми, ўсимликлар
зичлиги ҳосилдорлик ва ҳоказо.
Ландшафт экологик ҳолатни масофавий зондлаш орқали бир қанча
радиометрик индекслар қўлланилмоқда. Мамлакатимиз ҳудудларини сунъий
йўлдош таъсвирлари орқали мониторинг қилишда энг кўп қўлланилган индекс
NDVI ҳисобланади. Аммо, NDVI индексининг ҳар хил ташқи таъсирларга
мойил эканлиги, айниқса атмосфера қаршиликларига сезгирлигининг
пастлиги учун, альтернатив индекс сифатида EVI (
Enhanced vegetation index
)
ўсимликларнинг кенгайтирилган вегетацион индексини қўллаш мумкин.
EVIда суткалик
маълумотлар билан бирга, булутсиз кунлардаги ойлик, шу
билан бирга кетама-кетликдаги кунлик ва кўп йиллик маълумотни таҳлил
қилиш мумкин. EVI, NDVI га нисбатан хлорофилни сезувчанлиги ўта юқори.
Паст биомассали ҳудудларда ҳам ўсимликларни ўта юқори сезувчанлик билан
мониторинг қилади. EVI турли атмосфера қаршиликларига (аэрозол) ўта
чидамли оптимал индекс ҳисобланади.
Биз тадқиқот ишимизда ландшафтларни мониторинг қилиш жараёнида
EVI-Ўсимликларнинг кенгайтирилган индексидан фойдаландик ва 1-расмда
Landsat EVIда мониторинг қилиш жараёнини кўрсатдик.
Мониторинг вақтида, баҳор фаслининг бошидан бошлаб, кўлга туташ
суғориладиган ерларнинг вегетацияли майдонлари мониторинг қилинди. Бу
давр Landsat EVIнинг вақт сериясида 6 март-7 апрель ойларини яъни бир ой
давомидаги ҳолатни кўрсатади.
Мониторинг натижасида, бу вақтда
суғориладиган ерларда вегетацияли майдонлар кам кўринган. Кузатувлар
мобайнида суғориладиган ерларда вегетацияли майдонлар юқори бўлган давр
12 июль-13 август ойлари эканлигини кўришимиз мумкин. Июль-август
ойлари суғориладиган ерларни мониторинг қилиш учун оптимал давр
эканлигини аниқладик ва шу вақтдаги деҳқончилик
майдонларининг
деградация жараёнини таҳлил қилдик. Ажратиб олган ҳудудимизда
деградация жараёни Landsat EVI +1,0 деградацияланмаган майдондан -0,25
гача яъни кучли деградацияли майдонларгача эканлиги аниқланди.
150
Кўл ва унга туташ агроирригацион ландшафтлар ўзаро алоқадор бўлиб,
кўл атрофида оптимал муҳит яратиш ва ландшафтларини барқарор сақлаш
учун кўлга туташ агроирригацион ландшафтлардаги рўй бераётган
муаммоларни ечимини топиш муҳим ҳисобланади. Ушбу ечимларни топишда,
масофавий зондлаш Landsat сунъий йўлдошининг вегетацион индекслари
EVI-(
Enhanced vegetation index
), NDWI- (Normalized difference water index),
SAVI-(
Soil adjusted vegetation index
), ARVI-(
Atmospheric resistance vegetation
index
) билан мониторинг қилиш тавсия этилади. Кўлга туташ агроирригацион
ландшафтларни ушбу индекслар ёрдамида мониторинг қилиш келажакда
суғориладиган ерлардан тўғри ва интенсив фойдаланишни таъминлайди.
Умуман, Айдар-Арансой кўллар тизимига туташ бўлган ландшафтлар ва
уларнинг компонентларини масофавий зондлаш орқали турли индекслардан
фойдаланиб мониторинг қилиш, табиий географик комплексларда юз
бераётган ҳар қандай геоэкологик вазиятларни олдини олишдаги энг қулай
ечимни топишда ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: