Молия бозори ва биржа иши ўқув қўлланма


Профессионал фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги маълумот



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/110
Sana01.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#624317
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   110
Bog'liq
Moliya bozori va birja ishi 2-bob 1-reja huquqiy asoslar

Профессионал фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги маълумот
№ 
Профессионал фаолият 
юритувчилар номи 
31.12.2008 йил 
ҳoлaтигa кўрa 
aмaлдaги 
лицeнзиялaр 
сoни 
2008 йил 
дaвoмидa 
бeрилгaн 
лицeнзиялaр 
сoни 

Инвeстиция вoситaчиси 
99 


Инвeстиция мaслaҳaтчиси 
21 


Дeпoзитaрий 
37 


Бoшқaрувчи кoмпaния 
51 


Инвeстиция фoнди 



Ҳисoб-китoб-клиринг пaлaтaси 



Биржaдaн тaшқaри сaвдoлaр 
тaшкилoтчиси 



Трaнсфeр-aгeнт 


ЖАМИ 
221 
13 
Манба: ҚҚБ ни мувофиклаштириш ва назорат килиш Маркази 
Шу билaн биргa, 2008 йилдa қиммaтли қoғoзлaр бoзoрининг 
прoфeссиoнaл иштирoкчилaригa қиммaтли қoғoзлaр бoзoридa прoфeссиoнaл 
фaoлиятни aмaлгa oшириш учун oлдин бeрилгaн 26тa лицeнзиялaрнинг 
ҳaрaкaти тўxтaтилди. 
Марказ бошқа давлат органлари билан биргаликда қимматли қоғозлар 
инфратузилмасини 
барпо 
этишда 
иштирок 
этади, 
инвестиция 
муассасаларининг фаолиятини лицензиялайди, қимматли қоғозлар бозори 
профессионал иштирокчиларига нисбатан малака талабларини белгилайди, 
уларни шаходатлашдан ўтказади ва гувоҳнома беради. Марказ томонидан 
қимматли қоғозлар эгаларининг реестри, ҳисобга олиш рўйхатининг 
юритилиши ва уларга риоя этилишига нисбатан қўйиладиган талаблар 
белгиланади, Молия вазирлигининг розилиги билан Марказий депозитарий 
кўрсатадиган хизматларнинг тарифи белгиланади, Марказий банк билан 
биргаликда тижорат банкларининг қимматли қоғозлар бозоридаги фаолияти 
назорат қилинади. 


148 
Қимматли қоғозлар миллий бозорининг халқаро капитал бозорига 
интеграциялашуви борасида Марказ республика эмитентлари қимматли
қоғозларининг чет элда ва ҳорижий эмитентлар қимматли қоғозларининг 
Ўзбекистон ҳудудида муомалада бўлиши шартлари ва тартибини белгилайди, 
қимматли қоғозларга оид қонуний ва меъёрий ҳужжатларнинг 
бажарилишини назорат қилиш, ички ҳамда ташқи бозорларда қимматли
қоғозлар билан операцияларнинг ўтказилишини бир хиллаштириш, улар 
иштирокчиларининг фаолиятини назорат қилиш бўйича биргаликдаги 
фаолиятни мувофиқлаштириш соҳасида қимматли қоғозлар бозорини 
тартибга солувчи халқаро ва чет эл органлари билан ҳамкорлик қилади, қим – 
матли қоғозлар билан операциялар ўтказишнинг тўғрилигини назорат 
қилади, Ўзбекистон ҳудудида ҳорижий эмитентлар қимматли қоғозларининг 
муомалага киритилиши қоидаларига ва меъёрларига риоя этилишини назорат 
қилади, ушбу қоидалар ва меъёрларни бузган шахсларга нисбатан қонунда 
кўзда тутилган чораларни қўллайди. 
Марказ қимматли қоғозларнинг бир маромда муомалада бўлишини 
таъминлашда 
бозорни барча субъектларининг саъй–ҳаракатларини 
бирлаштиришга даъват этилган орган бўлиб, у фонд бозори 
иштирокчиларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, мазкур бозорда 
профессионал фаолиятнинг амалга оширилишига қўйиладиган ягона 
талабларни, қимматли қоғозлар билан операцияларни бажариш қоидаларини, 
қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш ҳисоби ва ҳисоботларининг 
андозаларини ишлаб чиқади, қимматли қоғозлар бозори профессионал 
иштирокчилари 
бирлашмалари 
(уюшмалари)нинг 
фаолиятини 
мувофиқлаштиради ҳамда қонуний ва меъерий ҳужжатларнинг ижро 
этилиши, қимматли қоғозларни чиқариш, уларга рухсат бериш, уларнинг 
муомаласи ва сақланишини бирхиллаштириш, ҳисоб ва ҳисоботлар, 
қимматли қоғозлар билан операциялар ўтказиш, ушбу бозор иштирокчилари 
фаолиятини назорат қилишни таъминлашга йўналтиради. 
Марказ қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари фаолиятини 
олдиндан ва кейинчалик назорат қилиш имконини берувчи кенг ваколатларга 
эга. Хусусан, у фонд биржаларининг эмитентларидан уставлар, қоидалар, 
тартиблар, йўриқномалар, тузилиши ва эълон қилиниши шарт бўлган 
намунавий ҳужжатларнинг нусхасини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Марказ 
томонидан эмитентлар ҳамда фонд бозорларининг бошқа иштирокчилари 
бухгалтерлик ҳужжатларининг қимматли қоғозлар ва улар билан амалга 
ошириладиган операциялар ҳақида эълон қилинган ахборотнинг тутрилиги 
нуқтаи назардан текширувлари ўтказилишига рухсат этилади. Марказ 
сармоядорлар ва бошқа иштирокчиларнинг уларнинг қимматли қоғозлар 
эмиссияси, муомаласи, қимматли қоғозлар билан операцияларни ўтказишга 
доир ҳуқуқ ва манфаатлари бузилганлиги бўйича шикоятларини кўриб 
чиқади ҳамда бундай қоидабузарликлар сабабларини текшириш ҳуқуқига эга. 
Қимматли қоғозлар бозорига оид қонунчиликни бузувчи шахсларга 
нисбатан Марказ қатор жазо чораларини қўллаши мумкин. Масалан, эмитент 
эмиссия рисоласини тасдиқлатмасдан туриб, очиқ обунага таклиф этиш 


149 
бўйича реклама кампаниясини ўтказган ҳолларда Марказ бундай кампанияни 
тўхтатиб қўйиши мумкин. Биржа аъзоси томонидан қонун ҳужжатлари 
бузилган ҳолларда Марказ фонд биржасидан мазкур аъзони сафдан 
чиқаришни ёки фаолиятдан четлатишни талаб қилиши мумкин. Шунингдек, 
Марказ қимматли қоғозлар олди–сотдиси, уларни ишончли бошқаришга 
топшириш ва сақлаш бўйича битимларни йилинча тўхтатиб қўйган ҳолда 
қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан кўриб чиқилиши 
ҳамда бажарилиши лозим бўлган фармойишлар чиқариш ҳуқуқига эга. 
Қонунчиликни бузган шахсларга нисбатан қимматли қоғозлар эмиссияси ва 
муомаласини, фонд биржаларидаги битимларни, клиринг ва ҳисоб – 
китоблар бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш ёки чегаралаб қўйиш, 
фуқароларни қимматли қоғозлар билан профессионал фаолият юритиш 
ҳуқуқини 
берувчи шаҳодатномалардан маҳрум этиш, аниқланган 
қоидабузарликлар бўйича материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи 
органларга топшириш чоралари ҳам қўлланилиши мумкин. Бундан ташқари, 
фонд бозори иштирокчиларига таъсир кўрсатиш воситалари ичида иқтисодий 
жазо чоралари, шунингдек, акциядорлик жамиятларини бекор қилишга 
тааллуқли маълумотларнинг ваколатли давлат органларига топшириш муҳим 
рол ўйнайди. 
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат 
қилиш маркази қошида шикоятларни кўриб чиқиш бўйича кенгаш фаолият 
юритади, унинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Махкамаси томонидан тасдиқланган. Кенгаш қимматли қоғозлар бозори 
иштирокчиларининг ноқонуний ҳаракатларига оид келиб тушган 
шикоятларни кўриб чиқади, улар бўйича қарорлар қабул қилади, муҳим 
меъёрий хужжатлар лойихаларини, шунингдек, Ўзбекистонда қимматли 
қоғозлар бозорини шакллантириш, ривожлантириш, назорат қилиш ва 
тартибга солиш бўйича давлат сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ 
масалаларни кўриб чиқади. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish