205
даражада қондирилишига яна бир қадам бўлди. Ана шундай интродукцияси
ўрганилаётган ўсимликлардан бири Centranthus ruber (L.) ўсимлиги бўлиб,
унинг вегетатив ва генератив органларидан табобатда нерв системасини
тинчлантирувчи препаратлар тайёрлашда фойдаланилади. Centranthus ruber
Ўз Р ФА нинг “Ботаника” илмий-ишлаб чиқариш марказининг “Ботаника”
боғига
2001
йил
Новосибирск
Ботаника
боғидан
келтирилиб
интродукциялаштирилган. Айни дамда Centranthus ruber (L.)
нинг Тошкент
воҳаси шароитига мослашиш хусусиятларини ўрганиш, Ўзбекистон флораси
таркибига қўшиш ва ундан кенг миқёсда фойдаланиш ҳозирги куннинг
долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.
Centranthus ruber L.-Valerianaceae оиласига марсуб бўлган кўп йиллик
ўсимлик бўлиб, у ўзининг бир қатор морфобиологик хусусиятлари билан
оилага мансуб бошқа турлардан ажралиб туради. С.ruber Ўрта Ер
денгизи
атрофларида, Жанубий Американинг шимолий кенг баргли ўрмонларида, Алп
тоғларида, Европа давлатларидан Португалияда, Буюк Британияда, Испанияда
шунингдек, Жанубий Кавказ, Қрим ва Болтиқ бўйи мамлакатларида ҳам
тарқалган. Россияда ниҳоятда кам учраб, шимолий туманларида 3 та тури
ўрганилган. Асосан нам ерларда, ўрмон ёқаларида, ариқ бўйларида, буталар
орасида ва ўтлоқларда учрайди. Тоғли
шароитда, айниқса тошлар орасида
яхши ўсиши аниқланган. Бундан ташқари Европанинг йўл ёқаларида
манзарали ўсимлик сифатида ўсиши ҳақида маълумотлар бор. Унинг
тожбарглари асосидаги пихларнинг мавжудлиги номланиши учун асос
бўлган. Яьни,
грекча kentron-пих, anthos-гул деган маьноларни англатади.
Намсевар ўсимлик, лекин ҳаддан ташқари намлик миқдори ўсимликнинг
нобуд бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Ўсимлик поясининг баландлиги 50-
60-100 смгача бўлади. Илдиз системаси ўқ илдиз. Новдалар каудексдан
чиқади. 1 та туп ўсимликда 70-100 тагача новда бўлади. Новдасининг
кўндаланг кесиги юмалоқ шаклга эга. Новдасининг асосидан бошлаб барг
чиқаради. Барглари супротив жойлашган. Пастки ярусдаги барглари бандли,
юқори ярусга кўтарилган сари барглар ўтроқ баргларга айланади. Ҳар битта
новдадаги барглар сони 45-55 тагача бўлади. Яруслар бўйича барг рангида ҳам
фарқланади. Хусусан, пастки
ярусдаги барглар оч яшил, юқори ярусдаги
барглар эса тўқ яшил рангда. Кўп сонли майда, ширин ҳидли гулларнинг
диаметри 1 см атрофида. Гуллари 2 жинсли, зигоморф типида.
Асосан
тожбаргларининг ранги тўқ қизил, қизил, оч қизил, оқ, пушти, оч
пуштитусларда булади. Тожбаргларининг асосида пихлар ҳосил бўлган.
Гуллар новдада 17-20-метамердан бошлаб жойлашади. Тожбарглар хушбой
ҳидли, энтомофилл, яьни ҳашаротлар ёрдамида чангланади. Андроцейи битта
бўлиб, чанг ипи ниҳоятда узун бўлиб, гул ўрнига бириккан. Чанг ипининг учки
қисми йирик чангдон билан тугайди. Геницейи битта бўлиб, одатда, андроцей
билан деярли бир хил узунликда бўлади. Гуллари икки жинсли, бир уйли.
Тожбаргларидаги пихлар нектардон вазифасини ўтайди, яьни Centranthus ruber
асалширага бой ўсимлик бўлиб, ҳашаротларни ўзига жалб этади. Centranthus
ruberни гул формуласини шундай ифодалаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: