Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма


"Стэндард энд Пурз" индекси (The Standart and Poor’s)



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

"Стэндард энд Пурз" индекси (The Standart and Poor’s) 
Бу индекс "Стэндард энд Пурз" компанияси томонидан икки вариантда 
– 500 та компания акциялари бўйича ва 100 та компания акциялари бўйича 
ҳисоблаб чиқарилади ва чоп этилади. 
(S&Р 500) индекси биржа жорий йўналишларининг индикатори 
сифатида кенг қўлланади. У 1957 йили биринчи бўлиб амалга киритилган, 
500 та акция курсларига доир кенг маълумотларни ўзида бирлаштирган 
индекс эди. Доу – Жонс йикма индекси каби, "Стэндард энд Пурз" ҳам саноат 
тармоқлари бўйича майда сегментларга бўлиниб, алоҳида–алоҳида чоп 
этилади. Булар – 400 та саноат компаниялари, 20 та транспорт, 40 та молия ва 
40 та коммунал компаниялардир. Улар асосан Нью – Йорк фонд биржасида 
рўйхатга олинган (NYSЕда котировка қилинадиган барча чиқарилган 
акциялар бозор қийматининг 80 фоизини ташкил этади), Америка фонд 
биржасининг кичиқ қисми ва биржадан ташқари бозордаги компаниялардир. 
Доу – Жонс индексига нисбатан "Стэндард энд Пурз" – 500 янада аниқроқ ва 
айни йилда мураккаб индекс ҳисобланади, чунки унда нисбатан кўпроқ ком 
панияларнинг акциялари тақдим этилган бўлиб, бунинг устига компаниянинг 
ҳар бир акцияси акция эгаларида мавжуд бўлган барча акциялар қиймати 
катталигига қиёсланиб, чамалаб ҳисобланган. 
100 (S & Р 100) индекси ҳам "Стэндард энд Пурз" – 500 каби ҳисоблаб 
чиқарилади, аммо у Чиқаго опционлар биржасида опционлари рўйхатга 
олинган 
компанияларнинг 
акцияларидан 
таркиб 
топган. 
Мазкур 


160 
компанияларнинг кўпчилиги ўз акцияларини Нью – Йорк фонд биржасида 
ҳам котировка қилади. "Стэндард энд Пурз" – 100 индекси бўйича опционлар 
– Чи – каго савдо биржасида, фьючерслар эса, Чиқаго товар биржасида 
котировка қилинади. 
Нью – Йорк фонд биржаси йиғма индекси 
Бу индекс Нью – Йорк фонд биржасида сотиладиган барча акцияларни 
ўз ичига олади. Индекс ушбу акцияларнинг курс қиймати ҳаракатининг 
ўртача ҳисобланган кўрсаткичидир. Яъни моҳияти бўйича бу кўрсаткич Нью 
– Йорк фонд биржаси барча компаниялари акцияларининг, ҳар бир компания 
акцияларининг бозор қиймати, акцияларнинг бўлиниши, қўшилиши ва 
ютилиш омиллари эътиборга олиниб, ҳисоблаб чиқарилган ўртача нархини 
кўрсатади. У, шунингдек, тармоқларнинг саноат, транспорт, коммунал 
турлари бўйича бўлинади. Бундан ташқари, телефон компаниялари индекси 
айниқса оммалашган бўлиб, кўп қўлланади. 
NУSЕ индекси бўйича опционлар билан операциялар амалга 
оширилиши мумкин. Улар Нью–Йорк фонд биржасининг ўзида ўтказилади. 
Фьючерслар ва фьючерслар бўйича опционлар билан операциялар Нью–Йорк 
фонд биржасининг филиали бўлган Нью–Йорк фьючерслар биржасида 
амалга оширилади. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish