Toshkent davlat pedagogika universiteti tabiiy fanlar fakulteti



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/183
Sana01.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#624787
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   183
Bog'liq
50996 ТДПУ-ТЎПЛАМ -14.04.2020 (7)

Тадқиқот методлари
– чин, ишончли геоэкологик билимлар 
олиш ва аниқ илмий натижаларга эришиш усулларидир. Бошқача айтганда, 
метод
(юнонча – тадқиқот ёки билиш йўли) – бирор мақсадга эришиш йўлида 
илмий билимлар тизимини яратиш ва асослаш ёки фаолиятни назарий ва 
амалий жиҳатдан ўзлаштириш усуллари мажмуи. Ҳар бир методда ўзига хос 
билиш имконияти мавжуд бўлади. Ҳеч бир метод исталган объект ёки 
жараённи турли томонидан ўрганишга яроқли бўла олмайди. Турли хил 
методлар объектнинг у ёки бу қиррасини, айрим жиҳати ёки хусусиятини
муҳим қонуниятларини очишга имкон беради.
Геоэкологик тадқиқот методларининг ўзаро яқин ва мантиқий 
боғлиқлигида ўзига хос 
методлар тизими
шаклланган. Тадқиқотчи 
белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда бу тизимдаги у ёки бу тадқиқот 
методларини танлайди. Геоэкологик тадқиқот методларининг ягона бир 
хиллашган таснифи мавжуд эмас. Тадқиқотчининг нуқтаи назари ва маълум 
давр ичида такрорланиб турадиган иш жойлари бўйича 
экспедиция
(илмий 
сафар) методи, 
стационар
(кўчмас асосли) метод, 
камерал
(тўпланган 
материалларни махсус хона ёки лаборатория шароитида илмий ишлаш) 
методи, 
лаборатория
методи ва 
масофавий 
(бевосита алоқасиз) метод 
фарқланади.
Геоэкологиядаги барча 
хусусий геоэкологик методлар 
шаклланиш тарихи 
ва қўлланиш тажрибасига кўра анъанавий, янги (замонавий) ва энг янги 
(истиқболли) методлар гуруҳига бўлинади. 
Анъанавий методлар гуруҳи
анчадан бери қўлланиладиган қиёсий, 
тарихий, адабий ва харита тузиш методларини ўз ичига олади.
Қиёсий метод 
нисбатан қадимий бўлиб, геоэкологик ахборот оқимидан 
асосий ва аниқ маълумотларни танлаб олишга имкон беради. Таққослаш йўли 
билан объект ва жараёнларнинг умумийлиги, ўхшашлиги ва фарқлари 
аниқланади. 
Тарихий метод 
моҳияти ўрганилаётган объектнинг асосий тавсифида ёки 
уни шакллантирувчи омиллар ўртасида рўй берган табиий ва техноген 
ўзгаришлар ҳолатини таққослашдан иборатдир. Табиий муҳит тараққиётини 
башорат қилишда фойдаланиладиган палеоботаник, палеозоологик, 
палеогляциологик методлар тарихий метод турлар ёки кўринишлари 
ҳисобланади. 
Адабий метод 
геоэкологияда, айниқса, назарий ишларни бажаришда кенг 
қўлланилади. Ҳар бир тадқиқотчи бу методдан фойдаланади, чунки у тадқиқот 
мавзуси бўйича адабиётларни батафсил ўрганишга, бошқа олимлар 
тажрибасидан уларни такрорламасдан фойдаланишга ва илмий муаммолар 
ечимига ўз ҳиссасини қўшишга мажбур қилади. 
Маълумки, дастлабки хариталар қадим замонларда пайдо бўлган. 
Хариталар билан бир вақтда 
харита тузиш методи
ҳам шаклланган. Бу 
методнинг моҳияти мавжуд вазиятни баҳолаш учун географик ва экологик 
хариталар тузиш ҳамда уларни ўрганишдан иборатдир. 


84 

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish