143
шу жумлaдaн 63тa - I дaрaжaли вa 101тa - II дaрaжaли мaлaкa гувoҳнoмaси
учун aттeстaция қилинди.
2008 йилнинг 31 дeкaбр ҳoлaтигa кўрa қиммaтли қoғoзлaр бoзoрининг
мутaxaссислaригa бeрилгaн aмaлдaги мaлaкa гувoҳнoмaлaрининг
умумий
сoни 686тaни тaшкил этaди, шу жумлaдaн 350тaси I дaрaжaли вa 336тaси II
дaрaжaли мaлaкa гувoҳнoмaсидир.
Ривожланган бозорларда кенг кўлланиладиган ва МДҲ мамлакатларида
ҳам кўллана бошланган профессионал назорат қимматли қоғозлар бозори
иштирокчиларининг нотижорат профессионал
ташкилотлари томонидан
амалга оширилади. Қимматли коғозлар бозори иштирокчиларининг ўзини –
ўзи тартибга солувчи ташкилотлари фонд бозорининг профессионал
иштирокчилари – брокерлар, дилерларнинг
нотижорат бирлашмаси
ҳисобланади. Бундай ташкилотлар дастлаб фонд бойликлари билан савдо
қилувчиларнинг манфаатларини намоён қилиш ва ҳимоялаш мақсадида
барпо этилди. Унинг шаклларидан бири фонд биржасидир. Ўзини–ўзи
тартибга солувчи ташкилотларнинг роли аста– секин ўсиб борди. XX асрнинг
30–йилларидан
бошлаб
биржадан
ташқари
фонд
бозорининг
иштирокчиларини бирлаштирувчи ўзини–ўзи тартибга солувчи ташкилотлар
пайдо бўлди.
Ҳозирги.кунда ўзини–ўзи тартибга солувчи ташкилотлар қуйидаги
вазифаларни бажармоқда:
1.
номзодларнинг қимматли қоғозлар бозорида у ёки бу турдаги
профессионал фаолиятни амалга ошириш
учун белгиланган малака
талабларига мос келишини аниқлаш;
2.
қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларини
ўқитишни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
3.
тегишли фонд биржаларида ва қимматли қоғозларнинг уюшган
биржадан ташқари бозорларида битимларнинг
амалга оширилиши
қоидаларини белгилаш;
4.
ўзини–ўзи тартибга солувчи ташкилотлар аъзоларининг
ўртасидаги келишмовчиликларни ажрим қилиш шаклида ҳал этиш,
5.
ўзини–ўзи тартибга солувчи ташкилотлар аъзоларининг
фаолиятини назорат қилиш, бундай ташкилотларнинг қоидаларини бузган
шахсларга нисбатан интизомий жазолар қўллаш.
Юқорида санаб ўтилган барча вазифалар ўзини–ўзи тартибга солувчи
ташкилотлар томонидан фақат қонун хужжатларининг тегишли қоидалари
асосида ва улар доирасида амалга оширилади.
Қимматли қоғозларни муомалага чиқариш ва муомала жараёнида
қимматли қоғозлар билан турли фуқаролик–ҳуқуқий
битимларни амалга
ошириш, шу жумладан, қимматли қоғозларни сўндириш чоғида юзага
келадиган фуқаролик–ҳуқуқий муносабатлар
давлат томонидан тартибга
солиниши лозим. Шунингдек, инвестиция шартномаларини тузишда юзага
келадиган мулкий хуқуқлар ҳам у томонидан тартибга солинади. Ушбу
хуқуқлар асосида сармоядорлар ўз маблағларини қўйилган мабларлардан
фойдаланишдан ёки берилган қарз маблағларининг
мукофотлар билан
144
қайтарилишидан соф даромад олиш шартларида сарфлайди. Қимматли
қоғозлар бозорининг иштирокчилари – эмитентлар, сармоядорлар,
инвестиция
муассасалари
ва
шу
кабилар
фуқаролик–ҳуқуқий
муносабатларнинг субъектлари сифатида кўриб чиқилади.
Қимматли қоғозлар бозорида давлатнинг иштироки қимматли қоғозлар
бўйича битимларни тартибга солиш орқали ҳам намоен бўлади. Масалан,
қимматли қоюзлар бозоридаги нарх–наво, мулкдор, даромадлилик
даражасининг ўзгариши,
шунингдек, улар бўйича ўзаро ҳисоб–китоблар
билан боғлиқ ҳар бир операция қонунчилик томонқдан белгиланган тартибда
рўйхатга олиниши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: