67
умумтаълим мактабларида география фанини ўқитиш ва ўқувчиларнинг
география фанига бўлган қизиқишларини ошириш муаммоси долзарб
муаммолардан бири ҳисобланади. Бизга маълумки, география фанининг
ўқитилиши ўқувчиларнинг Дунё ҳақидаги тасаввурларини кенгайишига,
юртимиздаги географик жараёнлар, воқеа ва ҳодисаларни, табиат ҳақидаги
билимларини бойитишга хизмат қилади.
Шундай экан, ҳар бир география
дарслари замонавий педагогик, ахборот ва инновацион технологиялардан
фойдаланиб ташкил этиш замонавий география ўқитувчисининг асосий
вазифаларидан бири ҳисобланади.
Бизга маълумки, Республикамиз ҳудудида истиқомат қилаётган ҳар бир
инсон аввало,
Ватан олдидаги, табиат олдидаги бурч ва мажбуриятларини
билишлари, табиатдан тежамкорона, режали фойдаланишлари, табиат
қонуниятларига амал қилиб яшашлари лозим бўлади. Ўқувчиларнинг ана шу
бурч ва мажбуриятларини англаб етишларига эришиш учун ҳар бир ташкил
этилган дарснинг сифат-самарадорлигини таъминлаши бугунги кун география
фани ўқитувчисининг зарурий бурчидир. Бугунги
кунда география фанини
ўқитишда ҳам таълим тизимига жорий этилган бир қанча интерфаол
методлардан фойдаланиш ва бу орқали ўқувчиларнинг билим, кўникма ва
малакаларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
География таълими жараёнида ўқитувчилар томонидан интерфаол
методларнинг ўринли, мақсадли, самарали қўлланилиши таълим олувчи
(ўқувчи, талабалар)да мулоқотга киришувчанлик, жамоавий фаолият юритиш,
мантиқий фикрлаш, мавжуд ғояларни синтезлаш, таҳлил қилиш,
турли
қарашлар орасидаги мантиқий боғлиқликни топа олиш қобилиятларини
тарбиялаш учун кенг имкониятлар яратади ҳамда уларнинг мустақиллик,
самимийлик, ўзаро ҳурматга асосланган муносабат ва ўзаро ҳамкорлик
туйғуларини ривожлантиради. Зеро, замонавий шароитда таълим
самарадорлигини
оширишнинг
энг
мақбул
йулларидан
бири-бу
машғулотларнинг интерфаол методлар ёрдамида ташкил этиш эканлиги
ҳаммамизга маълум. Интерфаол методларни ўз ичига олган таълим-таълим
жараёни иштирокчиларининг билим, кўникма, малака ҳамда муайян ахлоқий
сифатларни ўзлаштириш йўлида биргаликда, ўзаро ҳамкорликка
асосланган
ҳаракатни ташкил этишга асосланувчи таълим ҳисобланади.
География дарсларида замонавий педагогик технологиялардан
фойдаланиш ҳам географик билимларни, географик қонуниятларни тўлиқ
ўзлаштирган ўқувчи-ёшларни тарбиялашда катта ўрин эгаллайди. Дарсларда
педагогик технологиялардан фойдаланилганда ўқувчиларда ўқув-билиш
фаоллигини ошириш, уларда кичик гуруҳ ва жамоада ишлаш, ўрганилаётган
мавзу, муаммолар бўйича шахсий қарашларини дадил, эркин ифодалаш, ўз
фикрларини ҳимоя қилиш, далиллар билан асослаш, тенгдошларини тинглай
олиш , ғояларни янада бойитиш, билдирилган фикр-мулоҳазалар орасидан энг
мақбул ечимини танлаб олишга, рағбатлантириш имкониятига эга бўладилар.
Педагогик технология – таълим шаклларини оптималлаштириш
мақсадида ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш жараёнининг инсон салоҳияти
68
ва техник ресурсларни қўллаш, уларнинг ўзаро таъсирини аниқлашга имкон
берадиган тизимли методлар мажмуаси бўлиб, география
дарсларида улардан
мақсадли фойдаланиш ўқувчиларнинг билим салоҳиятларининг ошишига
ёрдам беради. Зеро, замонавий таълимни ташкил этишга қўйиладиган муҳим
талаблардан бири ҳам ортиқча рухий ва жисмоний куч сарф этмай, қисқа вақт
ичида юксак натижаларга эришишдир. Қисқа вақт орасида муайян назарий
билимларни ўқувчиларга етказиб бериш асосида маълум фаолият кўникма ва
малакаларни шакллантириш, фаолиятини назорат қилиш,
улар томонидан
эгаллаган назарий ва амалий билимлар даражасини баҳолаш ўқитувчидан
юксак педагогик маҳоратни, таълим жараёнига янгича ёндашувни талаб этади.
Хулоса қилиб айтганда, география дарсларида мавжуд интерфаол
методлар ҳамда педагогик технологиялардан мақсадли фойдаланиш
билимларни
Давлат
таълим
стандартлари
талаблари
даражасида
ўзлаштирилишига ҳамда ўқувчиларининг билимли, замон талабларига мос,
ақлий салоҳияти юқори бўлиб ривожланишлари учун замин яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: