Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент тиббиёт академияси


Чанок; х.алкасини ташкил этишда иштирок этмаган чаноқ суяклари



Download 12,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet305/456
Sana29.05.2022
Hajmi12,56 Mb.
#618302
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   ...   456
Bog'liq
Yumashev-TRAVMATOLOGIYA VA ORTOPEDIYA [uzsmart.uz]

Чанок; х.алкасини ташкил этишда иштирок этмаган чаноқ суяклари 
чеккаларининг синиши 
кўпрок катта ёшдаги болаларда ва ўсмирларда 
учрайди, бу апофизар ядроларнинг суяклар билан тўла битиб 
кетмаганлигига боғлиқ. бўлади. Синишлар кўпинча спорт машкдари пайтида 
юз беради, бу эса мушак ва суяк ривожланишидаги номутаносибликка боғлиқ. 
бўлади. Масалан, 13-14 ёшдаги болалар узунликка сакраётганда ёки 
«шпагат» килаётганда куймич суягининг 


ТЕЛЕГРАММ КАНАЛ «ВРАЧИ УЗБЕКИСТАНА» - https://t.me/vrachi_uzbekistana
 
357 
дўмбокчаси узилиб кетиши мумкин. 10 ёшдан катта болаларда думғаза, 
дум, думғаза-ёнбош бирикмасидан пастда чикдб-синишлар тўғридан-тўғри 
куч таъсирида содир бўлади. 
Клиника. Суяк чеккалари синганида синишнинг махаллий белгилари 
кўпрок аниқланади. Олдинги-юқори ўсик синганда сонни ташқарига 
силжиганда ва букканда ва олдинга қадам кўйганда қаттиқ оғриқ.хосдир. 
Орқага юриш эса қийинчилик тугдирмайди («орқага юриш белгиси»). 
Олдинги-юқори ўсик синиб силжиганда оёқнинг нисбий узунлиги камайиши 
аниқланади, чунки синган суяк парчаси пастга ва ташқарига силжиган 
бўлади. Ёнбош суягининг олдинги-пастки ўсиги синганда соннинг тўғри 
мушаги кискарганда ва тизза ёрилганда оғриқ. кузатилади. 
Дум синганда ва чикканда ўтириш ва ич кетиш ўта оғриқли бўлади. 
Анамнезида хар доим тўғридан-тўғри шикастланиш механизмы борлига 
аниқланади: чанги учаётганда йиқилиш, гимнастик снарядцан нотўғри сакраш, 
тўғридан-тўғри таъсирот ва хоказо. 
Куймич дўмбокчаси узилиб синганда ўша томондан бола оёгини тиззасида 
букиши кийин бўлади. Оғриқ;нинг пайдо бўлиши куймич дўмбокчасига 
бириккан болдирни букувчи мушаклар кискаришига боғлиқ. бўлади. 
Текшириш чаноқ суякларининг рентгенофафияси билан якунланади. Ўсиш 
зоналаридаги синишлар фақат бир неча ҳафта ёки ойдан сўнг 
юмшоқтўқималар орасида 
хрсял 
бўлган қадоқнинг сояси аниқланганда 
билинишини хисобга олиш керак Суяк чеккалари синиши кўпинча 
юмшоқтўқималарнинг лат ейиши деб кабул қилиниши мумкин. Тўғри ташхис 
қўйишда беморни батафсил текшириш, шикастланиш механизмини 
аниқлаш (пайпаслаш асосида) ўлчашлар, юриш характерига, рентгенологик 
текшириш натижаларига асосланади. 
Д а в о л а ш. Чаноқ суяклари чеккалари синганда, одатда, консерватив 
даволанади. Бола те кис тахтага ёткизилади, оёги эса синган ерга бириккан 
мушакларни тўла бўшаштирадиган холатда кўйилиб, харакатсизлантирилади. 
Ёнбош суяга олдинга ўсиклари синганда оёқни 165-170° ташқарига 
йўналтирилиб, Белер шинасида ҳаракатсизлантирилади ва болдирдан 2-3 
х.афтага «интизомли» лейкопластер орқали тортиш ўрнатилади. Куймич 
дўмбокчалари силжимай ёки бир оз силжиб синганда оёқни тўғрилаб, белдан 
панжалар учигача 3 хафтага кенг лонгетали гипсли бондам кўйилади. 
Куймич дўмбокчаси синиб, катта силжиш кузатилганда жаррохлик даволаш 
қўлланилади. Очиқ репозиция қилиниб, суяк парчаси жойига котирилади. 
Дум суяклари синиб чикканда бемор 2 хафта давомида коринга ёткизилиб 
даволанади. Тўғри ичак орқали репозиция қилиш унинг деворлари 
шикастланиши хавфи борлига туфайли мумкин эмас.

Download 12,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   301   302   303   304   305   306   307   308   ...   456




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish