93
руҳида тарбиялашда кенг имкониятларга эга. Чунончи, ўқувчилар географик
муҳитни ўрганиш орқали табиатдаги географик жараёнлар ва
табиат билан
жамият ўртасидаги ўзаро алоқадорлик моҳиятини тушуниб етадилар. Ўқувчи
назарий дарсларда олган билимлари, амалий ва мустақил ишларни бажариш
жараёнида табиатдаги ҳодиса ва жараёнларни кузатиш кўникмасига эга
бўлишади.
География дарслариида “Йўналиш азимути ва масофани ўлчаш”,
“Жойнинг топографик планини тузиш”, “Об-ҳаво ва иқлим” каби мавзуларни
бевосита дала шароитида ўрганиш орқали ўлка ҳақидаги билим ва
кўникмаларни янада такомиллаштириш мумкин. Бундан ташқари, курс
сўнггида “Ўзингиз яшайдиган жой” мавзусини киритилганлиги ўлкашунослик
тамойилининг аҳамиятини ошириб, ўқувчига ўз ўлкасини батафсил ўрганиши
учун замин яратган.
Материклар ва окенларнинг табиий географик тавсифини ўрганиш
жараёнида ўлка материаллари билан боғлаб ўтиш мақсадга мувофиқ. Ҳар бир
материк ва ундаги табиий географик ўлкаларнинг географик ўрни, иқлими,
тупроғи, ўсимлик ва ҳайвонот олами каби маълумотлар жонажон ўлкамиз
билан қиёслаб ўтилса ўқувчиларга тушунарли бўлади. Қолаверса,
материкларнинг рельефи, геологик тузилиши, фойдали қазилмалари, сувлари,
шунингдек табиат зоналари ва табиий географик ўлкалари ҳақидаги мавзулар
ўлка ҳақидаги билимларга қиёслаб ўтилса, таълим мазмуни янада самаралироқ
бўлади. Методист олима Л.М.Панчешникованинг фикрича, “ўқувчи учун
мавҳум ҳисобланган ҳар қандай географик термин ёхуд тушунча ўлка деб
аталувчи призмадан ўтказилса, унинг мазмуни анча ойдинлашади”- деб
таъкидлаган эди [2].
Мустақилликдан сўнг ўқув дастурларида ўлкага
доир географик
маълумотлар кўлами кескин оширилди. Жумладан, География ўқув дастурида
“Ўрта Осиё табиий географияси” ва “Ўзбекистон табиий географияси”
курсларини ўрганишга 34 соатдан ажратилиши географик ўлкашунослик
имкониятларни янада кенгайтирди.
Ўзбекистон географиясига доир мавзуларни ўзлаштиришда вилоят,
шаҳар ва ҳатто ўз тумани географиясини ўрганиш учун соатлар ажратилиши
назарда тутилган. Мазкур ҳолат мустақилликнинг шарофати бўлиб, бундан
илгари ҳеч қачон мактаб дастурларида ўлкашуносликка бунчалик катта соат
ажратилмаган эди. Мазкур курсда жонажон ўлкамизнинг табиий ресурслари,
аҳолиси ва меҳнат ресурслари, хўжалик тармоқлари,
мамлакат миллий
иқтисодиётидаги аҳамияти нуқтаи назаридан таҳлил қилинади. Курснинг
якунидаги ўқув сайри ўқувчиларда ўлка ҳақидаги билимларни янада
бойитишга кенг имконият яратган.
“Дунё табиий ресурслари”, “Жамият ва табиатнинг ўзаро алоқадорлиги
ва таъсири”, “Атроф-муҳитнинг ифлосланиши” каби мавзуларни ўрганишда
ўлка материаллари билан таққослаб ўрганиш яхши натижа беради.
Географик ўлкашуносликнинг ўқувчи ёшлар
тарбиясига самарали
таъсирини таъминлаш ўқитувчидан юксак маҳоратни талаб қилади. Ўқитувчи
94
географик ўлкашуносликка доир маълумотларни ўқувчилар онги ва қалбига
сингдириши энг аввало самарали ва замонавий таълимий усул ва методларни
қўллашига тўғри келади. Ўлка ва унинг бетакрор табиати ҳақида ўқувчиларга
билим, кўникма ва малакаларни шакллантиришда оғзаки баён қилиш
усулининг аҳамияти катта. Қуйи синф ўқувчиларига оғзаки баён қилишнинг
энг содда усулларидан бири ҳикоя ҳисобланади. Ўқитувчи ўлка ҳақидаги ўз
ҳикоясини қанчалик таъсирчан ва қизиқарли баён этса у шунчалик самарали
бўлади. 5-синфда “Ер юзи рельефининг асосий шакллари” ёки “Об-ҳаво ва
иқлим” мавзуларини ҳикоя тарзида тушунтириш мумкин.
Географик
ўлкашуносликда
табиий
ва
ижтимоий-иқтисодий
жараёнларни кузатиш анча самарали ва яхши натижали усул ҳисобланади.
Ўқувчиларда фенологик кузатишлар олиб бориш малакасини шакллантириш
зарур. Ўқувчиларни доимий равишда об-ҳавони, сув ва шамол таъсиридаги
ўзгаришларни кузатиш, атроф - муҳитдаги табиий ҳамда иқтисодий-ижтимоий
ўзгаришларни кузатиб боришга ўргатиш лозим. Ўқув сайрлари давомида
кузатишни ташкил этиш алоҳида аҳамиятга эга. Булар ўз навбатида ўқувчи
ёшларни географик саводхонлигини оширишга ёрдам беради. Қачонки дарс
жараёни ҳаётга, ўлкашунослик маълумотларига боғлаб ўтилса, у ўқувчилар
учун жуда қизиқарли бўлади. Шу сабабли ҳар бир дарс жараёнида табиат ва
унинг
компонентларига, хусусиятларига эътибор қаратилда ўқувчилар
қизиқишининг янада ортишга сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: