Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Владимиров Ю.А., Арчаков А.У. «Роль в биологических мембране» //
Мир. -М. 1972. -32с.
2.
Курганова Л.Н. «Перекисное окисление липидов – одна из возможных
компонент быстрой реакции на стресс» // М.: Вестник Нижегородского
университета им. Н.И. Лобачевского. Серия : Биология, 2001- 74-76с.
3.
Mirkhamidova P., Bobohonova D.B., Khuzhanazarow U.E., Isabekova M.A.,
Ziyamukhamedova S.A. “Ditermination of antioxide vitamin C during the period of
growth of grains and leguminous plants” European Science Reviev 2017 N 1-2p. 6-
8.
4.
Полесская О.Г. «Растительная клетка и активные формы кислорода» М.:
Университет. Книжный дом. 2007. -139с.
5.
Рогожин В.В. «Практикум по биологический химии» Санкт-Петербург.
– Москва – Краснодар 2017. – 255с.
6.
Рогожина Б.Т., Рогожин В.В. «Роль перекисного окисления липидов в
прорастании пшеницы» // Агроэкология. – Вестник Алтайского
государственного аграрного университета. №4 (102), 2013. -28-32с.
7.
Бурлакова Э.Б. и др. «Биооксиданты в лучевом поряжении
злокаственном росте. М. Наука. 1979г. -214с.
КАШНИЧНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ
Бўриева
Х.П. (ЎзРФА Зоология институти), Арабова З.З.
(Касби т. 13-мактаб)
Кашнич уруғининг таркибида 0,5 дан — 3,0 фоизгача эфир мойи бўлиб,
у асосан упа-элик саноатида ишлатилади. У бинафша, лимон, пиёзгул,
атиргул, марваридгул ва бошқа хушбўй ҳидли моддалар тайёрлаш учун
ишлатилади. Уруғи таркибида 18—22 фоиз мой бўлиб, у совун пиширишда,
тўқимачилик ва полиграфия саноатида ишлатилади. Уруғи нон ёпишда
шунингдек, килка (майда балиқ) ва селд балиғини маринадлашда ишлатилади.
Кимёвий усулда ҳайдаш йўли билан кашнич мевасидан эфир мойи
олингандан кейин қоладиган шрот чорва моллари учун тўйимли концентрат
озиқ ҳисобланади (1- кг шрот 0,69 озиқ бирлигига тенг бўлади). Кашнич яхши
асалчил ўсимлик.
Собиқ Иттифоқда кашнич экиладиган ерларнинг майдони 115 минг
гектардан ортиқ эди. У марказий вилоятларда, Украина, Волгабўйи ва
Шимолий Кавказда экилади. Уруғ ҳосили гектарида 10—12 с ни ташкил этади.
Бир йиллик, бўйи 30-70 см га етадиган ўт ўсимлик. Пояси
цилиндрсимон, майда қиррали, туксиз, ичи ковак, юқори қисми шохланган.
Барги оддий, қинли, туксиз, илдизолди барглари узун бандли, уч бўлакка
қирқилган, қирраси тишсимон кесилган, поясининг пастки қисмидаги
барглари қисқа бандли, икки бўлакка қирқилган, ўрта ва юқори қисмдагилари
212
эса бандсиз бўлиб, ипсимон икки-уч бўлакка ажралган. Барглари пояда кетма-
кет жойлашган. Гуллари майда, мураккаб соябонга тўпланган; гулкосачаси
беш тишли, мева билан бирга сақланиб қолади. Тожбарги бешта, пушти
рангда, оталиги 5 та, оналик тугуни икки хонали, пастга жойлашган. Меваси –
юмалоқ, қўнғир ёки сарғиш-кулранг, қўшалоқ донча.
Июнь ойидан бошлаб, августгача гуллайди, меваси август-сентябрда
пишади.
Do'stlaringiz bilan baham: |