Қимматли қоғозлар рейтинги
Қимматли қоғозлар рейтинги деганда, мустақил ташкилотлар
томонидан қимматли қоғозларнинг сифатини тавсифлайдиган қиёсий
баҳолаш даражасини белгилаш тушунилади. Одатда, энг юқори сифатли
қимматли қоғозлар А ҳарфи (символи) билан, ўртача юқори сифатлилари – В,
энг паст сифатлилари эса – С ва D ҳарфлари билан белгиланади. Қимматли
қоғозларнинг дастлабки рейтинги 1909 йили америкалик Джон (Жон) Муди
томонидан чоп этилган, у ўша йилда қимматли қоғозларга инвес тиция
қилишнинг потенциал имкониятларини тадқиқ этган бўлиб, машхур рейтинг
компанияларидан бири унинг номи билан "Моodу's Investors Services, Inc.”
деб аталган. Ҳозирги йилда АҚШ қимматли қоғозлар ва фонд биржалари
комиссияси тўртта рейтинг компаниясини, хусусан: "Моodу's Investors
Services", "Standard & Рооr's Соmporation", "Fitch Publishing Compani" ва
"Duff & Phelps" компанияларини тан олади. Тўрттала компания облигациялар
рейтингига ихтисослашмоқда, " Standard & Рооr's Соmporation " компанияси
эса, бундан ташқари, акциялар рейтингини ҳам амалга оширади. Қайд этиш
лозимки, рейтинглар берилиши, табиийки, кўпгина компанияларда, рейтинг
юқори бўлмагани туфайли, салбий фикрни юзага келтиради.
Рейтингларнинг аҳамияти
Кўпчилик сармоядорлар ўзларининг қимматли қоғозлар портфелини
шакллантиришда рейтинглардан фойдаланади. Ҳатго ўзларининг хусусий
таҳлилчиларига эга бўлган йирик қонсалтинг ташкилотлари ҳам ўзларида
олинган рейтинг баҳолари натижаларини қиёслаш ва шу йўл билан у ёки бу
компанияга нисбатан ўз хулосаларининг нечоғли тўғрилигини текшириш
учун рейтингларга мурожаат қилишади. Дилер – брокерлар инвестицияларни
амалга ошириш, шунингдек ўз мижозларига маслахатлар бериш жараёнида
рейтинглардан фойдаланади. АҚШ қимматли қоғозлар ва фонд биржалари
комиссияси дилер–брокерларнинг облигация активларини баҳолаш учун
юқорида санаб ўтилган бир неча агентликларнинг рейтингларидан
фойдаланади. Рейтинг маълумотлар тўплами (справочниклар) нархи жуда
қимматлигига қарамасдан, улар тўғрисидаги маълумотлар кенг жамоатчилик
мулки бўлиб қолади,
163
Шу билан бирга, рейтингларнинг аҳамиятини ўта юқори баҳолаб
юбормаслик керак. Рейтинглар қимматли қоғозлар бозори қатнашчилари
хаётига сингиб кириб борган бўлишига қарамасдан, улар субъектив
баҳоларга асосланади ва уларнинг аҳамияти мутлақ эмас, балки эхтимолий,
тахминий катталиклар сифатида қаралиши мумкин. Уларни у ёки бу
қимматли қоғозларни сотиб олиш йилида берилаётган тавсиялар сифатида
баҳоламаслик керак. Одатда, уларни аниқлашда курслар ҳисобга олинмайди.
Рейтинг компаниялари қимматли қоғозлар эмитентларининг катта сонига
рейтинг бериши туфайли, ушбу катталикдаги массив сифатли ишлаб
чиқилган бўлиши мумкин эмас, деган фикрлар ҳам бор. Масалан, "Мооdy’s"
компанияси қимматли қоғозларнинг 5000 дан ортиқ,, " Standard & Рооr's " –
2000 дан ортиқ, " Duff & Phelps " – 1287 номига рейтинг беради.
Яна шуни
ҳам қайд этиш керакки, рейтинглар кўпроқ эмитентнинг ўтган даврдаги
аҳволини баҳолайдиган статистик маълумотларга асосланади.
Масалан, маълумки, ўтган даврда анчайин салмоқли ва кўп фойда
кўрган бир қанча компаниялар бугунги кунда унчалик барқарор бўлмаган
аҳволга тушиб қолган. Ва аксинча, ҳозирги йилда энг истиқболли бўлган
тармоқларнинг келиб чиқиши аниқ эмас.
Қимматли қоғозлар рейтингини белгилаш юзасидан иш олиб бориш
жараёнида рейтинг компаниялари анъанавий материаллар: эмитентларнинг
йиллик ва чораклик ҳисоботлари, қимматли қоғозларни бошқариш
органларидаги мавжуд маълумотлар, шунингдек, қонфиденциал (яширин,
махфий) йўллар билан олиниб, фақат уларнинг ўзигагина маълум бўлган
айрим манбаалардан фойдаланади. Кўпгина рейтинг фирмаларининг,
стандарт (андоза) формулалар бўйича ҳисобланган рейтинглар – тўғри
бўлмаслиги мумкин, деган фикрлари рейтинглар – соф механиқ усул билан
олинадиган баҳо эмас, деб ҳисоблаш учун асос бўла олади. Уларни аниқлаш
йилида узоқ муддатли тармоқ йўналишлари эътиборга олинади, эмитентнинг
мо/шявий амалиёти ва сиёсати, тармоқ даврий ўзгаришлари оралиридаги
тебранишларда ўрганилади, лицензиялар ва патентлар мавжудлиги,
эмитентлар билан сармоядорлар ўртасида тузилган шартномалар мазмуни
ҳам ҳисобга олинади.
Қимматли қоғозлар рейтингини аниқлаш йилида компаниянинг жорий
йилги даромади ва ўтган йиллардаги даромадлари, турли молиявий
коэффициентлар, компания рентабеллиги истиқболлари, компания ва у
ишлаб чиқараётган маҳсулотнинг машҳурлиги, тармоқ хусусиятлари, унинг
даромадлари статистикаси, махсулот сотилиши соҳасидаги йўналишлар каби
кўрсаткичлардан кўпроқ фойдаланилади.
Қимматли қоғозлар рейтинглари аҳамияти яна шундан иборатки, улар
тажрибасиз сармоядорга дастлабки босқичда пулларни қимматли қоғозларга
қўйилма қилишни мўлжаллаб олиш учун имкой беради, Рейтинглар
сармоядорларга эмитентнинг молиявий хисоқ ботини жиддий таҳлилий
тадқиқотлар ўтказмай туриб, танловнй амалга оширишига ёрдам беради.
Агар компания рейтинги ёмой бўлмаса, сармоядор, одатда, ўз қўйилмаларини
164
етарлича ишончлй деб ҳисоблайди, чунки у мазкур рейтингни белгилаган
таниқли компанияларга ишонади.
Рейтинг – нафақат эмитентнинг қарзни тўлаш қобилияти белгиси
(индикатори)дир. Тўловга қобиллик рейтинги облигацияларнинг янги
курсига киришга таъсир кўрсатади. Облигация рейтингй қанчалик юқори
бўлса, дивиденд шунчалик паст бўлади. Юқори рейтингли облигациялар
эмитентларига ўта юқори фоизлар таклиф этиш талаб қилинмайди, чунки
уларнинг тўловга қобиллиги ўз–ўзидан сармоядорларни жалб этади. Паст
рейтингли облигациялар эмитентларига эса, ўртача даражадан юқорироқ
фоизлар тўлашга тўғри келади.
Дунёдаги
компанияларнинг
аксарият
қисми
ўз
қимматли
қоғозларининг рейтингини ниҳоятда катта эътибор билан кузатиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |