Toshkent davlat pedagogika universiteti tabiiy fanlar fakulteti



Download 4,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/183
Sana01.06.2022
Hajmi4,66 Mb.
#624787
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   183
Bog'liq
50996 ТДПУ-ТЎПЛАМ -14.04.2020 (7)

O
C
N
H




кабиларни мисол сифатида келтириш мумкин.
7) Кимёвий моддаларни илон ва бошқа маҳлуқлар шаклидаги 
парчаланиш маҳсулотларига айлантириш жуда узоқ тарихга эга. Кўпгина 
тадқиқотчилар бундай ажойиб ва бир қарашда ўта сеҳрли тажрибалари билан 
шуғулланганлар. 1865 йилда франциялик А.Руссиль симоб роданидининг 
қиздирилганда кўпчиб парчаланишини кузатган. Узоқ йиллар давомида 
фиръавн илонлари фақат симоб роданиддан тайёрлаб келинди. Бироқ бу 
тузнинг ўзи ва унинг парчаланиш маҳсулотларининг заҳарлилиги ҳар қандай 
газанданинг заҳри қотилидан қолишмас ва бундай тажрибаларни ўтказишнинг 
завқи саломатликка етказадиган зарари олдида ҳеч гап бўлмай қолар эди. Шу 
боисдан “заҳарсиз илонлар” яратиш борасида изланишлар давом этди. Ана шу 
соҳада қўлга киритилган айрим ютуқларда турли азотли бирикмаларнинг 
ҳиссаси ҳам мавжуд. 


76 
а) 10 г калий бихромат, 5 г калий ёки натрий нитрат ва 10 г шакардан 
иборат аралашма тайёрланади. Уни салгина намланади ва коллодий билан 
қориштирилади. Қоришмани шиша най ичига зичлаб таёқча тарзида суғуриб 
олинади. Уни асбест тўр ёки ёнмайдиган бирор юзага қўйиб бир учидан ёқилса 
қорамтир илон ҳосил бўлади. Совугач эса у яшил рангга киради. Диаметри 
4мм бўлган таёқча секундига 2 мм тезликда ёнади ва унинг бўйи 10 марта 
узаяди. 
б) майдалаб туйилган қанд талқони ёки шакарни тенг миқдордаги 
аммоний нитрат тузи билан аралаштирилади ва тунука банкадаги қуруқ қум 
ичига кўмилади. Аралашма ичига 8-10 см узунликдаги магний лентасидан 
тайёрланган пилик туширилади ваунинг атрофи очиқ қолдирилади. Ёнаётган 
чўп ёрдамида пиликни ўт олдирилади. Пилик алангаси таъсирида аммоний 
нитрат парчаланади, қанд суюқланиб, кўмирланади ва кўп миқдорда газ 
ажралади. Бу газлар суюқланган ва қисман ёна бошлаган аралашмани 
кўпчитади. Қорамтир рангдаги қоришмадан сачраётган учқун “илон” шаклида 
ўсиб чиқади. 
в) қуруқ ёқилғи (“қуруқ спирт” яъни уротропин)нинг бир бўлаги 
(масалан, бир кулчаси)га аммиакли селитра (аммоний нитрат)нинг тўйинган 
эритмаси шимдирилади ва қуритилади. Бу иш бир– икки марта такрорланади. 
Кейин уни тигелга солиб ёндирилади. Аммоний нитратнинг парчаланиш ва 
ёқилғининг оксидланиш маҳсулотлари ёнаётган аралашмани қора рангли 
ғовак жисмга айлантиради. У илон шаклида бўй чўзади. Уни бошидан ушлаб 
букиш ва бураш мумкин. Агар қуруқ ёқилғининг таблеткаси куб шаклида 
кесилган бўлса “илон” яхшироқ ҳосил бўлади. 
г) бир оғирлик қисм аммоний нитратга мўл (3-8 ҳисса кўпроқ) аммоний 
бихромат тузини аралаштириб ёндирилса яшил рангли “илон” судралиб 
чиқади. Аралашманинг таркибидаги аммоний нитратнинг миқдорини 
кўпайтирилса илон секинроқ ҳосил бўлади. Умуман олганда, бу ҳилдаги 
илоннинг ўсиш тезлиги ўртача 0,5 см/сек га тўғри келади. 
Юқорида санаб ўтилган илонлар ҳосил қилиш тажрибаларининг 
негизида қуйидаги кимёвий ўзгаришлар ётади: 
O
H
CO
C
O
O
H
C
2
2
2
11
22
12
11
2
10
2




2
2
3
2
2
O
KNO
KNO


2
2
3
2
2
O
NaNO
NaNO


2
3
2
2
7
2
2
3
2
2
2
O
O
Cr
O
K
O
Cr
K



3
3
3
4
HNO
NH
NO
NH


O
H
O
N
NO
NH
2
2
3
4
2


2
2
2
2
4
12
6
2
6
6
9
N
O
H
CO
O
N
H
C




Реакция тенгламаларидан кўриниб турибдики, барча ҳолларда ҳам 
газлар ва газсимон моддалар (шу жумладан сув буғи ҳам) ҳосил бўлар экан. 
Улар “илонлар”нинг гавдасини кўтаришга хизмат қилади. 
Бундан ташқари бошқа кўпгина моддалар борки, уларнинг парчаланиши 
ҳам ҳажм кенгайиши эвазиги ва кўп миқдордаги газлар ҳосил бўлиши билан 
содир бўлади. Бундай моддаларнинг ҳар бири фирьавн илонлари тайёрлаш 


77 
учун “хомашё” бўла олади. Кальций глюконат, аммоний гидрокарбонат, мис 
гидроксикарбонат ва бошқа кўпгина моддалар шу жумладандир. 
“Азот гуруҳчаси” мавзусини чуқурлаштириб ўқитишда юқорида 
берилганлар каби маълумот ва материаллардан мавзуни чуқурроқ ўрганиш ва 
мустаҳкамлаш мақсадида ўқувчиларга мустақил иш ва жорий назорат топши-
риқлари, кейслар ҳамда тестлар тайёрлашда фойдаланиш тавсия этилади . 
Мавзуга оид ўзлаштирилиши қийин бўлган қўшимча маълумотлар ҳамда 
қизиқтирувчи саволларга жавобларни ўқувчилар Интернет тармоғида ишлаш 
орқали топишлари мумкин. Натижада, ўқувчи учун мавзуни кенгроқ ва 
чуқурроқ ўзлаштириш имконияти вужудга келади. Бу эса атрофда содир 
бўлаётган кимёвий жараёнларни янада мукаммал ўрганишга имкон беради.
“Азот гуруҳчаси” мавзусини чуқурлаштириб ўқитиш билан боғлиқ 
машғулотда ўқувчиларнинг билим олиш фаоллигини ошириш, мустақил ва 
эркин фикрлашга ўргатиш, мустақил ва ижодий ишлаш қобилиятларини 
ривожлантириш имкониятини яратишда турли ўқув-услубий, техник ва 
ёрдамчи воситалардан фойдаланиш, ўқувчиларнинг кичик гуруҳларда 
ҳамкорликда ёки якка ҳолда ишлашлари учун шароит яратиш ва шу орқали 
дарсда таълимий самарадорликка эришиш талаб этилади.
«Азот гуруҳчаси» мавзусини чуқурлаштириб ўқитишга оид дарсда 
ўқувчилар томонидан янги билимларни қай даражада ўзлаштирганликларини 
аниқлашда ўз-ўзини баҳолаш, ўзаро баҳолаш ва ўқитувчи томонидан баҳолаш 
амалга оширилиши мумкин. 

Download 4,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   183




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish