210
миқдори буғдойнинг 3-кунида, арпа, сули, мош ва сояларнинг униш даврининг
7-кунида аниқланган (3).
Униш даврида липидларнинг перекисли оксидланиши ўсимликларни
антиоксидант системаларини холатини белгилувчи кўрсаткичдир.
Ишимизнинг асосий мақсади, антиоксидант хусусиятининг намоён
этувчи донли ва дуккакли ўсимликларнинг
униш даврида липидларнинг
перекисли оксидланишини аниқлашдан иборат. Тадқиқот объекти
буғдой,
арпа, сули, мош, соя. Тадқиқотларни буғдой, арпа, сули, мош, соя каби
ўсимликларнинг униш даврининг 1,3,5,7,9-кунларида олиб бордик.
Липидларнинг перекисли оксидланишини аниқлаш малон диалдегид ва
тиобарбитур кислоталар ўртасидаги
реакцияга асосланган, яъни юқори
температура ва кислотали pH муҳитида рангли триметин комплекcи хосил
бўлади. Комплекс 532 нм ўлчанади (5).
Олинган натижаларимиз шуни кўрсатдики, донли ва дуккакли
ўсимликларини униш даврларида липидларнинг перекисли оксидланиши
турлича эканлиги аниқланди.
Липидларнинг перекисли оксидланиши бошоқли буғдой ўсимлигининг
униш даврининг 1-кунида 12,14мкмол/г, 3-кунида 22,83мкмол/г ташкил этиб,
униш даврининг 5-кунида 10,64 мкмол/г, 7-9 кунларида 9,75 мкмол/г ни
ташкил этади. Бошоқли сули ўсимлигининг униш даврида липидларнинг
перекисли оксидланишининг энг юқори миқдори 7-кунда аниқланиб, у 25,199
мкмол/ни ташкил этади. Липидларнинг перекисли оксидланиши сулини униш
даврининг 1-кунида 11,484 мкмол/г, 3-кунида 13,568 мкмол/г, 5-кунида 23,15
мкмол/г, 7-кунида 25,199 мкмол/г, 9-кунида 13,322 мкмол/г тенг бўлди.
Арпада эса бу кўрсаткич униш даврининг 5-кунида кузатилиб, у 26,787
мкмол/г тенг бўлди. Арпанинг униш даврининг
кейинги кунларида уни
миқдорини камайганлигини кузатдик.
Ундирилган дуккакли ўсимликлар: соя ва мошнинг униш даврларида
липидларнинг перекисли оксидланиши униш даврининг 5,7,9-кунларида
мошга қараганда липидларнинг перекисли оксидланиши сояда юқори
эканлиги кузатилди, 5-кунида 30,51 мкмол/г, 7-кунида 34,15мкмол/г, 9-кунида
24,83 мкмол/г ташкил этди. Ундирилган мошда эса бу кўрсаткич 7-кунда
кузатилиб, 27,09 мкмол/г ташкил этди.Донли ўсимликлардаги липидларнинг
перекисли оксидланишининг кўрсаткичи адабиётлардаги маълумотларга мос
келди (3).
Олинган натижаларимиз шуни кўрсатдики, донли ва дуккакли
ўсимликларнинг униш даврларида липидларнинг перекисли оксидланиши
турлича бўлиб, бошоқли ўсимликларнинг униш
даврларида липидларнинг
перекисли оксидланишининг энг юқори концентратцияси буғдойнинг 3-
кунида 22,83 мкмол/г, сулининг 7-кунида 25,19 мкмол/г, дуккакли
ўсимликларда соянинг 7-кунида 34,15 мкмол/г, мошнинг 7-кунида 27,09
мкмол/г ташкил этди. Маълумки, липидларнинг перекисли оксидланиши
ўсимликларнинг антиоксидант системасини белгилаб, унинг юқори даражада