Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма


Америка фонд биржасининг бозор қийматли индекси (АМЕХ



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

Америка фонд биржасининг бозор қийматли индекси (АМЕХ 
Маrket Value Index) 
Бу индекс Америка фонд биржасида ўз акцияларини котировка 
қиладиган 100 дан ортиқ компанияларнинг фаолиятини ўрганади (ўлчайди) 
ва тавсифлайди. 
NASDAQ миллий савдо тизими йиғма индекси 
(The NASDAQ National Market System Composity) Ушбу индекс 
биржадан ташқари бозорда савдо қилувчи компанияларнинг акциялари 
бўйича ҳисоблаб чиқарилади. NASDAQ индекси Миллий биржа дилерлар 
уюшмасини автоматик котировкалаш тизими учун ўрнатилган. У 3500 та 
компания акцияларининг қийматига асосланиб, ҳисоблаб чиқарилади. Бу 
индекс унинг ўз таркибий қисмлари бозор қиймати бўйича чамалаб 
ҳисобланган кўрсаткичдир. У дастлаб 1971 йил февралда ҳисоблаб 
чиқарилган бўлиб, ўша даврда 100 га тенг бўлган. 1984 йилдан NASDAQ 
саноат, транспорт, молия, суғурта компаниялари, банклар ва ҳ.к. ларнинг 
акциялари бўйича тармоқ индексларини чоп этади. 
"Уилшир – 5000" индекси (Wilshire 5000) 
Мазкур индекс "Уилшир ассошиейтс" компанияси томонидан ҳисоблаб 
чиқарилиб, Америка қимматли қоғозлар бозори тизимида чоп этиладиган энг 
таниқли (нуфузли) индексдир. У ўз таркибидаги қисмларга кирувчи барча 
акциялар бозор қиймати бўйича чамалаб ҳисоблаб чиқарилган бўлиб, Нью–
Йорк, Америка фонд биржаларида котировка қилинадиган, шунингдек, 
биржадан ташқари оборотда бўлган жами 5000 га яқин барча 
компанияларнинг акциялари қийматини акс этгаради. Уилшир–5000 индекси 


161 
1980 йил 31 декабрдан бошлаб миллиард долларда ҳисобланади. Бу индекс 
бўйича опционлар ва фьючерслар билан операциялар амалга оширилмайди. 
“Тошкент" Республика фонд биржасининг йиғма фонд индекси
Tashkent Aggregate Stock Exchange – Index (“TASIX” – “Tacикс”) 
2000 йилнинг бошида "Тошкент" Республика фонд биржаси (РФБ), 
"Тошкент" РФБ йиғма фонд индекси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиб, 
тасдиқлади 
ҳамда 
уни 
қимматли қоғозлар бозори фаолиятини 
мувофиқлаштириш ва назорат этиш маркази билан келишди. Бу индекс 
листинг, листингдан олдинги, листингдан ташқари секция (бўлим)лар, 
шунингдек, хусусийлаштирилган корхоналар акцияларини бирламчи 
жойлаштириш секциясида корпоратив қимматли қоғозлар билан тузилган 
битимлар нархлари асосида аниқланиб, фонд бозорининг ҳолатини 
белгилайдиган интеграл индекс ҳисобланади. "Тасикс"ни ҳисоблаб чиқариш 
савдо сессияси (савдо куни) якуни бўйича амалга оширилади, у таҳлил 
қилиш мақсадида хафта, ой, чорак ва йил учун ҳам ҳисобланиши мумкин. 
Уни аниқлаш учун индекс ҳисобланаётган йилда биржа савдо тизимида қайд 
этилган савдо сессияси бўйича расмий ҳисоботга кирадиган акциялар билан 
жорий савдо куни тузилган битимларнинг ўртача чамаланган нархларидан 
фойдаланилади. "Тасикс" қуйидаги формула билан ҳисоблаб чиқарилади: 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish