Foydalanilgan adabiyotlar ro’yxati
1. G.Shaxmurova, I.Azimov, U.Raxmatov Biologiyadan masalalar va mashq yechish.
O’quv qo’llanma “Sano-standart” nashriyoti. Toshkent-2017 y.
3. B.Aminov, T.Tilavov, O.Mavlonov. Odam va uning salomatligi. Umumiy o‘rta ta’lim
maktablarining 8-sinfi uchun darslik. “O‘qituvchi” nashriyot-matbaa ijodiy uyi.
Toshkent -2019 y.
82
4. Р.Д. Маш, А.Г.Драгомилов. Биология. Человек. Рабочая тетрадь №1. Москва.
Издательская центр “Вентана -граф” 2007.
ГЕОЭКОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ
ВА ТАДҚИҚОТ МЕТОДЛАРИ
Собиров Э.О. (ТДПУ)
Табиат ва инсоният ўртасидаги мураккаб ўзаро муносабатларни мукаммал
ўрганиш мақсадида геоэкологик тадқиқотлар олиб борилган. Илмий
муаммоларни ўрганишда тадқиқотчилар амал қиладиган ёки қандайдир
назария, таълимот, фанда асос қилиб олинган асосий қоидалар (нуқтаи назар
ёки
қарашлар).
Геоэкологик
тадқиқотнинг
асосий
тамойиллари
қуйидагилардан иборат: экологик, географик (мажмуий), минтақавий,
тарихий-генетик, тузилмали-тизимли, тизимлар иерархияси, табиатни
муҳофаза қилиш тадбирларининг мувофиқлиги ва ш.к.
Экологик тамойил
асосини геоэкотизимдаги организмларнинг ҳолатини
ҳисобга олиш, турли хил экологик омилларнинг биотага таъсирини баҳолаш
ташкил қилади.
Географик (мажмуий) тамойил
барча географик таркибий қисмларнинг
бирлиги ва улар ўртасидаги ўзаро муносабатларни ҳисобга олади.
Минтақавий тамойил
маҳаллий ўзига хос геоэкологик шарт-шароитларни
ҳисобга олишга қаратилган бўлади.
Тарихий-генетик
тамойил
географик
таркибий
қисмлар
ва
геоэкотизимларнинг генезиси (келиб чиқиши) ҳамда ривожланиш
босқичларини ҳисобга олишни назарда тутади.
Тузилмали-тизимли тамойилда
тизим ва унинг тузилмаси, ишлаш
(фаолият кўрсатиш) ва ривожланиш суръати каби жараёнлар тадқиқот объекти
сифатида намоён бўлади.
Геоэкологик тадқиқотларнинг ҳудудий асоси
ландшафт харитаси
ҳисобланади, шу сабабли ҳудуднинг ландшафт тузилмаси, унинг ўзгариш
суръати ҳар қачонгидан ҳам батафсил ўрганилади.
Геоэкологик ёндашувлар ва тамойиллар, биринчидан, юзаки (сохта)
бўлмаган ҳақиқий муаммоларни ажратиб олишга, уларни ҳал этиш режаси ва
методларини тўғри белгилашга, иккинчидан, энг муҳим геоэкологик
муаммолар мажмуини яхлит ва диалектик бирликда таҳлил қилишга, уларнинг
бир-бирига босқичли бўйсунишини аниқлашга, учинчидан, объектив
геоэкологик билимлар олишга ва баъзи якка устуворлик қолипларидан
қутулишга имкон беради.
Геоэкологик жараёнлар ва ҳодисаларни ўрганиш, қонун ва қонуниятларни
аниқлаш эҳтиёжи геоэкологик илмий тадқиқот ўтказиш заруриятини келтириб
чиқаради. Бундай изланишларда қўйилган мақсадларга мувофиқ
фундаментал
ва
амалий
геоэкологик тадқиқотлар фарқланади. Геоэкологик тадқиқотлар
ўзига хос методлардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади, яъни керакли
геоэкологик ахборотни олиш учун турли хил
тадқиқот методлари
83
қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |